Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари

19.01.2024
author avatar

Алишер Каримов

АВ Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар;
– қурилиш фаолияти субъектлари;
– қурилиш фаолиятини лицензиялаш;
– лойиҳа-смета ҳужжатлари нима;
– пудрат шартномаси;
– қурилишдаги бирламчи ҳужжатлар;
– ҳисоб сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари;
– даромадлар ва харажатларни эътироф этиш;
– билвосита харажатларни тақсимлаш.

 

Ўзбекистонда қурилишни тартибга солувчи асосий меъёрий ҳужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Шаҳарсозлик кодекси (ШК); 
  • Фуқаролик кодекси (ФК) – ФК 37-боби, 1, 3-§ (параграфлар); 
  • қурилиш ва архитектура соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий Регламентлари; 
  • шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари.

Қурилиш ишлаб чиқаришига доир хусусиятлар

Қурилиш маҳсулотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ солишга таъсир кўрсатувчи бир қатор хусусиятларга эга. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

1. Давомли ишлаб чиқариш цикли. Қурилиш жараёни бир неча ҳисобот даврларига чўзилади.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • объектнинг қиймати қурилишнинг бутун даври мобайнида аниқланади;
  • ҳисоб-китоблар шартли тайёр маҳсулот учун юритилади. Масалан, бажарилган ишлар босқичидан кейин муайян иш турлари учун;
  • даромад ва молиявий натижалар қурилиш тугаллангандан кейин ҳам, қурилиш объекти қисман тайёр бўлганда ҳам (ишлар бажарилишига қараб) шакллантирилади.

2. Истеъмолчини персоналлаштириш ва маҳсулотнинг индивидуаллиги. Аксарият ҳолатларда объект барпо этилишидан аввал қурилиш маҳсулоти истеъмолчиси кимлиги маълум бўлади, чунки у аниқ буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида бажарилади. Бу объектнинг баҳосини ёки уни белгилашнинг аниқ механизмини олдиндан белгилаб олиш имконини беради.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • ҳам қурилиш объектлари, ҳам аниқ буюртмачилар ва шартномалар бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишнинг зарурати пайдо бўлади.

3. Ишларни юритишнинг жамоавий тусга эгалиги. Қурилишда кўпинча бригада (жамоа) меҳнатига ҳақ тўлаш шаклидан фойдаланилади.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • иш ҳақини бригада аъзолари ўртасида тақсимлашнинг ўзига хос усуллари қўлланилади. Масалан, меҳнат улуши коэффициентидан (МУК) фойдаланган ҳолда;
  • мукофотлашнинг махсус шаклларидан фойдаланилади. Масалан, муайян ҳажмдаги ишни муддатидан олдин бажарганлик учун.

4. Материалларнинг катта сарф-харажати. Қурилишда ҳажми ва номенклатураси жиҳатидан кўп бўлган материаллардан фойдаланилади. Улар турлича нархларда ҳисобга олиниши мумкин. Мисол учун, қурилишнинг узоқ муддат олиб борилиши ва инфляция сабабли нархлар ўзгариши, шунингдек турли етказиб берувчилар хизматидан фойдаланганлик сабабли.

Нима сабабдан бухгалтер учун бу муҳим:

  • материалларнинг чиқиб кетиши ва қолдиқлари қийматини аниқлашнинг турлича усулларини қўллашга тўғри келади :

              ҳар битта бирликнинг таннархи бўйича;
              ўртача тортилган қиймат бўйича (АVЕСО);
              вақт бўйича биринчи сотиб олинган материаллар таннархи бўйича (ФИФО).

Бунда ҳисобот даври мобайнида материалларнинг ҳар бир гуруҳи (тури) бўйича фақат битта қийматни белгилаш усули қўлланилади. Ушбу усулни корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатида қайд этиш зарур бўлади;

  • ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнининг характери ва ўзига...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro