Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади
Тавсияда:
– капиталлаштирилиши мумкин бўлган ижарага олинган мол-мулк бўйича харажатлар;
– капиталлаштириладиган харажатларни ижарачи томонидан ҳисобга олиш;
– капитал қўйилмалар бўйича қўлланиладиган амортизация нормалари ва усуллари;
– капитал қўйилмалар суммасини ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби;
– фойда солиғини ҳисоблашда капитал қўйилмалар амортизациясини акс эттириш.
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- 07.02.2025 йилдаги 1025-сон ЎРҚ;
- 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон, иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи.
2022 йил 1 январдан ижарачилар фойда солиғини ҳисоблашда ижарага олинган ёки ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулкка капитал қўйилмалар суммасини амортизация ажратмалари орқали ҳисобга олишга ҳақли
. Масалан, корхона оператив ижара шартномаси бўйича бинони ижарага олди. Бироқ ундан фойдаланишдан олдин ижарага берувчининг розилиги билан ушбу бинони реконструкция қилади. Агар реконструкция қилиш харажатлари ижарага берувчи томонидан қопланмаса, ижарачи уларни амортизация ажратмалари орқали харажатларга киритишга ҳақли.
- Оператив ижара ва коммунал харажатларни қандай ҳисобга олиш, ижара бўйича қандай солиқларни тўлаш ҳақида – тавсияда.
- Давлат кўчмас мулкини қандай ижарага олиш – қандай ариза юбориш, шартнома тузиш, ҚҚСни қандай ҳисоблаш ва тўлаш, бундай ижара бўйича қандай имтиёзлар ва преференциялар бор – тавсияда.
Ижарага олинган мол-мулк бўйича қандай харажатларни капиталлаштириш мумкин
Барча турдаги таъмирлаш (жорий, ўртача ёки капитал), шунингдек асосий воситаларни (АВ) ишчи ҳолатда тутиб туриш (техник кўрикдан ўтказиш, ҳолатини яхшилаш) харажатлари
:
- улар юзага келган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олинади;
- объект қийматини оширмайди (капиталлаштирилмайди).
Ушбу харажатлар АВдан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий нафнинг дастлабки белгиланган суммасини олиш учун амалга оширилади.
Объектдан фойдаланишдан келгусидаги қўшимча иқтисодий нафга олиб келадиган харажатларгина капиталлаштирилади
:
- объектнинг унумдорлиги, фойдали хизмат муддати, қуввати ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот (кўрсатиладиган хизматлар) ҳажмини оширади;
- ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш имконини беради ва ҳ.к.
Одатда, АВнинг технологик ёки хизмат мақсадини ўзгартириш, юкламани ва бошқа сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш ва модернизация қилиш харажатлари капиталлаштирилади. Шунингдек реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш харажатлари
.
Қўшимча қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари зарур. Қурилиш-монтаж ишлари тугаллангач, объектдан фойдаланиш учун рухсатнома олиш керак
.
АВга харажатлар қайси ҳолларда капиталлаштирилиши ҳақида батафсил маълумотларни тавсияда ўқинг.
Ижарачи капиталлаштириладиган харажатларни қандай ҳисобга олиши керак
Ижарачи томонидан амалга оширилган ижарага олинган мол-мулкка капитал қўйилмаларни бирйўла ҳисобдан чиқариш:
- жорий даврда зарарларга олиб келиши мумкин, икки ва ундан ортиқ солиқ давридаги зарарлар эса – солиқ хавфи даражасининг мезонларидан бири
; - маҳсулот (хизматлар) таннархини ошириши мумкин.
Бунинг олдини олиш учун ижарачи бундай харажатларни капиталлаштиради ҳамда уларни вақти-вақти билан амортизация ажратмалари орқали харажатларга ҳисобдан чиқаради.
Солиқ мақсадларида «амортизация қилинадиган актив» тушунчаси қўлланилади. У бошқалар қатори ижарага берувчи (ссуда берувчи)нинг розилиги билан амалга оширилган, ижарага олинадиган ёки бепул фойдаланиладиган амортизация қилинадиган активларга ажратиб бўлмайдиган яхшилаш шаклидаги капитал қўйилмаларни ҳам ўз ичига олади
.
Агар ижарага олинган объект ижарага берувчининг рухсати билан яхшиланган бўлса, ижара шартномасининг муддати тугаганидан сўнг ёки у бекор қилинганда ижарачи шу мақсадда сарфланган барча харажатларни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ижарага берувчининг рухсатисиз амалга оширилган ва ижарага олинган объектдан унга зарар етказмасдан ажратиб бўлмайдиган яхшилаш харажатлари, агар ижара шартномасида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса, ижарага берувчига текинга ўтади. Агар ушбу яхшилашларни ижара объектига зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, ижарага берувчи уларнинг қийматини қоплашга рози бўлмаса, ижарачи уларни олиб қўйиши мумкин
.
Ижарачи ижара объектини балансдан ташқари 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағида ҳисобга олади. Ижарачининг бухгалтерия ҳисобида капиталлаштириладиган харажатлар суммасини акс эттириш учун 0870-«Оператив ижара бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобварағидан фойдаланинг.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Оператив ижара объектини яхшилаш бўйича пудрат ишлари бажарилган |
||
|
Пудрат ишлари бўйича ҚҚС акс эттирилган |
||
|
Ижарачининг ўз кучи билан оператив ижара объектини яхшилаш бўйича ишлар бажарилди |
||
|
Ишларни бажаришда фойдаланилган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС акс эттирилган |
||
- Балансдан ташқари ҳисобварақларда АВни, шу жумладан оператив ижарага ва ссуда шартномаси бўйича олинган АВни қандай ҳисобга олиш ҳақида тавсияда ўқинг.
Ижарага берувчи ижарачига қийматини қоплаб берадиган капитал қўйилмалар ижарачининг харажатларида акс эттирилмайди. Улар ижарага берувчи томонидан амортизация қилинади. Харажатларни тасдиқлаш учун, агар бу ижара шартномасида назарда тутилган бўлса, ижарачи ижарага берувчига барча бошланғич ҳужжатларни (ЭҲФ, НКМ чеклари, бажарилган ишлар далолатномалари) тақдим этади.
Ижарачи томонидан ижарага берувчининг розилиги билан амалга оширилган, қийматининг ўрни ижарага берувчи томонидан қоплаб берилмайдиган капитал қўйилмалар солиқ ҳисобида ижарачи томонидан харажатларга тенг миқдорда ҳисобдан чиқариш йўли билан амортизация қилинади
.
Тавсия этамиз
Капитал қўйилмалар бўйича қандай амортизация нормалари ва усуллари қўлланилади
Солиқ солиш мақсадида ижарага олинган мол-мулкка капитал қўйилмалар шаклидаги амортизация қилинадиган активга тўғри чизиқли усулда амортизация ҳисобланг
.
Амортизация суммасини амортизация қилинадиган активнинг бошланғич қиймати ва амортизация нормасининг кўпайтмаси сифатида ҳисобланг
.
Капитал қўйилмаларнинг бошланғич қийматини қуйидагиларни ҳисобга олмасдан аниқланг
:
- ҳисобга киритиладиган ёки харажатлар таркибида ҳисобга олинадиган ҚҚС;
- фоизлар бўйича харажатлар ва капитал қўйилмалар билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Капитал қўйилмалар учун амортизация нормасини VI гуруҳ учун йилига 15%дан кўп бўлмаган миқдорда қўлланг
. Бунда 15%дан кам бўлган нормани ҳам қўллашингиз мумкин
.
Капитал қўйилмалар бўйича амортизацияни реконструкция (модернизация) ишлари тугалланган ва объект фойдаланишга топширилган санадан бошлаб ҳисобланг
.
Капитал қўйилмалар бўйича амортизацияни сумма тўлиқ қоплангунча ёки ҳар қандай асослар бўйича чиқиб кетгунгача (масалан, ижара шартномаси тугагач ижарага берувчига топширгунгача) ҳисобланг
. Объект чиқиб кетгандан сўнг ҳисобдан чиқарилмаган харажатлар қолдиғини бирйўла харажатларга ҳисобдан чиқаринг.
Ижарачи капитал қўйилмалар суммаси ҳисобдан чиқарилишини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттиради
1. Ижара шартномаси тугаганда ижарага берувчи ижарачи – ҚҚС тўловчига капитал қўйилмалар суммасини тўлиқ қоплайди
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Капитал қўйилмаларнинг жамғарилган суммаси ҳисобдан чиқарилди |
||
|
Ижарага берувчига қопланиши лозим бўлган капитал қўйилмалар суммаси тақдим этилди |
||
|
Қоплашга тақдим этилган капитал қўйилмалар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
||
Ижарачи ижарага олинган бинони реконструкция қилиб, 112 000 минг сўм, шу жумладан 12% ҚҚС сарфлаган. Оператив ижара шартномасида ижарачининг ижарага олинаётган объектга капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳужжатлар билан тасдиқланган барча харажатлари ижарага берувчи томонидан тўлиқ қопланиши назарда тутилган.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Пудрат ташкилоти томонидан бажарилган бинони реконструкция қилиш бўйича ҚМИ қиймати капитал қўйилмаларга киритилди |
100 000 |
||
|
Пудратчига тўланган ҚҚС акс эттирилди |
12 000 |
||
|
Капитал қўйилмаларнинг жамғарилган суммаси ҳисобдан чиқарилди |
100 000 |
||
|
Ижарага берувчига қопланиши лозим бўлган капитал қўйилмалар суммаси тақдим этилди |
100 000 |
||
|
Қоплашга тақдим этилган капитал қўйилмалар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
12 000 |
||
2. Ижарага берувчи ижарачининг капитал қўйилмаларга харажатларини қопламайди
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Ижара объектидан фойдаланиш даврида капитал қўйилмаларнинг жамғарилган суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди (ҳар ойда) |
Харажатларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари |
|
Капитал қўйилмаларни ҳар ойда ҳисобдан чиқариш суммасини ҳисоблашда АВ учун назарда тутилган амортизация ҳисоблаш нормалари ва усулларини қўлланг.
Бунда капитал қўйилмаларга амортизация ҳисоблашда 0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ҳисобварағидан фойдаланманг.
- АВга турли усуллар билан амортизация қандай ҳисобланиши ҳақида тавсияда ўқинг.
Бинонинг оператив ижара шартномаси бир йилга тузилган, кейинчалик яна 6 йилга узайтирилган.
Ижарачи маъмурий бинони реконструкция қилиш учун 112 000 минг сўм, шу жумладан 12% ҚҚС миқдорида харажат қилди. Реконструкция 4 ой давом этди. Ижара шартномасида ижарага берувчи томонидан ижарачининг ижарага олинаётган объектга капитал қўйилмалар билан боғлиқ харажатларини қоплаш назарда тутилмаган.
Амортизация қилинадиган актив қиймати – 100 000 минг сўм.
Реконструкция якунланганидан ва объект фойдаланишга топширилганидан кейин активнинг фойдаланиш муддати – 80 ой (7 йил х 12 – 4 ой).
Солиқ кодексида назарда тутилган норма бўйича (15%дан юқори бўлмаган) ҳар ойда ҳисобланадиган амортизация 1 250 минг сўмни ((100 000 х 15%) : 12 ой) ташкил этади.
Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Бинони реконструкция қилиш бўйича ҚМИ қиймати капитал қўйилмалар сифатида акс эттирилди |
100 000 |
||
|
Пудратчига тўланган ҚҚС акс эттирилди |
12 000 |
||
|
Капитал қўйилмалар суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди (ҳар ойда 80 ой давомида) |
1 250 |
||
3. Ижарага берувчи ижарачи – ҚҚС тўловчига капитал қўйилмалар суммасини қисман қоплайди
Ижарачи капитал харажатларнинг қопланмайдиган қисмини ўз харажатларига ҳисобдан чиқаради, қопланадиган қисмини эса ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчига тўлаш учун тақдим этади.
Ишлаб чиқариш цехининг оператив ижара шартномаси бир йилга тузилган ва кейин яна бир йилга узайтирилган.
Ижарачи цехни реконструкция қилиш учун 112 000 минг сўм, шу жумладан 12% ҚҚС миқдорида харажат қилди. Реконструкция 4 ой давом этди. Ижара шартномасида ижарага берувчи томонидан ижарачининг ижарага олинаётган объектга капитал қўйилмалар билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш назарда тутилган.
Амортизация қилинадиган актив қиймати – 100 000 минг сўм.
Реконструкция якунланганидан ва объект фойдаланишга топширилганидан кейин активнинг фойдаланиш муддати – 20 ой (2 йил х 12 – 4 ой).
Солиқ кодексида назарда тутилган норма бўйича (15%дан юқори бўлмаган) ҳар ойда ҳисобланадиган амортизация 1 250 минг сўмни ((100 000 х 15%) : 12 ой) ташкил этади.
Ижарачининг капитал харажатларини қоплаш учун ижарага берувчига ҳисобварақ тақдим этилган:
100 000 – (1 250 х 20 ой) = 75 000 минг сўм.Бухгалтерия ўтказмалари:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Цехни реконструкция қилиш бўйича ҚМИ қиймати капитал қўйилмалар сифатида акс эттирилди |
100 000 |
||
|
Пудратчига тўланган ҚҚС акс эттирилди |
12 000 |
||
|
Ижарага берувчига қоплаш учун тақдим этиладиган капитал қўйилмалар суммаси ҳисобдан чиқарилди |
75 000 |
||
|
Ижарага берувчига қопланиши лозим бўлган капитал қўйилмалар суммаси тақдим этилди |
75 000 |
||
|
Қоплашга тақдим этилган капитал қўйилмалар бўйича ҚҚС акс эттирилди (75 000 х 12%) |
9 000 |
||
|
Ижарага берувчи томонидан қопланмаган капитал қўйилмалар суммаси харажатларга ҳисобдан чиқарилди (ҳар ойда 20 ой мобайнида) |
1 250 |
||
Ижарачи фойда солиғини ҳисоблашда капитал қўйилмалар амортизациясини қандай акс эттириши керак
Ижарага олинаётган мол-мулкка капитал қўйилмалар амортизацияси билан боғлиқ харажатлар ижарачи томонидан фойда солиғини ҳисоблашда жами даромаддан чегирилиши учун улар бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак
.
Агар реконструкция (модернизация, қўшимча қуриш ва ҳ.к.) учун кредит (қарз) олинган бўлса, ушбу маблағлардан фойдаланганлик учун фоизлар бўйича харажатлар амортизация қилинадиган актив қийматини оширмайди. Уларни фойда солиғини ҳисоблашда алоҳида ҳисобга олинг
.
- Солиқ солиш мақсадида амортизация харажатлари қандай аниқланиши ҳақида тавсияда ўқинг.
Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай харажатларни қуйидагича акс эттиринг:
- I–III чораклар учун – ижарага олинаётган мол-мулкнинг мақсадига қараб 2-илованинг 020 ёки 030-сатрида, шунингдек 0106-сатрда;
- йил учун:
– агар амортизация бошқа харажатларга киритилган бўлса, 2.1-илованинг
0306-сатрида;
– агар амортизация товарлар (хизматлар) таннархига киритилган бўлса, таннархни ҳисобга олишнинг сиз танлаган тартибига қараб 2.1(а) ёки 2.1(б)-илованинг 0103 ва 0203-сатрларида.
Асосий воситалар амортизациясини ҳисоблаш бўйича йиллик маълумотномада (4-илова) ижарага берувчи томонидан қопланмайдиган ҳисобот йилидаги капитал қўйилмалар қийматини акс эттириш учун 9-устун назарда тутилган. Капитал қўйилмалар қийматини 9-устуннинг 061-сатрида акс эттиринг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Молиявий қўйилмаларни инвентарлаш қандай ўтказилади
- Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак
- Ижарачи ижара ҳисобининг қандай асосий қоидаларини қўллаши лозим
- Асосий воситаларга капитал қўйилмалар қандай ҳисобга олинади
- Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномасини қандай тўлдириш керак

Наша страница
Канал в телеграм