Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қандай ҳисобга олиниши керак

20.02.2024
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай активлар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритилади; 
– инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг келиб тушиши ҳисобда қандай акс эттирилади;
– инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қандай тартибда фойдаланишга топширилади ва ҳисобдан чиқарилади:
      ҳужжатли расмийлаштириш;
      қийматни кечиктирилган харажатлар орқали ҳисобдан чиқариш усуллари;
      бухгалтерия ҳисоби;
– инвентарь ва хўжалик жиҳозларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари қандай ҳисобга олинади;
– корхонанинг ҳисоб сиёсатида инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қандай акс эттирилади.

 

Қандай активлар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритилади

Активлар ҳеч бўлмаганда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган бўлса, уларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритинг :

  • хизмат муддати бир йилдан ошмайдиган бўлса;
  • хизмат муддатидан қатъи назар, харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун 50 БҲМгача миқдорда бўлганда.
Эътибор беринг
Корхона раҳбари ҳисобот даври учун ҳисоб сиёсатида буюмларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир.

Хизмат муддати ҳамда қийматидан қатъи назар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагиларни киритинг 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro