Корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Тавсияда:
– корпоратив карта;
– корпоратив картани очиш;
– корпоратив карта орқали тўланадиган харажатлар;
– ходимларга корпоратив картани топшириш;
– корпоратив карта бўйича ҳисоботлар;
– корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш.
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 21-сон БҲМС;
- ВМнинг 24.02.2025 йилдаги 108-сон қарори;
- МБ Бошқарувининг қарори, 13.03.2025 й. АВ рўйхат рақами 3294-2-сон;
- ВМнинг 18.03.2025 йилдаги 168-сон қарори;
- МБ Бошқарувининг қарори, 11.11.2025 й. АВ рўйхат рақами 3294-3-сон.
Корпоратив карта – жуда қулай тўлов воситаси. У товарлар ва хизматлар ҳақини бевосита уларни харид қилиш чоғида тўлаш имконини беради.
Корпоратив карталардан фойдаланиш бўйича асосий норматив ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом.
Давлат буюртмачилари томонидан корпоратив банк карталари («харид карталари»)дан фойдаланган ҳолда харидларни амалга ошириш тартиби махсус Низом билан белгиланган.
Корпоратив картанинг ўзи нима
Корпоратив банк картаси – уни сақловчига карта ҳисобварағидаги пул маблағларини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси.
Карта сақловчилари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- юридик шахснинг ваколатли ходими
ёки
- якка тартибдаги тадбиркор.
Корпоратив картанинг олд томонида мажбурий реквизитлар сифатида қуйидагилар кўрсатилади
:
- юридик шахснинг расмий (фирма) номи ва (ёки) унинг тўлов тизимидаги шартли рақами;
- банк картаси эмитентининг расмий номи;
- банк картасининг рақами ва амал қилиш муддати.
Шунингдек, тўлов тизими қоидалари билан тўлов тизими доирасида эмиссия қилинадиган банк карталарининг қўшимча мажбурий реквизитлари, идентификация белгилари ва банк карталарининг элементлари белгиланиши мумкин
.
Корпоратив карта қандай очилади
Корпоратив картани расмийлаштириш учун хизмат кўрсатувчи банк билан шартнома тузинг. Бунинг учун корхона раҳбарининг сўмдаги (валютадаги) махсус корпоратив карта ҳисобварағини очиш ва корпоратив картани чиқариш учун аризасини тақдим этинг.
Шартномада назарда тутилган муддатда банк махсус корпоратив ҳисобварақни очади, картани тайёрлайди ва уни корхона раҳбарига ёки ишончнома асосида унинг вакилига топширади.
Банк корпоратив картани чиқаргани учун ўз тарифига мувофиқ ҳақ ундиради.
Бухгалтерия ҳисобида корпоратив картани чиқарганлик учун банк воситачилик ҳақини тўлашни қуйидаги ўтказма билан акс эттиринг:
9430-ҳисобварақ дебети;
5110-ҳисобварақ кредити.
Карта ҳисобварағини тўлов топшириқномаси билан ташкилотингизнинг ҳар қандай депозит ҳисобварағидан, 2025 йил 12 ноябрдан бошлаб эса – кредит (ссуда) ёки транзит ҳисобварақлардан ҳам тўлдириб туришингиз мумкин.
Корпоратив карта орқали қандай харажатларни тўлаш мумкин
Юридик шахслар Ўзбекистон ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ харажатларни корпоратив карта ёрдамида амалга оширишлари мумкин
. Бунинг учун миллий валютадаги корпоратив карталардан фойдаланилади.
Масалан, корпоратив карта ёрдамида қуйидагилар учун ҳақ тўлаш мумкин:
- асосий воситаларни, материалларни, товарларни сотиб олиш;
- ишлар ва хизматлар, шу жумладан мол-мулк ижараси;
- хизмат сафари харажатлари;
- давлат божлари ва йиғимлари;
- мобил иловалар орқали (2025 йил 13 мартдан бошлаб) ҳамда жойида (2025 йил 12 ноябрдан бошлаб) электр энергияси ва газ;
- мобил иловалар орқали ва жойида ичимлик ва оқова сув хизматлари (2025 йил 12 ноябрдан бошлаб);
- бошқа харажатлар.
Давлат буюртмачилари харид картаси ёрдамида қуйидагилар учун тўловни амалга оширишга ҳақли
:
- Ўзбекистон ҳудудида уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган чипталар, яшаш харажатлари ва бошқа хизмат сафари харажатлари;
- давлат буюртмачисининг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда талаб этиладиган бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, авиа ва дизель ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш, шунингдек электромобилларни электр энергияси билан қувватлантириш харажатлари;
- корпоратив буюртмачилар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган ҳолларда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) бир молия йили давомида БҲМнинг 1 000 баравари миқдоригача амалга ошириладиган давлат харидлари.
Юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги банк карталаридан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида савдо тусига эга бўлмаган валюта операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.
Корпоратив карталардан Ўзбекистонда ҳам (сўмдаги карта), ундан ташқарида ҳам (валютадаги карта) хизмат сафари харажатларини тўлаш учун фойдаланишга ҳақлисиз.
Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
- корпоратив картага иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга;
- корпоратив картадан нақд пул беришга (якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг бизнес карталаридан ташқари – 2025 йил 12 ноябрдан бошлаб);
- корпоратив карта орқали чет эл валютасини сотиб олишга.
Аукцион савдоларида иштирок этиш ва харидларни амалга ошириш учун корпоратив карталардан фойдаланиш тақиқланади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар (ва 2025 йил 12 ноябрдан бошлаб – ўзини ўзи банд қилган шахслар) миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш фаолияти, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа харажатлар бўйича тўловларни амалга оширишга ҳақли. 2025 йил 12 ноябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг бизнес карталаридан нақд пул олиш мумкин
.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг чет эл валютасидаги банк карталаридан Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида савдо тусига эга бўлмаган валюта операцияларини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.
.Корхона раҳбари шахсий автомобилига ёқилғи қуйиш учун бензин сотиб олди, ҳақини корпоратив картадан тўлади. Автомобиль корхона балансида ҳисобга олинмаган.
Солиқ оқибатлари юзага келадими?
– Раҳбарнинг қарорига кўра бензин қиймати унинг иш ҳақидан ушлаб қолинса, солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Агар сумма ушлаб қолинмаса, шахсий автомобилга қуйилган бензин қиймати – раҳбарнинг моддий наф тарзидаги даромади
.
Унга солиқ агенти сифатида корхонада ЖШДС солинади
, бироқ ижтимоий солиқ солинмайди
. Ушбу харажат фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди
.
Ходимларга корпоратив картани қандай топшириш керак
Корпоратив карталарни функционал вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ходимларга беринг. Масалан, қуйидагилар учун:
- ТМҚ харид қилиш – таъминот ёки логистика хизмати ходимига;
- реклама ёки маркетинг тадбирлари ҳақини, вакиллик харажатларини тўлаш – маркетинг ёки савдо хизмати мутахассисига;
- ЁММ ва таъмирлаш ишлари ҳақини тўлаш – автотранспорт ҳайдовчисига.
Корпоратив картадан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳисобдор шахслар – ходимлар рўйхатини корхона раҳбари буйруғи билан белгиланг. Улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузинг, унга асосан ходимлар картадан пул маблағларининг сарфланиши, шунингдек унинг бут сақланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Шунингдек, корпоратив карталарни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини ички ҳужжат билан белгилашни тавсия этамиз.
Масалан, Корпоратив карталар билан ишлаш тўғрисидаги низом кўринишида, унда қуйидагиларни акс эттиринг:
- уларни олиш ва қўллаш тартиби;
- карталар ва улардаги пул маблағлари бут сақланиши, шунингдек маблағлардан мақсадли фойдаланмаслик учун жавобгарлик;
- карта орқали тўлаш мумкин бўлган харажатлар рўйхати;
- харажатларни раҳбарият томонидан маъқуллаш тартиби;
- корпоратив карта бўйича ҳисоботларни тақдим этиш тартиби;
- банк картаси йўқотилган ёки шикастланган ҳолда амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар ва б.
Корпоратив карталардан фойдаланишга рухсат берилган ходимларни ушбу ички ҳужжат билан имзо қўйдирган ҳолда таништиринг, кундалик ишда фойдаланишлари учун ҳужжат нусхаси билан таъминланг.
Корпоратив карта бўйича қандай ҳисобот бериш керак
Корпоратив карта корхона ходимига қатъий белгиланган мақсадлар учун ҳисобдорлик асосида берилади.
Картани сақловчи уни ҳисобдорлик асосида олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисоботни бухгалтерияга тақдим этиши, шунингдек тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт
:
- тўлов терминаллари квитанцияларининг асл нусхалари;
- битим томонларини аниқлаш имконини берувчи электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар;
- инвойслар (ҳисобварақ-фактуралар);
- бошқа ҳужжатлар.
Корпоратив карта орқали миллий валютада ҳақ тўланганда НКТ ёки виртуал касса чекини расмийлаштиришда ЭҲФни тақдим этиш мажбурий эмас
.
ҚҚСни ҳисобга олиш учун ушбу солиқни тўловчилар сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича НКТ ёки виртуал касса чекларини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали харидлар амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 10 санасига қадар рўйхатдан ўтказади
.
Ҳисоботни эркин шаклда тузиш ёки бўнак ҳисоботи шаклидан фойдаланиш мумкин.
Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун корпоратив картадан фойдаланганда ҳисобдор шахс хизмат сафаридан қайтганидан кейин 3 иш куни мобайнида сарфланган суммалар тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт
.
Ходим корпоратив карта бўйича харажатни тасдиқловчи НКТ чекини йўқотиб қўйди.
Бундай ҳолда қандай йўл тутиш лозим?
– Ходим чекни йўқотиш сабаблари тўғрисидаги тушунтириш хатини ҳисоботга илова қилиши керак.Харажат суммасини корпоратив карта ҳисобварағидан банк кўчирмаси билан тасдиқлаш мумкин.
Етказиб берувчидан НКТ чекининг дубликатини олиш имкони бўлмаса, корпоратив картадан фойдаланган ҳолда сотиб олинган бойликларни корхона комиссияси томонидан тузилган харид далолатномаси асосида кирим қилиш мумкин.Агар сарфланмаган маблағни карта ҳисобварағидан депозит ҳисобвараққа қайтармоқчи бўлсангиз, буни тўлов топшириқномасини расмийлаштириб амалга оширишингиз мумкин.
Корпоратив карта бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
21-сон БҲМС Ҳисобварақлар режасида корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни акс эттириш учун махсус ҳисобварақ йўқ. Бироқ ўз ишчи Ҳисобварақлар режасига алоҳида ҳисобварақни, масалан, 5540-«Корпоратив карта» ҳисобварағини киритишингиз мумкин.
Агар сизда бир нечта корпоратив карта мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири бўйича ҳисоб-китобларни қулай бўлиши учун алоҳида субсчётда юритишингиз мумкин.
Бу ҳисобварақларнинг дебетида пул маблағларининг корпоратив картага ўтказилишини, кредитида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилишини акс эттиринг.
Корпоратив карта бўйича бухгалтерия ўтказмаларини уни ҳисобдор шахсга беришда эмас, балки сарфланган маблағлар тўғрисида ҳисобот асосида амалга оширинг. Бунда картага ўтказилган бутун суммани эмас, фақат картадан сарфланган маблағлар суммасида ҳисобдор шахснинг қарзини акс эттиринг.
Бухгалтерия ҳисобида корпоратив карта бўйича ҳисоб-китобларни қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Корпоратив картага пул маблағларини ўтказилди |
5540 |
|
|
Товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўлов тўланди |
5540 |
|
|
Ҳисобдор шахсдан корпоратив карта орқали тўланган харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилиши |
ва б. |
|
Ташкилот корпоратив картага 3 млн сўм ўтказди ва
хўжалик эҳтиёжлари учун 800 минг сўмга инвентарь сотиб олди.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
|
дебет |
кредит |
|||
|
Корпоратив картага пул маблағлари ўтказилди |
3 000 |
5540 |
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси |
|
|
Сотиб олинган инвентарь учун корпоратив картадан пул тўланди |
800 |
5540 |
Онлайн-НКТ чеки |
|
|
Корпоратив картадан тўланган инвентарь кирим қилинди |
800 |
Бўнак ҳисоботи |
||
Корхона маъмурияти ходимини хизмат сафарига юборишди. Корхона корпоратив картадан фойдаланиб йўл чипталарини харид қилишга қарор қилди.
Картага 500 минг сўм ўтказилди.
йўл чипталари учун пул тўланди – 320 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
Тасдиқловчи ҳужжатлар |
|
|
дебет |
кредит |
|||
|
Корпоратив картага пул маблағлари ўтказилди |
500 |
5540 |
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси |
|
|
Йўл чипталари учун корпоратив картадан пул тўланди |
320 |
5540 |
Терминал чеки, йўл чиптаси |
|
|
Ҳисобдор шахсдан йўлкира бўйича хизмат сафари харажати ҳисобдан чиқарилди |
320 |
Бўнак ҳисоботи |
||
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм