Биргаликдаги фаолият (оддий ширкат) доирасида ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

11.03.2025
author avatar

Дильшод Султанов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– оддий ширкат;
– оддий ширкат шартномаси бўйича ҚҚС тўловчиси;
– оддий ширкат шартномаси доирасида ҚҚС бўйича солиқ солиш объектлари.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга кирадиган 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида бизнесни юритиш тадбиркорлик бўйича ҳамкорликнинг фойдали шаклини ўзида акс эттиради. Бундай шартноманинг тузилиши бир нечта субъектларга янги юридик шахс ташкил этмасдан туриб ўзининг капитали ва мол-мулкини биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бирлаштириш имкониятини тақдим этади. Оддий ширкат шартномасида юридик шахснинг  ҳуқуқига эга бўлмаслиги унинг алоҳида солиқ тўловчи сифатида тан олинмаслигини англатади. Шунга қарамай шартнома доирасида солиқлар, шу жумладан ҚҚС ҳам тўланади.

Оддий ширкат нима дегани 

Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. Фақат якка тадбиркорлар ва (ёки) тижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлишлари мумкин .

Икки ёки ундан ортиқ тижоратчи юридик шахс томонидан тузилган оддий ширкат шартномаси консорциум шартномаси ҳисобланади .

Шерикнинг умумий ишга қўшадиган ҳамма нарсаси шерикнинг қўшган ҳиссаси ҳисобланади. Масалан, пул, бошқа мол-мулк, касбий ва бошқа билимлар, малака ва маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў-эътибори.

Шериклар, агар оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий ҳолатлардан бошқача мазмун келиб чиқмаса, қиймати бўйича тенг ҳисса қўшадилар деб тахмин қилинади. Шерикнинг қўшган ҳиссасини пулда баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади .

Шериклар мулк ҳуқуқи асосида эга бўлган, улар томонидан қўшилган мол-мулк, шунингдек биргаликдаги фаолият натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот ва бундай фаолият туфайли олинган ҳосила ҳамда даромадлар, уларнинг умумий улушли мулки ҳисобланади .

Шериклар томонидан  биргаликдаги фаолияти натижасида олинган фойда, оддий ширкат шартномасида ёки шерикларнинг бошқа келишувида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шерикларнинг умумий ишга қўшган ҳиссалари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади .

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҚҚСни ким тўлайди

Биргаликдаги фаолият доирасидаги операцияларнинг умумий ҳисобини юритиш ширкат иштирокчиларининг бирига – ишончли шахсга юклатилади. У фақат Ўзбекистон солиқ резиденти – юридик  шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин 

Шунинг учун агар оддий ширкат шартномасининг иштирокчиси, масалан, чет эл компанияси бўлса, солиқ солинадиган операцияларнинг умумий ҳисобини шартноманинг фақат Ўзбекистон иштирокчилари юритиш ҳуқуқига эга. Ширкатнинг бундай иштирокчисини танлашни биргаликдаги фаолият иштирокчилари ширкат шартномасини имзолаётган пайтда амалга ошириши лозим.

Ишончли шахсга солиқ тўловчининг ҚҚС бўйича жавобгарлиги юклатилиши боис, айнан у оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган операциялар бўйича солиқ базасини аниқлаши, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, уни бюджетга тўлаши ва солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этиши керак .

Эътибор беринг
Ишончли шахс ўзининг одатий фаолияти доирасида ҚҚС тўловчиси ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигидан қатъий назар «оддий ширкат»га тегишли ҚҚСни тўлашга мажбур.
Эслатиб ўтамиз
Оддий ширкат ишларини юритиш зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур ҳамда айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли эмас . Бунда у ўзининг одатий фаолиятида юридик мақомидан ва умумий даромадининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда солиқ солишнинг бошқа тизимини қўллаши мумкин. ҚҚС тўловчиси бўлиш учун ишончли шахс махсус рўйхатдан ўтиши лозим .
Вазият
Юридик шахс бўлган оддий ширкатнинг ишончли шахси ўзининг одатий фаолияти доирасида айланмадан олинадиган солиқни тўлайди

Юридик шахс улгуржи савдо билан шуғулланади ва ушбу фаолият бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлайди, чунки унинг умумий даромади 1 млрд сўмдан ошиб кетмаган.

Юридик шахс оддий ширкат шартномасининг иштирокчисига айланди, унга оддий ширкатнинг ишончли шахси сифатида бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш жавобгарлиги юклатилди.

У ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши шартми?

– Оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолият бўйича юридик шахс ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур.
Вазият
Оддий ширкатнинг ишончли шахси ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркор ўзининг одатий фаолияти доирасида ЖШДС тўлайди

Якка тартибдаги тадбиркор чакана савдо фаолияти билан шуғулланади ва шу фаолияти бўйича ЖШДС тўлайди, чунки унинг реализациядан олган даромади 100 млн сўмдан ошиб кетмаган.

Якка тартибдаги тадбиркор оддий ширкат шартномасининг иштирокчисига айланди, унга ишончли шахс сифатида бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш жавобгарлиги юклатилди.

Якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС ва фойда солиғини тўлаши шартми?

– Оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолият бўйича якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбур.

Агар сиз оддий ширкатнинг ишончли шахси ҳисоблансангиз, оддий ширкат шартномаси бўйича товарлар (хизматлар) реализация қилинганда белгиланган тартибда ўзингизнинг номингиздан ҳисобварақ-фактурани тақдим этишингиз лозим.

Биргаликдаги фаолиятда фойдаланиш учун ҳарид қилинган товарлар (хизмат) бўйича «кирувчи» ҚҚСни  ҳисобга олиш ҳуқуқига фақат ширкатнинг ишончли шахси эга . Ҳисобга олиш учун асос бўлиб етказиб берувчилар томонидан товарлар (хизматлар) бўйича унинг номига  расмийлаштириб юборилган ҳисобварақ-фактуралар ҳисобланади. Шу сабабли ҳисобварақ-фактура оддий ширкатнинг бошқа иштирокчиси номига расмийлаштириб юборилган бўлса, унда бу ҳолат бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.

Эътибор беринг
Оддий ширкат учун харид ва сотувлар реестрини юритишнинг махсус тартиби белгиланмаганлиги сабабли, кўрсатилган солиқ регистрларини умумий тартибда юритинг.

Агар сиз оддий ширкат шартномаси доирасидаги фаолиятдан ташқари бошқа фаолият билан ҳам шуғуллансангиз операциялар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритинг. Бу оддий ширкат шартномаси доирасидаги солиқ солиш объектлари бошқа фаолият доирасидаги объектлардан алоҳида ҳисобга олиниши лозимлигини билдиради. Оддий ширкат шартномаси доирасида фаолиятга киритилган барча даромад ва харажатлар тегишли бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак ва бухгалтерия ҳисобида алоҳида акс эттирилади. Алоҳида-алоҳида ҳисобнинг юритилиши «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олишнинг мажбурий шарти ҳисобланади .

Оддий ширкат шартномаси доирасида ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти бўлиб нима ҳисобланади 

ҚҚСни  ҳисоблаб чиқиш мақсадида товарларга (хизматлар кўрсатишга) бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосида бериш товарларни (хизматлар) реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади . Шериклар томонидан улар мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилган мол-мулкнинг киритилиши  уларнинг умумий улушли мол-мулки ҳисобланади, мол-мулк шерикларнинг балансидан ҳисобдан чиқарилади ҳамда уларнинг берилиши солиқ солиш мақсадида реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади. Оддий ширкатга мол-мулкини ҳисса сифатида киритаётган шерикда эса ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти юзага келади.

Эътибор беринг
Агар ҳисса сифатида солиқ солишдан озод этилган мол-мулк киритилса, берилаётган пайтда ҚҚС ҳисобланмайди .
Мисол
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган корхона томонидан материалларни ҳисса сифатида берилишини қандай ҳисобга олиш мумкин
Иккита корхона – «Альфа» МЧЖ ва «Омега» МЧЖлари биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун оддий ширкат шартномасини тузишди.

Оддий ширкатнинг ишончли шахси, унинг умумий ишларини юритувчи сифатида ҚҚС тўловчиси ҳисобланган «Альфа» МЧЖ деб белгиланди.

У ҳисса сифатида биргаликдаги фаолиятга таннархи 45 000 минг сўм бўлган материални киритди.

Шериклар ўртасидаги келишувга кўра ҳиссанинг қиймати 56 000 минг сўмни ташкил этди.

Биргаликдаги фаолиятга киритилган ҳиссани бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун «Альфа» МЧЖ ўзининг ишчи счётлар режасига 0650 «Оддий ширкатга киритилган ҳиссалар» (ёки 5850 «Оддий ширкатга киритилган ҳиссалар», биргаликдаги фаолиятни юритиш бир йилдан ошмаслигини режалаштирилган бўлса) счётини киритади:

  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҳисса акс эттирилди

56 000

0650

5850

9220

Ҳисса ҳисобига берилган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

45 000

9220

1010

Берилган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобланди
(56 000 : 112 х 12 %)

6 000

9220

6410

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҳисса ҳисобига материалларнинг чиқиб кетиши бўйича фойда акс эттирилди
(56 000 – 6 000 – 45 000)

5 000

9220

9320

Шерикларнинг (иштирокчиларнинг) ҳиссаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида «Альфа» МЧЖ оддий ширкатнинг алоҳида счётлар режасига 8850 «Биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар» ва 4870 «Биргаликдаги фаолиятга ҳиссалар бўйича шерикларнинг қарзлари» счётларини киритади:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Оддий ширкат шерик (иштирокчи)ларининг (шу жумладан ишончли шахс)  биргаликдаги фаолиятга ҳиссаси бўйича оддий ширкат шартномаси имзоланган санада ҳисобга олинган оддий ширкат умумий мол-мулкининг суммасига қарздорлик акс эттирилди

4870

8850

Оддий ширкат шартномаси бўйича пул кўринишидаги ҳиссаларнинг қабул қилиниши акс эттирилди

5110

4870

Шериклар билан келишилган қийматдаги моддий ва бошқа қимматликлар (пул маблағларидан ташқари) кўринишидаги ҳиссаларнинг олиниши акс эттирилди

Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар 

4870

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҳисса сифатида олинган мол-мулк бўйича ҚҚС акс эттирилди

4410

4870

Оддий ширкат шартномаси бўйича ҳисса сифатида олинган мол-мулк бўйича ҚҚС ҳисобга олинди (ҳисобга олиш талабларига риоя қилинганда)

6410

4410

Ҳисобот ойида оддий ширкат шартномаси доирасида 1 000 бирлик маҳсулот реализация қилинди.

Бир бирлик маҳсулотнинг таннархи 4 000 минг сўмни, сотиш нархи ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 5 000 минг сўмни ташкил этади.

Реализация қилинган маҳсулотнинг қийматига (1 000 х 5 000 х 1,12 = 5 600 000 минг сўм) «Альфа» МЧЖ ишончли шахс сифатида ўзининг номидан харидорларга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.

Ширкатнинг бухгалтерия ҳисобида «Альфа» МЧЖ маҳсулот реализациясини қуйидагича акс эттиради:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Реализация қилинган маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди
(4 000 х 1 000)

4 000 000

9110

2810

Маҳсулотларни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди
(5 000 х 1 000)

5 000 000

4010

9010

ҚҚС ҳисобланди
(5 000 000 х 12 %)

600 000

6410

Товарлар (хизматлар) оддий ширкат шартномаси иштирокчилари ўртасида шундай шартнома доирасида берилса, бундай бериш ҳам реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади ва ҚҚСга тортилади . Солиқ солишдан озод этилган товарлар берилганда ҚҚС ҳисобланмайди .

Оддий ширкат шартномаси бекор бўлганда шерикларнинг умумий эгалиги ва (ёки) фойдаланишига бериб қўйилган ашёлар, қоидага кўра, уларни бериб қўйган шерикларга қўшимча ҳақ тўламасдан қайтарилади. Умумий улушли мулкка муайян нарсани қўшган шерик оддий ширкат шартномаси бекор бўлганда қолган шериклар ва кредиторларнинг манфаатларига риоя этилиши шарти билан ушбу ашёни ўзига қайтаришни талаб қилишга ҳақли .

Шериклар томонидан ширкатнинг умумий мулкига берилган мол-мулкнинг шерикларга қайтарилиши ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма сифатида тан олинади (ушбу мол-мулк солиқ солишдан озод этилмаган бўлса). Ишончли шахс мол-мулк қайтарилишини ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштириши ҳамда солиқ ҳисоботида акс эттириши лозим.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал