Корхонанинг айланма маблағлари қандай тўлдирилади

18.12.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– айланма маблағларни тўлдириш усуллари;
– муассиснинг қўшимча ҳиссасини ҳисобга олиш:
   УФга ҳисса киритилганда солиқларни тўлаш:
        маблағларни олувчи томонидан;
        муассис томонидан;
– қарз маблағлари олинишини ҳисобга олиш:
    қарз бўйича солиқларни тўлаш:
         қарз олувчи томонидан;
         қарз берувчи томонидан;
– беғараз ёрдам олинишини ҳисобга олиш:
     беғараз ёрдам бўйича солиқларни тўлаш:
         ёрдам олувчи томонидан;
         ҳадя қилувчи томонидан.

 

Эътибор беринг
Тавсияга Президентнинг 10.12.2025 йилдаги ПФ-246-сон фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Айланма маблағлар – битта ишлаб чиқариш цикли давомида истеъмол қилинадиган корхона активлари. Айланма маблағлар қуйидагиларни ўз ичига олади: пул маблағлари, товарлар, хом ашё ва материаллар, ёқилғи, ярим тайёр маҳсулотлар, эҳтиёт қисмлар ва активларнинг бошқа турлари.

Айланма маблағларни қандай усуллар билан тўлдириш мумкин

Корхонанинг айланма маблағларини қуйидаги йўл билан тўлдириш мумкин:

  • муассисларнинг устав фондига (УФ) қўшимча ҳиссаларни киритиши;
  • қарз олиш;
  • беғараз ёрдам олиш.

Муассиснинг қўшимча ҳиссасини қандай ҳисобга олиш керак

УФ тўлиқ шакллантирилганидан сўнг корхона муассислари пул маблағлари ёки мол-мулк кўринишида қўшимча ҳиссаларни киритишлари мумкин.

Қуйидагилар асосида қўшимча ҳиссалар ҳисобига устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади:

  • муассиснинг қарори, агар у жамиятнинг ягона иштирокчиси (муассиси) бўлса;
  • муассислар умумий йиғилишининг баённомаси, агар жамиятда 2 ёки ундан ортиқ муассис бўлса.

Қўшимча ҳисса киритиш масаласи муассисларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинади. Ушбу масала юзасидан ижобий қарор қабул қилиш учун жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг камида 2/3 қисмининг розилиги...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг