Асосий воситалар келиб тушганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– маҳаллий етказиб берувчидан АВни сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш:
енгил автомобиллар ва бошқа моторли воситалар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш;
– импорт бўйича АВни сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВ устав капиталига ҳисса сифатида келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– таъсисчилар таркибидан чиқиб кетишда АВ келиб тушганда ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВни барпо этишда (қуришда) ҚҚСни ҳисобга олиш;
– АВ текин олинганда ҚҚСни ҳисобга олиш.
Маҳаллий етказиб берувчидан асосий воситаларни сотиб олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
Ҳақ эвазига сотиб олинган ва АВ этиб тан олинган мол-мулкни ҳисобда бошланғич қиймати бўйича акс эттиринг .
Етказиб берувчи тақдим этган ҚҚСни тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинг .
Ҳисобга олиш учун мажбурий шартлар
АВ ҚҚС, шу жумладан ноль ставка бўйича ҚҚС солинадиган фаолиятда фойдаланилиши керак;
- агар давлат мулкини сотиб олган бўлсангиз, сиз солиқ агенти сифатида мустақил равишда солиқни ҳисоблашингиз ва бюджетга тўлашингиз лозим;
- олинган АВга солиқ суммаси ажратилган ҳисобварақ-фактура ёки НКТ чеки мавжуд бўлиши керак. Етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлиши лозим;
- етказиб берувчи ҳамда сотиб олувчида – амалдаги ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси бўлиши лозим.
Агар қуйидагиларни сотиб олсангиз, «кирувчи» ҚҚСни худди шундай тартибда ва шартларда ҳисобга олинг:
- ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;
- номоддий активлар;
- кўчмас мулк объектлари, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар;
- кейинчалик ўз АВ сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинадиган активларни яратиш учун товарлар ва хизматлар.