Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар қандай ҳисобга олинади

01.04.2024
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– кимлар ҳисобдор шахс бўлиб ҳисобланиши мумкин;
– ҳисобдор суммаларни бериш учун рухсатномани расмийлаштириш;
– ҳисобдор суммалар қанча муддатга берилади;
– ҳисобдор суммалардан фойдаланганлик учун ҳисобот тақдим этилишининг тартиби;
– ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш ва уларни бозорда аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш;
– сарфланмаган ҳисобдор суммаларни қайтариш;
– ҳисобдор шахсга ҳаражатларни қоплаб бериш;
- ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш. 

 

Ҳисобдор шахс деганда – муайян ишни (топшириқни) бажариш учун унга нақд пул маблағлари тарзида ёки корпоратив банк картаси орқали берилган ёки улардан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳужжатли асослантирилган ҳисобот тақдим этиш мажбурияти юклатилган шахс тушунилади.

Масалан:

  • хизмат сафарига юбориладиган ходимга хизмат сафари харажатлари учун нақд пулда бўнак ёки ушбу харажатларни тўлаш учун корпоратив карта берилади;
  • рестораннинг таъминот бўлими ходимига деҳқон бозоридан озиқ-овқатлар харид қилиш учун нақд пул маблағлари берилади;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи – корхона ходимига бозордан маҳсулот сотиб олиш учун нақд пул маблағлари берилади.
Эътибор беринг
Юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан товарларни улгуржи тартибда харид қилишда ҳам нақд пулда ҳисоб-китоб қилишга рухсат этилган. Бунда, шартнома суммаси БҲМнинг 100 бараваридан ошмаслиги лозим ва сотувчи НКТ чекини беришга мажбурдир
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro