ҚҚС бўйича солиқ базасига қачон тузатиш киритилади
Тавсияда:
– ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритиладиган ҳолатлар;
– солиқ базасига тузатиш киритиш:
товарлар қайтарилганда ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
битим шартлари ўзгарганда,
харидорга чегирмалар берилганда,
умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришда
Тавсияга қуйидагиларга асосан ўзгартиришлар киритилди:
- 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 21-сон БҲМС;
- янги 19-сон БҲМС;
- 16.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1069-сон Қонун;
- ВМнинг 13.08.2025 йилдаги 513-сон қарори.
ҚҚС бўйича солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш киритилиши мумкин. Солиқ базасига тузатиш киритинг, агарда
:
- харидор ўзи сотиб олган товарни тўлиқ ёки қисман қайтарса;
- буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечса;
- битим шартлари ўзгарса, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
- товарлар (хизматлар) харидорига чегирма тақдим этсангиз.
Солиқ базасига фақат бир йил ичида тузатиш киритиш мумкин. Бундан кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) мустасно. Улар бўйича ушбу муддат доирасида тузатиш киритиш мумкин.
Сизда умидсиз қарздорлик пайдо бўлган ҳолатларда ҳам ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг
.
Қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки тузатиш киритиш сабабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар солиқ базасига тузатиш киритишни акс эттиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Тақдим этилган қўшимча ҳисобварақ-фактура 10 календарь кун ичида харидорнинг электрон рақамли имзоси (ЭРИ) билан тасдиқланиши ёхуд у томонидан сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим. Агар харидор электрон рақамли имзога эга бўлмаган жисмоний шахс бўлса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) автоматик тарзда тасдиқланади. Бунда ЭҲФ икки нусхада қоғоз шаклида чоп этилади: бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи нусхаси унинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.
Харидор томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади
.
Агар сиз илгари тақдим этилган ҳисобварақ-фактурада хатони аниқлаб ва уни тузатишни ёхуд унга ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритишни хоҳласангиз, расмийлаштириш бошқача бўлади. Бундай ҳолатда илгари тақдим этилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади, ўрнига шу сана ва шу сон билан тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг. Уни ҳам харидор ўз ЭРИси билан тасдиқлаши лозим.
Агар тузатилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш муносабати билан солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, ушбу ҳисобварақ-фактура тааллуқли бўлган ой учун аниқлаштирилган ҳисоботни тақдим этинг
. Шунингдек, ҳисоботни қайта топшириш натижасида бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасининг кўпайиши пеня ҳисобланишига олиб келишини ҳисобга олинг
.Товарлар қайтарилганда ёки кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Харидор томонидан сотиб олинган товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда ёхуд буюртмачи томонидан унга кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда ЭҲФ тизимида «қўшимча» ҳисобварақ-фактура турини танлаб, кўшимча (минусли) ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг. Жўнатилган ва харидор томонидан тасдиқланган (агарда имкони бўлса) қўшимча ҳисобварақ-фактурага асосланиб, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг. Тузатишни товарлар қайтарилган (хизматлардан воз кечилган) ойда акс эттиринг.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товар харидор томонидан қайтарилди |
1 000 |
||
|
Олдин ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди |
120 |
||
|
Қайтарилган товар учун харидорга пул маблағи ўтказилди |
1 120 |
||
|
Агар мазкур товар бўйича тўлов амалга оширилмаган бўлса, дебиторлик қарзи бекор қилинган ҳолда товар харидор томонидан қайтарилди (1 120 : 1,12) |
1 000 |
||
|
Илгари ҳисобланган ҚҚСга тузатиш киритилди |
120 |
||
|
Харидор томонидан қайтарилган товар кирим қилинди |
800 |
||
|
Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритилди |
1 000 |
||
Буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечганда ҚҚС бўйича солиқ базасига худди шундай тартибда тузатиш киритинг.
Битим шартлари ўзгарганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Битим шартлари ўзгаришини, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгаришини шартномага қўшимча битим билан расмийлаштиринг.
ҚҚС бўйича солиқ базасига ушбу ўзгаришлар содир бўлган (расмийлаштирилган) солиқ даврида (ойида) тузатиш киритинг. Тузатиш киритилган суммага қўшимча ҳисобварақ-фактурани («қўшимча» тур) расмийлаштиринг ва уни тасдиқлаш учун харидорга жўнатинг.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Битим суммаси ўзгариши сабабли май ойида товарлар реализациясидан олинган даромад акс эттирилди |
500 |
||
|
Битим суммаси ўзгариши сабабли ҚҚСга тузатиш киритилди (қўшимча ҳисобланди) |
60 |
||
Харидорга чегирмалар тақдим этилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Чегирмалар тақдим этилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига фақат қуйидаги шартлар бажарилгандагина тузатиш киритиш (камайтириш) мумкин:
- товарлар етказилди (хизматлар кўрсатилди);
- чегирма бериш шартлари шартномада ёки нарх (тариф) сиёсатингизда назарда тутилган бўлса;
- харидор чегирма олиш шартларини бажарди.
Масалан, товарлар (хизматлар)нинг муайян ҳажми сотиб олиниши ёхуд муддатидан олдин ҳақ тўланишида чегирма тақдим этилиши мумкин.
