Тиббиёт ходимлари меҳнатига қандай ҳақ тўлаш керак

01.01.2026
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари;
– тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими:
тиббиёт муассасалари раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари;
– тиббиёт ходимлари тариф ставкалари ва лавозим маошларига қўшимча тўловлар ва устамалар:
соғлиқ учун хавфли ва ўта оғир меҳнат шароитлари муносабати билан;
тунги вақтда ишлаганлик учун;
мутахассислик бўйича иш стажи учун;
иш самарадорлиги учун;
– Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасидан тўловлар;
– тиббиёт муассасалари ёрдамчи бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш.

Эътибор беринг
Тавсияга Президентнинг 09.11.2025 йилдаги ПҚ-336-сон қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш 01.12.2005 йилдаги ПҚ-229-сон қарорга кўра қуйидагиларга боғлиқ:

  • кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига;
  • даволаш муассасаларининг ихтисослашувига;
  • ходимларнинг малака тоифасига.

Врачларни моддий рағбатлантириш қуйидагиларга боғлиқ:

  • уларнинг индивидуал ҳиссаси даражасига;
  • оғир, ўта оғир ва соғлиқ учун хавфли меҳнат шароитларида ишни бажарганликка;
  • замонавий тиббий ускуналардан фойдаланган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини эгаллаганликка.

Давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари махсус Низом билан белгиланган. Бунда ушбу тартиб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва 2025 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилган тиббиёт муассасаларига;
  • бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ишчи ва хизматчиларига.

Тиббиёт ходимлари меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш хусусиятлари

Тиббиёт ходимлари учун қисқартирилган иш вақти давомийлиги – ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган қилиб белгиланган .

Айрим тиббиёт ходимлари учун алоҳида меҳнат хусусиятига эга бўлган ходимлар сифатида қисқартирилган иш куни белгиланган .

Айрим тиббиёт ходимларининг фаолияти ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларида бажариладиган деб тан олинган. Улар ҳам қисқартирилган иш кунидан фойдаланишга ҳақли .

Эътибор беринг
2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларида беш кунлик иш ҳафтаси жорий қилинди. Улар фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари иш навбатчилик асосида ташкил этилган .

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими нимадан иборат

Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими лавозимлар ва малака тоифалари бўйича базавий тариф ставкаларини, уларга тузатиш коэффициентларини, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни ўз ичига олади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг