ҚҚС тўловчилар

04.01.2024
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҚҚСни ким тўлаши мумкин ва ким тўлаши керак;
– ҚҚС тўловчилар – Ўзбекистон юридик шахслари;
– ҚҚС тўловчи – оддий ширкатнинг ишончли шахси;
– алкоголь маҳсулотларини чакана сотадиган савдо шохобчалари;
– ҚҚС тўловчилар – бозор ва савдо комплекслари

 

Ўзбекистонда товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар ва (ёки) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар ҚҚС тўлайди :

  • Ўзбекистон юридик шахслари;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса;
  • чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган хорижий жисмоний шахслар, агар Ўзбекистон уларнинг товарлари (хизматлари) сотиладиган жой деб эътироф этилган бўлса;
  • фаолиятни Ўзбекистонда доимий муассасалар (ДМ) орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
  • оддий ширкат шартномаси иштирокчиси бўлган ва унинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
  • Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар.

Маълум бир ҳолатларда солиқ агентлари ҚҚС тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар . Солиқ агентлари ҚҚС тўлайдилар, агарда:

1) чет эллик шахслар томонидан товарлар (хизматлар) реализация қилинса ва бу реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди ҳисобланса. Шу билан бирга ушбу шахслар Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида солиқ органларида ҳисобда турмайди . Мазкур ҳолатда ушбу товар ва хизматларнинг харидорлари солиқ агентлари деб эътироф этилади. Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни ДМ орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари солиқ агентлари бўлиши мумкин;

2) давлат органлари томонидан давлат мол-мулки ижарага берилади 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro