Солиқ солиш мақсадларида қайси мулкий даромадлар жами даромадга киритилади
Тавсияда:
– мулкий даромадлар қайси ҳолатларда юзага келади;
– мулкий даромадларнинг асосий турлари;
– мулкий даромадларнинг бошқа турлари.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон Қонун;
- 27.12.2025 йилдаги VII-18-207-14-0-К/25-сон Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори.
Жами даромад таркибига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ташқари мулкий даромадлар ҳам киритилади. Сиз уларни меҳнат бўйича даромадлардан фарқлай олишингиз керак, сабаби уларга «иш ҳақи» солиқларининг ҳаммаси ҳам солинмайди.
Мулкий даромадлар қайси ҳолатларда юзага келади
Ушбу даромадларнинг манбаи – жисмоний шахснинг мол-мулки. Ёки бухгалтерия тили билан айтганда – унинг активлари.
Қуйидагилардан мулкий даромад олиниши мумкин
:
- активларга эгалик қилишдан (фоизлар, дивидендлар ва ҳ.к.);
- активларни бошқа шахсларга фойдаланишга топширишдан (мол-мулкни ижарага беришдан);
- активларни сотишда.
Мулкий даромадларнинг асосий турлари
1. Фоизлар
Бу ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромадлардир. Облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter