3. Мулкчилик ҳуқуқи корхонага тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0110 «Ер»;
0111 «Ерни ...
0111-«Ерни ободонлаштириш» счётида ер майдони, бирор уй-жойгача олиб кирадиган йўллар, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ жойлари, тўсиқлар ва деворлар ҳолатини яхшилашга ва ободонлаштиришнинг бошқа турларига сарфланадиган харажатлар ҳисобга олинади.
0111-счёт бўйича ...
0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счётида молиявий ижара шартномалари бўйича ижарага олинган мол-мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ бўлган капитал харажатлар ҳисобга олинади.
Молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган асосий воситаларни ...
0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) бинолар - ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, турар жой бинолари (мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган алоҳида турган ҳар бир бино ва ёнма-ён қурилган иморатлар инвентарь объекти ҳисобланади). Бино ...
0140-«Мебель ва офис жиҳозлари» счётида ишлаб чиқариш ва бошқарув учун мўлжалланган мебель ва жиҳозлар (столлар, шкафлар, мебель тўпламлари, курсилар, сейфлар ва бошқалар), шунингдек офис жиҳозлари (телефакс аппаратлари, қоғоз қирқадиган ва йўқ қиладиган машиналар ва бошқалар) ҳисобга олинади.
...
0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» счётида компьютерлар, принтерлар, сканерлар, модем ва бошқа компьютер жиҳозлари ҳамда ҳисоблаш техникаси ҳисобга олинади.
0150-счёт бўйича корреспонденциялар:
Хўжалик операциясининг мазмуни
Счётлар корреспонденцияси
...
0170-«Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар» счётида ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар – от, ҳўкиз, туя, хачирлар ва бошқа ишчи ҳайвонлар (шунингдек, юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар) ҳамда маҳсулот (насл, сут, жун ва бошқалар) берадиган ҳайвонлар – сигир, буқа, биялар ...