Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– АВни тан олишни тўхтатиш;
– АВ тан олинган сана;
– асосий воситалар чиқиб кетишидан натижа.
Асосий воситаларни тан олишни тўхтатиш
Бухгалтерия ҳисобида асосий воситани тан олишни тўхтатинг:
- унинг чиқиб кетишида;
- ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан келажакда иқтисодий фойда кутилмаганда
.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин, масалан сотиш, совға қилиш, молиявий ижара шартномаси бўйича топшириш, тугатиш, устав фондига ҳисса сифатида ўтказиш, сотиш ва қайта ижарага олиш билан.
Чиқиб кетишни тан олиш санаси
Асосий воситанинг чиқиб кетиш санаси бундай объект устидан назорат йўқолган (ўтказилган) сана ҳисобланади
. Аниқроқ тушуниш учун «Харидорлар билан тузилган шартномалар бўйича тушумлар»
билан белгиланган назоратни амалга ошириш мезонларидан фойдаланинг 15-сон МҲХС (IFRS). Агар асосий воситанинг чиқиб кетиши сотиш ва қайта ижарага олиш натижасида содир бўлса, у ҳолда «Ижарага» 16-сон МҲХС (IFRS)дан фойдаланинг.
Асосий восита объектини тан олишни тўхтатиш натижасида юзага келадиган фойда ёки зарар, ушбу объект тан олиниши тўхтатилган пайтдаги фойда ёки зарар таркибига киритилади (агар 16-сон МҲХС (IFRS) «Ижара» ижарага қайта сотиш билан боғлиқ бошқа талабларни ўз ичига олмаса). Бундай фойда Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тушум сифатида таснифланмаслиги керак.
Асосий воситалар объектининг чиқиб кетишидан натижа
АВнинг чиқиб кетишидан олинган фойда ёки зарар, агар мавжуд бўлса, уни сотишдан олинган соф тушум ва АВнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади
.
«Асосий воситалар объектининг чиқиб кетишидан соф тушум» деганда объектнинг чиқиб кетишидан тушган тушум ва унинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ тушунилади.
Баланс қиймати – бу йиғилган амортизация ва қадрсизланишдан тўпланган зарарлар чегириб ташланганидан кейин актив тан олинадиган суммадир
.
Шундай қилиб, сотишдан тушган тушум сотиш таннархидан фарқли ўлароқ, АВ чиқиб кетиши натижасида Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда соф молиявий натижа – фойда ёки зарар сифатида акс эттирилади.
.АВ объектини тан олишни тўхтатиш натижасида юзага келадиган фойда ёки зарар таркибига киритиладиган қопланадиган сумма 15-сон МҲХС (IFRS)нинг 47–72-бандларида битим нархини аниқлаш талабларига мувофиқ белгиланади
.
Асосий воситани сотишда шартнома шартларини ва битим нархини аниқлашда одатдаги иш амалиётингизни таҳлил қилинг. Битим нархи – мижозга ваъда қилинган товарларни топшириш эвазига ташкилот олишни кутаётган тўлов суммаси (15-сон МҲХС (IFRS)нинг 47–72-бандларида белгиланган тартибларга амал қилиш керак).
Агар сиз асосий воситани сотсангиз ва шартномада тўловни кечиктириш учун битим нархидан ортиқ қўшимча тўловлар ёки фоизлар назарда тутилган бўлса, уларни асосий восита чиқиб кетишидан олинган соф тушум таркибига киритманг. Бундай қўшимча тушумларни Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда молиявий даромадлар сифатида акс эттиринг.
|
Сотиш нархи |
350 000 |
|
Линиянинг баланс қиймати |
–300 000 |
|
Сотишдан фойда |
50 000 |
|
Сотиш бўйича харажатлар |
–1 000 |
|
Сотишдан олинган соф фойда |
49 000 |
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда корхона активни сотишдан олинган соф фойдани акс эттиради – 49 000 минг сўм.
Тўлов муддатини кечиктириш учун олинган сумма (24 000 минг сўм) «Наврўз» компаниясининг молиявий даромади бўлиб, кейинроқ акс эттирилади.
Шундай қилиб, «Наврўз» компанияси ишлаб чиқариш линиясини сотишдан икки турдаги даромадни олди:
– сотишдан олинган фойда (49 000 минг сўм), бу сотиш вақтида дарҳол акс эттирилади;
– молиявий даромад (24 000 минг сўм), бу кредитлаш даври давомида Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда (12 ойга) тенг улушларда акс эттирилади.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Асосий воситаларнинг чиқиб кетишини қандай ҳисобга олиш керак
- Асосий воситаларнинг қадрсизланишини ҳисобга олиш
- Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадларни қандай аниқлаш керак
- Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши натижасида кирим қилинган ТМЗлар қандай ҳисобга олинади
- ТМЗнинг чиқиб кетиши қандай ҳисобга олинади

Наша страница
Канал в телеграм