Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
Тавсияда:
– молиявий ижаранинг оператив ижарадан фарқи;
– молиявий ижара бўйича даромадлар;
– оператив ижара бўйича даромадлар;
– мол-мулк текин фойдаланишга берилгандаги даромад;
– коммунал хизматлар қийматини қоплаш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1011-сон Қонун;
- Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон қарори.
Молиявий ижара оператив ижарадан нимаси билан фарқ қилади
Ижара даромадини айланмадан олинадиган солиққа тортишдан олдин, бу молиявий ёки оператив ижара эканлигини аниқланг. Солиқ базаси шунга боғлиқ бўлади.
Молиявий ижара бу – шартномага биноан мулкка ўн икки ойдан ортиқ муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга беришдир
. Бунда молиявий ижара шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:
- молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, молиявий ижара объекти ижарага олувчининг мулкига ўтади;
- молиявий ижара шартномасининг муддати объект хизмат муддатининг 80 фоизидан ортиқ бўлса ёки объектнинг молиявий ижара шартномаси тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 фоизидан камроғини ташкил қилади;
- молиявий ижара шартномасининг муддати тугагач, ижарага олувчи молиявий ижара объектини ушбу ҳуқуқ сотилиш кунидаги бозор қийматидан анча паст нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади;
- молиявий ижара шартномаси амал қиладиган давр учун ижара тўловларининг дисконтланган жорий қиймати
, молиявий ижара объектини ижарага бериш пайтидаги жорий қийматининг 90 фоизидан ортиқ бўлади.
Агар ижара шартномаси шартлари юқоридаги талабларнинг биттасига ҳам тўғри келмаса, бу оператив ижара ҳисобланади.
Оператив ижара – бу мулкни сотиб олиш ҳуқуқисиз фойдаланиш учун беришдир. Оператив ижарага беришнинг асосий шарти шундаки – ижарага берувчи мулкини сотиш мақсадини кўзламайди. У объектни оператив ижарага бериш жараёнида ҳам, кейин ҳам эгаси бўлиб қолади.
Молиявий ижара даромадини қандай аниқлаш мумкин
Молиявий ижарада ижарага берувчининг ижара объекти қийматини ижарага олувчи қоплаб беради. Тўловлар қисмларга бўлиб амалга оширилади. Агар молиявий ижара тугаганидан кейин объект ижарага олувчининг мулкига ўтказилса, тўловлар унинг қийматини тўлиқ қоплаган бўлади. Бундан ташқари, ижарага берувчига фоизли даромад тўланади. У айланмадан олинадиган солиқ объекти ҳисобланади.
Ижара тўлови = Ижара объекти қийматини қоплаш суммаси + Ижарага берувчининг фоизли даромади.
Молиявий ижарадан даромад = Ижара тўлови – Ижара объекти қийматини қоплаш суммаси.
Фоизли даромадни аниқлаш учун, ижара объекти қийматини қоплаш суммасини ижара тўлови суммасидан чиқариб ташланг. Фоизли даромадни ижара тўлови жадвалига мувофиқ ижаранинг бутун муддати давомида қисмларга бўлиб солиқ солинадиган даромадга қўшинг.
Тўловлар жадвали ҳар ойда тенг миқдордаги 7 200 минг сўм (144 000 : 20) тўловни назарда тутади.
Молиявий ижара объекти қийматини қоплаш бўйича ҳар ойлик ижара тўлови – 6 000 минг сўм (120 000 : 20) ва ижарага берувчининг фоизли даромади –1 200 минг сўм (24 000 : 20).
Ижарага берувчининг бухгалтериясида экскаватор қиймати узоқ муддатли дебиторлик қарздорлик сифатида акс эттирилади (120 000 минг сўм). Ижарачи уни ижара тўловлари жадвалига мувофиқ тўлайди.
Фоизли даромад (24 000 минг сўм) экскаваторни чиқиб кетиш пайтига эмас, балки ижара тўловлари жадвалига мувофиқ қисмларга бўлинган ҳолда тан олинади. Шундай қилиб, 20 ой давомида 1 200 минг сўм ҳар ойда ижарага берувчининг даромадига киритилади.Агар молиявий ижара объектининг қоплаш қиймати, баланс қийматидан юқори бўлса, ижарага берувчида фоизли даромаддан ташқари ижара объекти чиқиб кетишидан қўшимча даромад юзага келади
Лизинг корхонаси ишлаб чиқариш корхонасига лизингга бериш учун қиймати 600 000 минг сўм бўлган технологик ускуна сотиб олди. Объект лизинг олувчига 720 000 минг сўм қийматда берилди.
Лизингга берувчи учун бу актив, узоқ муддатли дебитор қарздорлик. Лизинг шартномаси 5 йил муддатга тузилган.
Йиллик фоиз ставкаси 10 фоиз, шартномага асосан фоизли даромад 360 000 минг сўмни (720 000 х 10 % х 5) ташкил этади.
Жадвал бўйича ойлик ижара тўловлари 18 000 минг сўм.
- 600 000 минг сўм – лизинг объектини қоплаш суммаси;
- 360 000 минг сўм – фоизли даромад;
- 120 000 минг сўм. – кечиктирилган даромад.
Оператив ижара даромадини қандай аниқлаш мумкин
Агар сиз мулкни оператив ижарага берсангиз, даромадингизни шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб аниқланг.
Ижарага берувчи даромади = Ижара тўлови
Яъни, ойига 600 минг сўмдан (7 200 : 12).
Шу тариқа, 600 минг сўм миқдоридаги ижара тўлови ижарага берувчининг жами даромадлари таркибига 12 ой давомида ҳар ойда киритилади.
Ижарага олувчига ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилганда, унда шартномага асосан ижара тўловини акс эттиринг.
2024 йилдан бошлаб кўчмас мулк ва автотранспорт ижара тўловининг энг кам ставкалари солиқ солиш мақсадларида нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Тошкент шаҳрида бундай коэффициентлар ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгиланади
.
2025 йил 15 апрелдан бошлаб нотурар жойлар бўйича ижара ставкалари бино тоифалари (фаолият турлари) бўйича табақалаштирилган ҳолда амал қилади Тошкент шаҳар Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон қарори.
Сиз ижарачи билан келишув бўйича ижара тўловининг исталган суммасини шартномада белгилашга ҳақлисиз. Бунда, агар турар жой ёки нотурар жой бинолари, шунингдек автотранспорт ижарага бериладиган бўлса, солиқни ҳисоблашда, шартнома бўйича ижара суммаси энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлган ҳолатларда, ижара тўлови бўйича белгиланган энг кам ставкаларни (бинолар бўйича – оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда) қўлланг.
2025 йилда айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона бошқа корхонага Тошкент шаҳридаги майдони 100 кв.м бўлган нотурар савдо жойини (ер солиғи бўйича тўртинчи ҳудуд) ижарага беради.
Шартнома бўйича ижара тўлови – 7 000 000 сўм. Оширувчи коэффициент ва бино тоифасини (фаолият турини) ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови – 8 550 000 сўм (100 х 85 500).
Ижарачига 7 000 000 сўм суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этилади. Бироқ айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда ижарага берувчи жами даромадга оширувчи коэффициент билан энг кам ставкалар бўйича ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган даромад – 8 550 000 сўмни киритади.
Мол-мулк текин фойдаланишга берилганда даромад қандай аниқланади
Оширувчи коэффициентлар ва нотурар жой тоифасини (фаолият турини) ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб кўчмас мулкни ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш тартиби текин фойдаланиш шартномаларига (қарз шартномасига) ҳам татбиқ этилади
.
Турар жой ва нотурар жой бинолари, шунингдек автотранспорт текин фойдаланишга берилганда солиқ солиш мақсадларида реализация қилишдан олинган даромадни тан олинг. Уни хизматларнинг таннархи сифатида аниқланг
. Ижара таннархига ижарага берилган мол-мулкнинг амортизацияси, коммунал тўловлар, таъмирлаш ва шу каби харажатлар киритилади.
Агар сиз бинони ёки автотранспортни текин фойдаланишга олган бўлсангиз, сизда текин олинган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи кўринишидаги даромад юзага келади. Мазкур ҳолатда даромад суммаси хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади
.
Бозор қиймати сифатида белгиланган энг кам ставкалар бўйича (кўчмас мулк бўйича – оширувчи коэффициентни ва нотурар бино тоифасини ҳисобга олган ҳолда) ҳисобланган ижара қиймати қабул қилинади. Агар ҳисобварақ-фактура ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тақдим этилган бўлса, сизнинг даромадингиз ҚҚС суммасини ўз ичига олади. Агар қарз берувчининг ҳисобварақ-фактураси бўйича ижара суммаси энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлса, айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда даромадни энг кам ставкалардан (кўчмас мулк бўйича – оширувчи коэффициентларни ва бино тоифаларини ҳисобга олган ҳолда) келиб чиқиб ҳисобга олинг.
Агар қарз берувчи жисмоний шахс бўлса, даромадни мустақил равишда ижара тўловининг энг кам ставкаларидан (кўчмас мулк бўйича – оширувчи коэффициент билан) келиб чиқиб аниқланг. Даромад суммасига бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиринг.
Қарз берувчида солиқ оқибатлари
- Агар қарз берувчи ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлса
ҚҚС
Мол-мулкни текин фойдаланишга бериш, бундай хизмат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар бундан мустасно, ҚҚС ҳисоблаш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади
. Мазкур ҳолатда солиқ базаси хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланади
. Бозор қиймати сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган оширувчи коэффициентларни ва нотурар бинолар тоифасини ҳисобга олган ҳолда белгиланган энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара қиймати қабул қилинади. Қарз берувчи корхона қарз олувчига ҳисобварақ-фактурани «Тўловсиз» шаклида ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 10 080 000 сўм (100 х 90 000 х 1,12) суммасига тақдим этади.
Фойда солиғи
Фойда солиғини ҳисоблашда текин кўрсатилган хизматлар қиймати, шу жумладан улар бўйича ҚҚС чегирилмайдиган харажатларга киритилади
.
- Агар қарз берувчи айланмадан олинадиган солиқни тўловчи бўлса
Хизматлар текин кўрсатилганда солиқ солиш мақсадларида реализация қилишдан олинган даромад ушбу хизматларнинг таннархи сифатида аниқланади
. Қарз берувчи қарз олувчининг номига ҳисобварақ-фактурани «Тўловсиз» шаклида расмийлаштиради, унда ижара бўйича хизматлар таннархини акс эттиради.
Қарз олувчи – айланмадан олинадиган солиқни тўловчида солиқ оқибатлари
Қарз олувчининг текин олинган хизматлар кўринишидаги даромади жами даромад таркибига киритилади
.
Даромад суммаси қарз олувчи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижаранинг бозор қийматига тақдим этилган бир томонлама ҳисобварақ-фактура асосида аниқланади
.
Юридик шахсларнинг ижарадан ва текин фойдаланиш шартномаси бўйича олинган даромадларига солиқ солиш тартибига тааллуқли ўзгартиришлар 2024 йил 1 апрелдан кучга кирди
. Кўчмас мулк ижарасининг энг кам ставкаларига нисбатан ошириладиган коэффициентлар 2025 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади
.
Нотурар жойлар бўйича ижара ставкалари бино тоифалари (фаолият турлари) бўйича табақалаштирилган ҳолда 2025 йил 15 апрелдан бошлаб амал қилади Тошкент шаҳар Кенгашининг 15.04.2025 йилдаги VII-8-60-14-0-K/25-сон Қарори.
Коммунал хизмат учун қоплаш суммаларини даромадга киритиш керакми
Кўпинча, ижара шартномаси шартларига кўра, ижарага олувчи ижара тўловини тўлашдан ташқари, ижарага берувчига коммунал ва алоқа хизматлари қийматини ҳам қоплайди. Қопланган сумма ижарага берувчига даромад ҳисобланмайди. Шунинг учун мулкни оператив ижарага беришда фақат ижара тўлови суммасини айланмадан олинадиган солиққа тортинг.
Ижара шартномасига мувофиқ, коммунал ва алоқа хизматлари ижарага олувчи томонидан ҳақиқий истеъмол бўйича алоҳида қопланади.
Ой учун тақдим қилинган ҳисобварақ-фактураларга мувофиқ:
- ижара тўлови миқдори 1 200 минг сўмни ташкил этади,
- коммунал ва алоқа хизматларининг қопланган суммаси – 560 минг сўм,
- шу жумладан ҚҚС 12 % ставка бўйича – 60 минг сўм.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни аниқлаш тартиби
- Кўчмас мулкни ижарага беришда ҚҚС қандай ҳисобланади
- Текин олинган мол-мулк (хизматлар)дан даромадни қандай аниқлаш мумкин
- Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак
- Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадларни қандай аниқлаш керак

Наша страница
Канал в телеграм