Харидор чегирма олиш бўйича шартларни бажарган солиқ даврида (ойида) ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг. Ушбу шартларни бажариш санасида чегирма суммасига кўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг ва уни тасдиқлаш учун харидорга жўнатинг.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Апрелда товарлар реализациясидан олинган даромад акс эттирилди |
10 000 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
1 200 |
||
|
Реализация қилинган товар таннархи ҳисобдан чиқарилди |
7 000 |
||
|
Май ойидаги чегирма акс эттирилди (чегирмани қўллаш учун шартномада кўрсатилган муддатда харидор томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг) |
500 |
||
|
Чегирма суммасига тўғри келадиган ҚҚСга тузатиш киритилди |
60 |
||
|
9050-ҳисобварақ ёпилди |
500 |
||
Умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилганда ҚҚС бўйича солиқ базасига қандай тузатиш киритилади
Агарда товарлар (хизматлар) бўйича дебиторлик қарзи умидсиз қарздорлик деб тан олинса ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлса, ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритинг.
Бундай қарздорликни аниқлаш учун ҳисоб-китоблар инвентаризациясини ўтказинг ва уни инвентаризация далолатномаси ҳамда унга маълумотнома билан расмийлаштиринг
.
Инвентаризация комиссиясининг хулосасига кўра, умидсиз қарздорлик корхона раҳбарининг буйруғига асосан балансдан чиқарилади.
Умидсиз қарздорлик бўйича ҚҚСга тузатиш киритиш тартиби алоҳида низомда белгиланган.
Умидсиз қарз – бу қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган қарз
:
- суд қарори билан мажбурият бекор қилинганлиги;
- қарздор банкрот деб топилганлиги;
- тугатилганлиги, қарздорнинг вафот этганлиги;
- даъво муддати тугаганлиги, шунингдек Мажбуриятлар реестрига киритилган санадан эътиборан ўн йил ичида тўланмаган қарз.
Умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
- мажбуриятларнинг тугатилиши тўғрисидаги суд қарори;
- иқтисодий суднинг банкрот юридик шахсни тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисидаги ажрими;
- қарздор хўжалик юритувчи субъектни тугатиш тартиби якунлари бўйича якуний ҳисобот;
- қарздор жисмоний шахснинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки вафот этган деб эълон қилиниши тўғрисидаги суд қарори;
- шартнома бўйича даъво муддатининг тугаганлиги ҳақида бухгалтерия маълумотномаси.
Қарздорлик умидсиз деб тан олинмайди, агар:
- ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса;
- бошқа шахсларга ҳуқуқларнинг ўтказилиши билан боғлиқ кечикишлар туфайли юзага келган бўлса;
- қарз берувчи узоқ муддат давомида (даъво муддати) уни ундириш бўйича чораларни кўрмаганда;
- у бўйича гаров мажбурияти таъминланган кафолат бўлса;
- солидар шартнома шартлари асосида тузилганда.
Умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқариш учун унинг пайдо бўлиши, шунингдек даъво муддати ўтганини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатларни тайёрланг:
- тўлов муддати аниқ белгиланган шартнома;
- берилган ТМҚни ўтказиш бўйича ҳисобварақ-фактуралар ҳамда товарлар (хизматлар)ни қабул қилиш далолатномалари;
- тўлов топшириқномалари;
- охирги ҳисобот даврида тузилган ва ҳисобдан чиқариладиган дебитор қарздорликнинг қайтарилмаганлигини тасдиқловчи инвентаризация ҳисоботи (унга далолатнома ва маълумотнома);
- умид қилиб бўлмайдиган дебитор қарздорликни ҳисобдан чиқариш юзасидан чиқарилган корхона раҳбарининг буйруғи;
- бошқа ҳужжатлар.
Умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришда ҚҚСга тузатиш киритишни бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:
|
Хўжалик операцияси |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Умидсиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилди (ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда) |
||
|
Умидсиз қарздорлик бўйича ҚҚСга тузатиш киритилди |
||
|
Ҳисобдан чиқарилган умидсиз қарздорлик балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилди |
|
|
Ҳисобдан чиқарилган умидсиз қарздор суммасига қўшимча (салбий) («қўшимча» турдаги) ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг.
Агар умидсиз қарздорлик 20%лик ҚҚС билан (2019 йил 1 октябргача товар(хизмат)ларни етказиб бериш бўйича) ҳисобга олинган бўлса, уни 0110-сатрда акс эттиринг. Бунда қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирманг.
15% ҚҚС билан (2019-йил 1-октябрдан 2022-йил 31-декабргача бўлган даврда сотилган товарлар (хизматлар) учун) қўшимча салбий ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобланган умидсиз қарз ҚҚСга Ҳисоб-китобнинг1-иловаси 0111-сатрида акс эттирилади.
.
. Яъни, қўшимча (салбий) ҳисобварақ-фактурани қарздорлик ҳисобдан чиқарилган, даъво муддати тугайдиган муддатга мос келадиган санада тақдим қилиш керак. Тузатишни ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ва маҳсулот (хизмат) реализация қилинган вақтда амал қиладиган ставка бўйича амалга оширинг
. Мазкур вазиятда тузатиш киритишда хизматлар 2021 йилда кўрсатилгани сабабли 15% ҚҚС ставкаси қўлланилади. Агар бюджетга тўланиши керак бўлган ҚҚС суммаси салбий, яъни киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобга олиш суммаси ҳисобланган солиқдан кўпроқ бўлиб чиқса, корхона ушбу суммани қоплаш ҳуқуқига эга. «Салбий» ҚҚС қуйидаги йўл билан қопланади: - қарздорликни бошқа солиқлар бўйича сўндириш;
- солиқлар бўйича келгуси тўловлар ҳисобварағига ҳисобга олиш;
- солиқ тўловчининнг банк ҳисобрақамига қайтариш.
. Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби махсус Низомда белгиланган.Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Турли вазиятларда асосий воситалар бўйича ҚҚСга қандай тузатиш киритилади (тикланади)
- Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш
- Жами даромадга тузатиш киритиш лозим бўлган ҳолатлар
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС бўйича харажатлар қандай аниқланади
- Имтиёз бекор қилинганда ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритилиши керак

Наша страница
Канал в телеграм