Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни кимлар ва қандай тўлайди

16.01.2024
author avatar

Зарема МЕНАЛИЕВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ресурс солиқлари услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ тўловчилар;
– солиқ солиш объекти;
– солиқ ставкалари;
– солиқ ва ҳисобот даврлари;
– солиқ базаси ва солиқни ҳисоблаб чиқариш;
– солиқни тўлаш ва солиқ ҳисоботи.

Солиқ тўловчилар  

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланади :

  • ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб оладиган;
  • техноген минерал ҳосилалардан фойдали қазилмаларни ажратиб оладиган.

Фойдали қазилмалар – бу ер қаъридаги келиб чиқиши ноорганик ва органик бўлган қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолидаги табиий минерал ҳосилалар, шу жумладан саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, шўр кўлларнинг туз эритмалари ва рапалари .

Ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ясланган  қисми.

Фойдали таркиб – бу фойдали қазилманинг саноат йўсинида ишлатиш мақсадида қазиб олиш технологик жиҳатдан мумкин ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган таркибий қисми.

Техноген минерал ҳосилалар – бу фойдаланиш учун яроқли бўлган ва фойдали таркибларни ўз ичига олган кончилик ва қайта ишлаш саноатининг чиқиндилари ҳисобланади .

Қимматбаҳо металларни қўлда қазиб олиш фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар томонидан солиқ тўланмайди.

Қўлда қазиб олиш фаолияти – ер қаъри участкаларидан, шу жумладан сочма олтин конларидан...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro