Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш
Тавсияда:
– солиқ агентлари;
– даромадлар рўйхати ва солиқ ставкалари;
– иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар;
– даромаднинг ҳақиқий олувчисини аниқлаш;
– солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатдан фойдаланиш;
– фойда солиғи ушлаб қолинмаганда солиқ органлари эътироз билдиришининг олдини олиш;
– норезидентнинг даромадларидан тўланган фойда солиғини қайтариш;
– норезидентнинг қуйидаги даромадларига солиқ солиш:
муаллифлик ҳақи (роялти) кўринишидаги;
халқаро ташишлардан;
воситачилик ёки топшириқ шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан;
– иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномаларнинг қоидаларини қўллаш;
– норезидентлар харидор ёки сотувчи бўлганда Ўзбекистондаги мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромаддан солиқни ушлаб қолиш;
– норезидентнинг даромадларидан фойда солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлаш;
– my3.soliq.uz сайтида норезидентларнинг даромадларидан солиқлар ҳақида маълумотнома олиш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- Президентнинг 14.10.2024 йилдаги ПФ-157-сон Фармони;
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун;
- 17.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1057-сон Қонун.
Солиқ солиш тизимидан қатъи назар (фойда солиғи ва ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ), корхонангиз солиқ агенти сифатида норезидентнинг даромадларидан фойда солиғини ҳисоблаб чиқариши ва ушлаб қолиши керак, агар:
- норезидент даромадни Ўзбекистондаги манбалардан олган бўлса;
- норезидентнинг даромад олиш бўйича фаолияти Ўзбекистон ҳудудида доимий муассасани шакллантирмаса.
Солиқни даромадларнинг ҳар бир тўлови пайтида ушлаб қолинг
.
Агар Ўзбекистон билан хорижий компания резиденти бўлган давлат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома амал қилса, халқаро шартнома қоидаларини қўлланг
.
Норезидентларнинг даромадларидан фойда солиғи бўйича ким солиқ агенти ҳисобланади
Қуйидагилар солиқ агентлари ҳисобланади
:
- юридик шахслар, шу жумладан солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг иштирокчилари;
- якка тартибдаги тадбиркорлар;
- ДМ орқали фаолият юритувчи норезидентлар;
- норезидент бўлган юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари;
- қуйидагиларни олувчи жисмоний шахслар ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари (ДМ бундан мустасно):
– акциялар (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган акциялар мустасно), Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши (пайлар);
– Ўзбекистон ҳудудида жойлашган кўчмас мулк ёки мулк мажмуаси сифатида корхона;
– Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган инвестиция пай фондларининг инвестиция пайлари.
Қайси даромадларга, қандай ставкаларда норезидентларнинг даромадларидан фойда солиғи солинади
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) учун импорт контракти ёки бошқа ҳужжатлар (инвойслар, тўлов учун счётлар) бўйича норезидентга даромад тўлаётганда даромаддан солиқни қуйидаги ставкаларда ушлаб қолинг
:
|
Даромад тури |
Солиқ ставкаси, |
|
Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб этилган кредитлар бўйича, Ўзбекистон банклари ва лизинг берувчилари томонидан чет эл молия институтларига тўланадиган даромадлар |
0 |
|
Ўзбекистон резидентлари бўлган банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, шунингдек халқаро тўлов карточкалари воситасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар |
|
|
Халқаро алоқа учун телекоммуникациялар, халқаро ташишлар (фрахтдан олинган даромадлар) |
6 |
|
Дивидендлар ва фоизлар |
10 |
|
Суғурта, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари |
|

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter