Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– қандай даромадлар имтиёзли ҳисобланади;
– қандай даромадлар солиқдан қисман озод қилинади;
– солиққа тортилмайдиган даромадларнинг бошқа турлари.
ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378 – 380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:
- жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
- даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.
Фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар
Айрим тоифадаги шахсларнинг даромадлари тўлиқ ёки қисман ЖШДСдан озод этилиши мумкин .
Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар
Жисмоний шахслар |
Даромад тури |
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса |
Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари |
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича |
Чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ушбу шахслар томонидан ўз хизматларида олинган барча даромадлар |
Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса |
Ушбу шахслар томонидан ўз хизматларида олинган барча даромадлар |
Халқаро ноҳукумат ташкилотларининг мансабдор шахслари |
Агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса, уларнинг ушбу ташкилотларда олган даромадлари |
ЖШДСдан қисман озод қилиш юқорида кўрсатилган шахсларнинг ЭКИҲнинг 1,41 баравари миқдоридаги даромадларига ҳар ой солиқ солинмаслигини назарда тутади.