Акциз солиғини қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– солиқ солиш объекти;
– солиқ солинмайдиган операциялар;
– акциз солиғи бўйича имтиёзлар;
– солиқ операциялари амалга оширилган сана;
– айрим ҳолларда солиқ базасини аниқлаш ва солиқни ҳисоблаш.
Тавсияга қуйидаги қонунларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон;
- 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон.
Нима акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади
Солиқ тўловчи акциз тўланадиган товарлар билан амалга оширадиган операциялар, айримлари бундан мустасно, солиқ солиш объектининг юзага келишига олиб келади.
Бундай операцияларга қуйидагилар киради
:
- акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш, шу жумладан айирбошлаш натижасида:
– товарга бўлган мулк ҳуқуқини бериш;
– гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, гаровга қўйилган акциз тўланадиган товарларни гаровга қўювчи томонидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни бепул бериш;
– акциз тўланадиган товарларни меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобидан бериш;
– акциз тўланадиган товарларни дивидендлар тўлаш ҳисобига бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг устав капиталига ҳисса сифатида ёхуд оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шерикнинг (иштирокчининг) ҳиссаси сифатида бериш;
- акциз тўланадиган товарларни иштирокчига (муассисга) у юридик шахс таркибидан чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) қайтариб сотиб олинганда бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахс бўлган эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциялар қайтариб сотиб олинган тақдирда акциядорга бериш;
- акциз тўланадиган товарларни юридик шахснинг тугатилишида акциядорга ёки иштирокчига бериш;
- акциз тўланадиган товарларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топшириш, шунингдек қайтариш шарти билан берилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш маҳсули бўлган, шунингдек акциз тўланадиган шундай хом ашё ва материалларнинг маҳсули бўлган, акциз тўланадиган товарларни уларнинг мулкдорига ишлаб чиқарувчи томонидан топшириш;
- акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
- акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириш;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилиш ёки улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва (ёки) импорт қилинадиган акциз тўланадиган товарларнинг бузилиши, йўқотилиши, бундан фавқулодда вазиятлар натижасида бузилиш ва (ёки) йўқотиш ҳоллари мустасно. Айбдор томонидан товарнинг қиймати суғурта орқали тўланган ёки унинг ўрни қопланган тақдирда, акциз солиғи суғурта орқали тўлаш (ўрнини қоплаш) улушида тўланади.
.Масалан, АИ-91 бензини ишлаб чиқарувчилари учун ставка – бир тоннаси учун 335 000 сўм, уни якуний истеъмолчига реализация қилувчи шахслар учун эса – бир тоннаси учун 621 000 сўм.
ЭҲФнинг «Акциз, ставка» устунида 965 000 сўмга (335 000 + 621 000) тенг суммани кўрсатинг.
Ушбу ҳолатларнинг аксариятида акциз тўланадиган товарларга бўлган мулк бошқа шахсга ўтади, бироқ бу мажбурий шарт эмас. Масалан, товар тўловни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан жўнатилаётганда айнан жўнатиш пайтида жўнатилган товарга бўлган мулк ҳуқуқи берилмаслиги мумкин. Шунга қарамай, бундай операция акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланади.
Нималарга акциз солиғи солинмайди
Акциз тўланадиган товарларга доир барча операциялар ҳар доим ҳам солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Чунончи, қуйидагилар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди
:
1) акциз тўланадиган товарларни экспортга реализация қилиш;
Акциз тўланадиган товарлар экспорти қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак
:
- экспорт қилинадиган товарларни етказиб беришга доир контракт;
- божхона органининг белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;
- божхона органининг товарлар тайинланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;
- чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма.
Акциз тўланадиган товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинган тақдирда экспортни тасдиқлаш учун комитент (топшириқ берувчи) томонидан воситачилик ёки топшириқ шартномаси қўшимча равишда тақдим этилади.
2) «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган товарлардан ишлаб чиқарилган, қайта ишлаш маҳсули бўлган акциз тўланадиган товарларни кейинчалик Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш шарти билан бериш;
Резидент корхона 1 000 дал вино материалини олиб кириб, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида жойлаштирган.
Вино материалидан 900 дал шиша идишдаги спиртсиз табиий вино ишлаб чиқарилган, шундан 700 дал экспорт режимида олиб чиқилган, 200 дал қайта ишлаш учун тўлов сифатида бошқа компанияга берилган.
Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган вино солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Қайта ишлаш учун тўлов сифатида берилган 200 дал винони реализация қилиш чоғида корхонада акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади.3) ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш;
4) Ўзбекистон божхона ҳудудига қуйидаги акциз тўланадиган товарларни олиб кириш:
– Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида;
– давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар орқали хайрия ёрдами мақсадида, шу жумладан техник кўмак кўрсатиш мақсадида;
– агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса, халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан;
5) акциз тўланадиган товарларни Ўзбекистон божхона ҳудудига солиқ солинмайдиган товарларни олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан олиб кириш;
6) телекоммуникациялар операторлари ҳамда техник воситаларни сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари (махсус ваколатга эга давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи бўлган тақдирда);
7) махсус ваколатга эга давлат органи томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;
8) ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинадиган табиий винолар (шиша идишдагилардан ташқари).
Акциз солиғи бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган
Акциз солиғи тўловчилар имтиёзлардан ҳуқуқий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солиқ имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солиқ даврларида тўхтатиб туришга ҳақли
.
2020 йил 1 январгача қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан тақдим қилинган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади
.
Вақтинчалик солиқ имтиёзлари Солиқ кодексининг 483-моддасида назарда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган акциз тўланадиган товарлар учун акциз солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.
. Бунда аҳолига реализация қилинадиган, газ нархида назарда тутилган табиий газга ҳисобланган акциз суммаси «Ўзтрансгаз» АЖ ихтиёрида қолади ва инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли йўналтирилади
.Қайси сана солиқ солинадиган операциялар амалга ошириладиган сана ҳисобланади
Акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган сана товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана сифатида аниқланади
.
Товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана, худди шундай акциз тўланадиган товарларга доир солиқ солинадиган операциялар амалга оширилган сана ҳам қуйидаги сана сифатида аниқланади:
- маҳсулот етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура тақдим этилган;
- товарлар жўнатилган (берилган), агар кўрсатилган сана ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан олдин келса;
- товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган, агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса;
- тегишли ички ҳужжатларга асосан ўз эҳтиёжлари учун акциз тўланадиган товарларни бериш амалга оширилган.
Бу ҳолда гаров предмети банкнинг мулки ҳисобланмаслиги сабабли мулк ҳуқуқи берилмайди, тегишинча, акциз солиғи солинадиган объект юзага келмайди.
Агар кредит суммаси белгиланган муддатда сўндирилмаса, гаровга қўйилган акциз тўланадиган маҳсулотга бўлган мулк ҳуқуқи мажбуриятни сўндириш ҳисобига гаровга қўювчидан гаров олувчининг ҳисобига ўтади. Тегишинча, гаровга қўювчида мулк ҳуқуқи ўтган санада солиқ солиш объекти юзага келади.
Қандай қилиб солиқ базасини аниқлаш ва акциз солиғини ҳисоблаш керак
Акциз солиғи бўйича солиқ базаси акциз тўланадиган товарга нисбатан солиқ ставкасининг қайси тури белгиланганидан келиб чиқиб аниқланади
.
Мутлақ (қатъий белгиланган) суммадаги акциз ставкаси
Акциз солиғи ставкаси маҳсулот бирлигига нисбатан қатъий белгиланган пул суммаси кўринишида белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган физик ҳажмидан (литр, дал, килограмм, тонна, дона ва б.) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
Акциз солиғи = Товарларнинг натурада ифодаланган реализация қилиш (бериш) ҳажми х Солиқ ставкаси (сўмда).
Корхона 2026 йилнинг апрель ойида 1 000 тонна АИ-91 бензинини ишлаб чиқарган ва реализация қилган.
1 тонна учун солиқ ставкаси 360 000 сўм бўлганда солиқ суммаси 360 млн сўмни (1 000 х 360 000) ташкил этади.
2023 йилдан бошлаб алкоголь (кам алкоголли ичимликлар бундан мустасно) бўйича акциз солиғи алкоголь маҳсулоти таркибидаги этил спиртининг улушидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Бунда литр (дал ўрнига) ўлчов бирлигига айланди.
Корхона 2026 йилнинг апрель ойида этил спиртининг улуши 40% бўлган 1 000 литр ароқ маҳсулотини ишлаб чиқарган ва реализация қилган.
Акциз тўланадиган товар таркибидаги 1 литр сувсиз этил спирти учун акциз ставкаси 48 000 сўм бўлганда 1 литр ароқ учун солиқ ставкаси 19 200 сўмни (48 000 х 40%) ташкил этади
.Ароқнинг бутун ҳажмига акциз солиғи қуйидаги суммани ташкил этади:
1 000 х 19 200 = 19,2 млн сўм.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб қуйидагилар учун акциз солиғи жорий этилган
:
- таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ва истеъмол ўрамига қадоқланган газланган ичимликлар (энергетик ва тетиклаштирувчи (тоник) ичимликлар бундан мустасно);
- энергетик ва тетиклаштирувчи (тоник) ичимликлар.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар ёхуд бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлган ва истеъмол ўрамига қадоқланган газланмаган ичимликлар учун акциз солиғи жорий этилган. Бунда мевалар ва (ёки) сабзавотлардан тайёрланган, табиий ширин, таркибида қўшимча шакар ва бошқа ширинлаштирувчи ёки хушбўйлаштирувчи моддалар бўлмаган шарбатларга нисбатан солиқ қўлланилмайди
.
2025 йил 1 октябрдан бошлаб хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинган
.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб ингичка бўлакларга бўлинган ёки юпқа шаклга келтирилган, қовурилган ёки қуритилган, таркибида картошка ёхуд картошка таъмини берувчи қўшимчалар бўлган, истеъмол қадоғига қадоқланган маҳсулот – чипсларга акциз солиғи жорий этилади. Солиқни уларни ишлаб чиқарувчи ва Ўзбекистон ҳудудига олиб кирувчи юридик шахслар тўлайдилар
.
Корхона 2026 йил апрель ойида истеъмол ўрамига қадоқланган 100 мл маҳсулотда 5 граммгача шакар бўлган 10 000 литр ичимлик ишлаб чиқарди ва реализация қилди.
1 литр учун акциз ставкаси 500 сўм бўлганда ичимликларнинг бутун ҳажми учун акциз солиғининг суммаси қуйидагича бўлади:
10 000 х 500 = 5 000 000 сўм.
Фоизларда (адвалор) белгиланган акциз ставкаси
Ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товар қийматига солиқ ставкалари фоизларда белгиланган бўлса, реализация қилинган (берилган) акциз тўланадиган товарларнинг ҚҚС ва акциз қўшилмаган, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати солиқ базаси ҳисобланади.
Солиқни қуйидаги формула бўйича ҳисобланг:
Акциз солиғи = Реализация қилинган товарларнинг ҚҚС ва акциз ҳисобга олинмаган қиймати (сўмда) х Солиқ ставкаси (фоизларда).
Солиқ ставкаси – 10%. Акциз солиғи суммаси 20 млн сўмни (10 млн х 20 х 10%) ташкил этади.
Аралаш ставка
Аралаш ставка қатъий белгиланган ва адвалор ставкалардан иборат. Аралаш ставкалар икки хил усулга асосланиб қўлланади, бунда солиқ базаси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:
- акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ёки акциз тўланадиган товарларнинг божхона қийматидан. Бу ҳолда солиқ суммаси қатъий белгиланган солиқ ставкасини қўллаган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган суммадан кам бўлиши мумкин эмас;
- акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган ҳажмидан ва акциз тўланадиган товарларнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган божхона қийматидан.
Биринчи усул бўйича:
- солиқ суммасини фоизларда белгиланган ставка бўйича ҳисобланг;
- солиқ суммасини қатъий белгиланган суммадаги ставка бўйича ҳисобланг;
- олинган суммаларни солиштириб, кўпроқ бўлган суммани тўланг.
Иккинчи усул бўйича:
- солиқ суммасини қатъий белгиланган суммадаги ставка бўйича ҳисобланг;
- солиқ суммасини фоизларда белгиланган ставка бўйича ҳисобланг;
- қатъий белгиланган ставка бўйича ва фоизларда белгиланган ставка бўйича солиқ суммаларини қўшинг. Олинган суммани тўланг.
Айрим ҳолларда қандай қилиб солиқ базасини аниқлаш ва акциз солиғини ҳисоблаш мумкин
1. Акциз тўланадиган товарларни жисмоний шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ҳисобланган дивидендлар ҳисобига, бепул ёки бошқа товарларга айирбошлаш учун беришга доир операциялар.
Бундай ҳолларда солиқ базаси қуйидагича аниқланади
:
- акциз солиғи ставкаси маҳсулот бирлигига қатъий белгиланган суммада белгиланган бўлса, солиқ базаси акциз тўланадиган товарларнинг натурада ифодаланган физик ҳажмидан (литр, килограмм, тонна, дона ва б.) келиб чиққан ҳолда аниқланади;
- ишлаб чиқарилаётган акциз тўланадиган товар қийматига акциз солиғи ставкалари фоизларда белгиланган бўлса, реализация қилинган (берилган) акциз тўланадиган товарларнинг ҚҚС ва акциз қўшилмаган, бироқ уларнинг ҳақиқий таннархидан паст бўлмаган қиймати солиқ базаси ҳисобланади.
Корхона муассислар билан келишилган нархи 180 минг сўм бўлган акциз тўланадиган товарларни дивидендларни тўлаш ҳисобига берган.
Товарларнинг таннархи – 200 минг сўм.
Ушбу товарлар бўйича акциз ставкаси уларнинг қийматига нисбатан фоизларда белгиланган.
Товарлар таннархидан паст нархда берилганлиги сабабли солиқ таннархдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
2. Маҳсулот қайтариб бериш шарти билан қайта ишланган хом ашёдан ишлаб чиқарилган. Фоиз ставкалари белгиланган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ базаси товарларни ишлаб чиқаришга доир ишларнинг қийматини ҳамда қайтариб бериш шарти билан қайта ишланган хом ашё ва материалларнинг қийматини ўз ичига олади.
3. Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ якуний истеъмолчиларга реализация қилинаётган бўлса, реализация қилинган ва шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг натурада ифодаланган ҳажми солиқ базаси ҳисобланади.
Бензин, дизель ёқилғиси автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, газ эса газ тўлдириш шохобчалари (пунктлари) орқали реализация қилинганда акциз солиғи 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда эса 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб аниқланади.
Корхона 2026 йилнинг апрель ойида якуний истеъмолчига 50 тонна дизель ёқилғисини реализация қилган. Солиқ ставкаси – 1 тонна учун 680 000 сўм.
Акциз солиғи 34 млн сўмга (50 х 680 000) тенг.
Товарлар импортида акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш ҳақида тавсияда ўқинг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм