Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади

17.04.2026
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– моддий наф;
– моддий нафдан ЖШДС ҳисоб-китоб ва бюджетга ўтказиш;
– моддий наф тарзидаги даромадларнинг турлари.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилган:

Моддий наф нима

Ташкилот ходимларга маҳсулот ёки товарларни таннархидан паст нархларда берса, улар учун коммунал хизматлар, дам олиш уйларига йўлланмалар, санаторийларда даволаниш ва ҳ.к.ларни тўлаб берса, ходимлар моддий наф шаклидаги даромад оладилар. Бундай нафни жисмоний шахс, яъни унинг шахсий манфаатлари йўлида юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман ниманидир тўлаб беради: маҳсулот, товар, хизмат, жарима ва ҳ к., бироқ ушбу суммани қоплаб беришни талаб қилмайди ёки қарзидан воз кечади.

Эътибор беринг
Моддий наф тарзидаги даромадлар жами даромадлар таркибига киритилади ва ЖШДСга солинади. Лекин, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан фарқли равишда уларга ижтимоий солиқ солинмайди. Бунда жисмоний шахс ташкилотнинг ходими бўлмаслиги ҳам мумкин.

Моддий нафдан ЖШДСни ким ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради

Ушбу саволнинг жавоби мазкур даромадларни олувчиси ким бўлиб ҳисобланишига боғлиқ. ЖШДС даромадларнинг тўлов манбаида ундирилади. Яъни, уни даромадни тўлаш манбаи бўлган ташкилот ҳисоб-китоб...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг