ЭҲФ
Дата публикации 22.12.2020
Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишни хоҳламаслик асосида контрагент томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани рад этиш мумкинми? Агар тузатилган ёки қўшимча ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлса, ҳисоботни ҳар доим ҳам қайта топшириш зарурми? ... 

Дата публикации 17.12.2020
ЭҲФга МХИК ва штрих кодлари учун янги устунлар киритилиши бухгалтерларда талай амалий саволлар туғдирди. ДСҚ мутахассислари улардан тез-тез бериладиганларига жавоб беришди. Buxgalter.uz сиз ноябрь ойи учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида ҳаммасини тўғри бажарганингизга яна бир бор ишонч ҳосил қилишингиз учун ушбу материаллар тўпламини таклиф этади: ... 

Дата публикации 15.12.2020
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти уни масофадан туриб олиш қоидалари билан тўлдирилди. Юридик шахслар нимага эътибор беришлари лозимлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 15.12.2020
Контрагент белгиланган муддатлар бузилмасдан ойнинг 10 санасидан кейин унга тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани рад этмоқда. Сотувчи кейинчалик қандай йўл тутиши лозим? ДСҚ декабрдан бошлаб, агар ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмаган бўлсангиз (декабрда ушбу муддат 18 санага кўчирилган), ноябрь учун кейинроқ ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш имконияти бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирган. Битимни фақат 2021 йил январда тақдим этилган ҳисобварақ-фактура билан - декабрь санаси билан ёпиш мумкин. ... 

Дата публикации 14.12.2020
Айнан битта товарнинг иккита етказиб берувчиси ҳисобварақ-фактураларда турли МХИК кодларини кўрсатишган: бири излаш сатри ёрдамидан бешта белгилини, бошқаси сўров бериб, вақтинча ўнта белгили код олган. Агар у хато тарзда сўралган бўлса, вақтинча ўнта белгили код билан нима бўлади? Бу вазиятда олинган товарни олиб сотишни кўзлаган сотиб олувчи қандай йўл тутиши зарур? ... 

Дата публикации 09.12.2020
Электрон ҳисобварақ-фактураларда иккита устун пайдо бўлди: маҳсулотлар ва хизматларнинг идентификация кодларини (МХИК) ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих кодларини киритиш учун. Бухгалтерларда ушбу янгиликлар талай мураккабликлар ва саволлар туғдирди, уларни тушуниб олишга унчалик вақт ҳам йўқ. Ахир ДСҚ барча ноябрь ойи ҳисобварақ-фактураларини 10 декабрга қадар тақдим этиш зарурлиги юзасидан огоҳлантирган эди. Buxgalter.uz вазиятни ўрганди. Ушбу мураккабликларни қандай енгиб ўтиш ҳақида сўзлаб берамиз: ... 

Дата публикации 09.12.2020
ДСҚ бухгалтерларни ноябрь учун ЭҲФни 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-иловада белгиланган муддатларда тақдим этиш кераклиги ҳақида огоҳлантирган. Яъни – 10 декабрга қадар. Шундан кейин ЭҲФ тизимининг тегишли функционалидан фойдаланиш имконияти бўлмайди. Бироқ ЭҲФ шаклларидаги янгиликлар туфайли экспертларнинг фикрича, ушбу муддатларни, ҳеч бўлмаганда декабрга нисбатан кўчириш мақсадга мувофиқдир. Buxgalter.uz ушбу ғояни қўллаб-қувватлашди. ... 

Дата публикации 01.12.2020
“Фирма томонидан бажарилган ишлар ҳажми имтиёзли ҳисобланади ва СКга асосан ҚҚС солинмайди. Бироқ бухгалтер электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўйди ва ҚҚС суммаси ва ставкаси сифатида - О (ноль)ни кўрсатди. Қандай тузатиш мумкин? Бу қанчалик жиддий ҳуқуқбузарлик саналади ва қандай оқибатлари бўлиши мумкин?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.11.2020
Ташкилот мунтазам равишда календарь йилнинг охирида ўз маҳсулотини (газеталарга обуна) кейинги йилда даврийлик билан – ҳар пайшанбада, ҳафтада бир марта етказиб бериш учун шартномалар тузади. 2020 йилда муаммога дуч келдик: бундай шартномалар бўйича 2019 йилнинг охирида тўловни амалга оширган баъзи мижозлар, ўтган ойда етказиб берилган ҳажмлар учун ҳар ойда тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактураларни кўриб чиқишни рад этишмоқда. Шартномалар бўйича суммалар унча катта бўлмагани боис, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти юзасидан кўндиришлар иш бермаяпти. Нима қилиш лозим? ... 

Дата публикации 26.11.2020
1 ноябрдан бошлаб 489-сон ВМҚга 2-илованинг 63-бандида назарда тутилган, контрагент томонидан кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактураларни автотасдиқлаш ишга туширилди. Лекин кўриб чиқилмаган ЭҲФлар ҳали ҳам кўп. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ бош мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтирди. ... 

Дата публикации 25.11.2020
ДСҚ солиқ тўловчиларга ЭҲФни белгиланган муддатларда тақдим этиш ва кўриб чиқиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш йўллади. Хатда: а) объектив, узрли сабабларга кўра кечикканлар билан нима бўлиши; б) ушбу важларни қандай шаклда ва кимга тушунтириш аниқлаштирилмаган. ... 

Дата публикации 16.11.2020
ЭҲФ тақдим этувчи корхоналар ҳар доим ҳам лозим реквизитларни тўлдиришмайди. ЭҲФ реквизитларидаги маълумотларнинг тўлиқлиги учун ким жавоб беради – ҳужжатни нотўғри тузган жўнатувчими ёки уни қабул қилиб олган олувчими? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бош солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 19.10.2020
Хизматлар импорти қисмида мазкур тартиб-таомилнинг ўзига хос жиҳатлари Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда баён этилмаган. Ва бошқа норматив ҳужжатларда ҳам ушбу масала юзасидан махсус аниқлаштиришлар мавжуд эмас. Бухгалтерлар учун ёрдам тариқасида buxgalter.uz солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан йўриқнома олди. ... 

Дата публикации 16.10.2020
Кўп бухгалтерлар автоматик тарзда тўлдиришни инобатга олган ҳолда Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри 3-устуни кўрсаткичларини тўлдириш чоғида уларда 2020 йилнинг 9 ойи учун реализация қилишдан олинган даромадлар суммалари маълумотлари амалдаги бухгалтерия ҳисоб маълумотларига тўғри келмаслигига дуч келишди. Нима учун кўрсаткичлар фарқ қилади ва бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради: ... 

Дата публикации 16.10.2020
Кўрсатилган хизматлар учун тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳисоб-китоб қандай тўғри расмийлаштирилади? Бунда ҚҚСни мажбурий кўрсатиш лозимми? Агар мажбурий ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни қандайдир сабабларга кўра чўзилиб кетган бўлса, нима қилиш зарур? ... 

Дата публикации 14.10.2020
2020 йил 1 январдан бошлаб ўтиш даврида ташкилотларда баъзи битимлар ҳали ҳисобварақ-фактуралар билан қоғоз шаклда расмийлаштирилган. Энди ушбу ҳужжатларни ЭҲФ тизимига киритиш зарурми? ... 

Дата публикации 12.10.2020
Агар сотиб олувчи ҳисобварақ-фактурани тақдим этилган кундан эътиборан 10 кун ичида тасдиқламаса ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этмаса, амалдаги низомга асосан ҳужжат тасдиқланган деб эътироф этилиши керак. Бироқ амалиётда ЭҲФ тизимида муддатида кўриб чиқилмаган ҳисобварақ-фактуралар билан ҳеч нима рўй бермаяпти – уларни рад этиш мумкин. ... 

Дата публикации 05.10.2020
ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига ҳисоботлар топширилган давридан кейин ушбу даврлар учун ЭҲФ расмийлаштирилиб (солиқ қонунчилилигига мувофиқ солиқ солиш базасига тузатиш киритиш бундан мустасно), лекин аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, СКнинг 223-моддасига мувофиқ солиқ солиш базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) бўйича молиявий жарима қўлланилиши тўғрисида эслатма йўллади. Экспертлар бундай ифодалашни нотўғри, деб ҳисоблашади. ... 

Дата публикации 30.09.2020
Бюджет ташкилотларига электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш тартиб-таомилининг хусусиятлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 28.09.2020
Мазкур ҳолатда унинг номига аввал олинган электрон рақамли имзо сертификатларини бекор қилишга ҳамда янги фамилияга янгиларини олишга тўғри келади. Buxgalter.uz қуйидаги режа бўйича иш тутишни тавсия қилади: ...