Реклама акцияларини қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– реклама акцияларини ўтказиш мақсадлари;
– реклама акцияларида иштирок этиш шартлари;
– рағбатлантирувчи реклама акциясини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари;
– реклама акциясини ҳужжатлар билан расмийлаштириш;
– реклама акциялари бўйича харажатларни ҳисобга олиш:
бухгалтерия ҳисоби;
солиқ ҳисоби.
Реклама акцияси – харидорлар фаоллигини оширишнинг самарали усулларидан бири. «Реклама тўғрисида»ги Қонунда у рағбатлантирувчи акция деб номланади
.
Реклама акциялари қандай мақсадларда ўтказилади
Реклама акциялари қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
- потенциал истеъмолчилар эътиборини товарга (хизматга) ёки ташкилотга жалб қилиш;
- мақсадли аудиториянинг сотилаётган товарга (хизматга) қизиқишини қўллаб-қувватлаш;
- доимий харидорлар ҳамжамияти ёки гуруҳини шакллантириш;
- товарларни (хизматларни) сотиш ҳажмини ошириш;
- товар (хизмат) ёки ташкилотнинг бозорда мазкур сегментдаги мавқеини мустаҳкамлаш.
Реклама акцияларида иштирок этишнинг қандай шартлари мавжуд
Истеъмолчиларнинг реклама акциясида иштирок этиш шартларини ташкилот белгилайди. Масалан, булар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- муайян суммада ёки муайян ҳажмда товарлар харид қилиш;
- дўкон (салон, ресторан ва ҳ.к.)га муайян кунларда ташриф буюриш;
- бошқа шартлар.
Акция харидорларнинг муайян тоифасига – масалан, аёллар, эркаклар, болалар, талабалар, клуб аъзолари, чегирма карталари эгалари ва ҳоказо учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
Акция шартларини бажарган ҳолда, иштирокчи...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter