Импорт операциялари қандай амалга оширилиши керак
Тавсияда:
– импорт операцияларининг ҳисоби;
– импорт битимларининг босқичлари;
– Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида контрактни экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
– товарларни олиб кириш учун рухсатнома (лицензия) олиш;
– товарларни сертификатлаш.
Импорт операцияларининг ҳисоби
Товарлар импорти – бу Ўзбекистон божхона ҳудудига қайта олиб чиқиб кетиш мажбуриятисиз товарларни олиб кириш.
Ишлар (хизматлар) импорти – бу уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар
кўрсатиш) .
Импорт битимларининг босқичлари
Импорт чоғида ҳаракатларнинг кетма-кетлиги турлича бўлиши мумкин. Унинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:
Босқич, хатти-ҳаракат |
Ижрочилар |
Асос бўлувчи ҳужжатлар |
Муддатлар |
Изоҳ |
Импорт контрактини... |