Дивидендлар ҳисоблаш ва тўлаш қандай ҳисобга олинади

28.03.2024
author avatar

Специалисты Минэкономфина

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– дивидендларни ҳисоблаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
– дивидендларни пул кўринишида тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
– дивидендларни материаллар билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
– дивидендларни тайёр маҳсулот билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
– дивидендларни товарлар билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади;
– дивидендларни асосий воситалар билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади.

 

Дивидендларни ҳисоблаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади 

Бухгалтерия ҳисобида дивидендлар ҳисобланишини акс эттириш учун қуйидагилар асос бўлиб хизмат қилади:

  • МЧЖда бир нечта иштирокчи бўлганда, иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси;
  • МЧЖ ягона иштирокчиси қарори.

Тўланадиган соф фойдани ҳисоблашни қуйидаги ўтказмалар орқали акс эттиринг:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Дивиденд ҳисобланди

8710 

8720 

6610 

Дивидендлар тарзидаги даромадга даромад солиғи ҳисобланди

6610

6410

Дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш қандай акс эттирилади 

Дивидендларни пул маблағлари билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ўтказмалар орқали акс эттирилади:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Дивидендлар муассиснинг банк ҳисобрақамига ёки пластик картасига ташкилотнинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларини кўчириш орқали тўланди

6610

5110

Дивиденд корхонанинг кассаси орқали нақд пул маблағлари билан тўланди

6610

5010

Дивидендларни материаллар билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларни материаллар билан тўлаш қуйидаги ўтказмалар орқали акс эттирилади:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Муассисга дивидендлар ҳисобига материалларнинг берилиши

6610

9220

Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

9220

1000

Берилаётган материаллар қийматига ҚҚС ҳисобланди

9220 

6410 

Материаллар чиқиб кетишидан зарар акс эттирилди

9430 

9220

Материаллар чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

9220

9320

Дивидендларни тайёр маҳсулот билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларни тайёр маҳсулот билан тўлаш қуйидаги ўтказмалар орқали акс эттирилади:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Дивидендларнинг тайёр маҳсулот билан тўланиши

6610

9010

Тайёр маҳсулот таннархини ҳисобдан чиқариш

9110

2810

Тайёр маҳсулотнинг муассислар билан келишилган қийматига ҚҚС ҳисобланди

6610

6410

Дивидендларни товарлар билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади 

Бухгалтерия ҳисобида дивидендларни товар билан тўлаш қуйидаги ўтказмалар орқали акс эттирилади: 

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет 

кредит

Дивидендларнинг товарлар билан тўланиши

6610

9020

Товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилиши

9120

2910

Товарларнинг таъсисчилар билан келишилган қийматига ҚҚС ҳисобланиши

6610

6410

Дивидендларни асосий воситалар билан тўлаш қандай акс эттирилади

Дивидендларни асосий воситалар билан тўлашни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни мисолда кўриб чиқамиз.

Мисол
Таъсисчига асосий воситани дивидендлар тўлаш ҳисобига қандай бериш керак

МЧЖ ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.

Корхона муассиси – Ўзбекистон резиденти, жисмоний шахсга 450 000 минг сўм миқдорида дивиденд ҳисобланди.

Ташкилот дивидендлар тарзидаги даромадларни олмаган. Дивидендлардан ЖШДС 22 500 минг сўмни (450 000 х 5 %) ташкил этади.

Иштирокчининг соф даромади:

450 000 х 22 500 = 427 500 минг сўм.

Дивидендни қуйидаги кўрсаткичларга эга асосий восита – квартира билан тўлашга қарор қилинди:

  • бошланғич (тикланиш) қиймати – 400 000 минг сўм;
  • жамғарилган эскириш – 50 000 минг сўм;
  • қайта баҳолаш сальдоси – 80 000 минг сўм.

Дивиденд тўловлари ҳисобига товарлар берилганда солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда, товарнинг томонлар билан белгиланган қийматидан келиб чиқиб аниқланади . Битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .

МЧЖ иштирокчиларининг умумий қарорига кўра, уйни ўтказиш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 427 500 минг сўм, таъсисчининг соф даромади миқдорида белгиланди, бу бозор қийматига мос келади. ҚҚС 45 803,57 минг сўмни (427 500 : 112 х 12) ташкил этади.

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан молиявий натижа:

(427 500 – 45 803,57) – (400 000 – 50 000) + 80 000 = 111 696,43 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик
операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Муассисга дивидендлар ҳисобланди

450 000

8720

6610

Дивидендлар тарзидаги даромадга даромад солиғи ҳисобланди

22 500

6610

6410

Дивиденд тўловлари ҳисобига квартира ўтказилди

427 500

6610

9210

ҚҚС ҳисобланди

55 760,87

9210

6410

АВнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

400 000

9210

0120

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

50 000

0220

9210

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

80 000,0

8510

9210

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

101 739,13

9210

9310

Дивидендлар тарзидаги даромаддан даромад солиғи ўтказилди

22 500

6410

5110

АВни дивидендлар тўлаш ҳисобига беришни қандай ҳисобга олиш ҳақида тавсияда батафсил ўқинг.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал