Қурилиш ташкилотлари ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириши керак

29.12.2025
author avatar

Умид ХАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қурилиш ташкилотлари томонидан Ҳисоб-китобни тўлдириш хусусиятлари;
– Ҳисоб-китобни тўлдиришга мисол.

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни шакллантиришнинг қуйидаги проактив тартиби жорий этилмоқда  :

  • солиқ органлари томонидан ҳисоботлар уларнинг ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчи (солиқ агенти) шахсий кабинетдаги интерактив хизматга киритган маълумотлар асосида электрон шаклда шакллантирилади;
  • солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти) мазкур ҳисоботга 5 кун ичида, бироқ тегишли ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритади ва уни тақдим этади;
  • солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга кўрсатилган муддатда тузатишлар киритилмаганлиги солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисоботга рози эканлигини билдиради ва солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳолда тақдим этилган деб ҳисобланади.

Қурилиш ташкилотлари томонидан Ҳисоб-китобни тўлдириш хусусиятлари

Қурилиш ташкилотларига 2021 йил 1 январдан бошлаб иш ҳақини нақд пулда тўлаш орқали шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчиларни ёллашга рухсат берилди. Бунда ушбу тўловларнинг ҳажми ҳисобот даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди жами миқдорининг 10 фоизидан (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда) ошмаслиги
лозим .

Бундай ишчиларга ҳисобланган даромадлар бўйича маълумотларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби
5-иловасида акс эттиринг. «Шартнома шакли» иловаси 8-устунида 4 рақамини кўрсатинг. Бу ушбу ишчи билан шартнома расмийлаштирилмаганлигини билдиради.

Ҳисоб-китобга «Бажарилган қурилиш ишлари бўйича иш ҳақи ҳисобланиши юзасидан маълумотнома» 6-иловаси, қурилиш ишларини пудрат шартномаси асосида бажараётган солиқ тўловчилар томонидан Президентнинг 
ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ ишчиларни шартнома расмийлаштирмасдан ёллашидан қатъий назар, тўлдирилади.

6-иловани тўлдириш учун қуйидагилар керак бўлади (жорий йилда қурилаётган барча объектлар бўйича):

  • шартномалар;
  • сметалар;
  • маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари (процентовкалар) – бажарилган қурилиш ишлари бўйича қандай ҳужжатларни расмийлаштиришингиздан ва иш ҳақи бўйича харажатлар қаерда акс эттирилишидан келиб чиқиб, шу жумладан 1 киши/соат ҳисобида.

6-иловани расмийлаштириш тартиби қуйидагича:

  • илова йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. Яъни ҳисоботни 2025 йил декабрь ойи учун тақдим этишда ҳисобот йили бўйича маълумотларни акс эттиришингиз лозим;
  • 1, 3–8-устунлар фақат бош пудратчи томонидан бош пудрат шартномаси ва смета маълумотлари асосида тўлдирилади;
  • 9–11-устунлар – бош пудратчилар ва ёрдамчи пудратчилар томонидан маълумотнома-ҳисобварақ-фактуралар (бажарилган ишлар далолатномалари) бўйича. Бош пудратчилар йиғма маълумотларни ёрдамчи пудратчи корхоналарнинг бажарган ишлари билан қўшган ҳолда ҳисобга оладилар. Ёрдамчи пудратчи корхоналар эса ўз кучи билан бажарган ишларни акс эттирадилар;
  • 12–14-устунлар – фақат бош пудратчилар томонидан маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномалари) маълумотлари бўйича ва уларда ўз кучи билан бажарилган ишлар бўйича маълумотлар;
  • 15–19-устунлар – фақат бош пудратчилар томонидан маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномалари) маълумотлари бўйича ва уларда ёрдамчи пудратчилар томонидан бажарилган ишлар бўйича маълумотлар.

Шундай қилиб, бош пудратчиларда қуйидаги устунлар мослиги сақланиши лозим:

18-уст. + 13-уст. = 10-уст.
17-уст. + 12-уст. = 9-уст.

Қурилиш ташкилотлари бўйича 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш

Ташкилотнинг 2025 йил учун қуйидаги ҳажмдаги қурилиш ишлари ва шартномалари мавжуд.

1. 21 январь куни пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра ташкилот бош пудратчи ҳисобланади. Бундан ташқари, шартнома доирасида ҚҚС тўловчиси бўлмаган ташкилот ёрдамчи пудратчи билан шартнома тузди.

Қурилиш муддати – 2025 йилнинг 21 январидан 2026 йилнинг 31 январига қадар.

6 кунлик иш ҳафтаси учун ўртача ойлик иш вақти фонди – 167,9 соат (2 015 : 12).

Ҳисобот даврида пудрат шартномаси асосида қуйидаги қурилиш ишлари амалга оширилди:

 

Кўрсаткичлар

Маълумотлар қайси ҳужжатлар асосида акс этади

Қурилиш ишларининг умумий ҳажми
(ҚҚСсиз), сўм

МҲТФ
(ижтимоий солиқ ҳисобга олинмаган), сўм

1 киши/соат қиймати
(ижтимоий солиқ ҳисобга олинмаган), сўм

Бутун қурилиш даври учун қурилиш ишларининг умумий ҳажми бўйича

Бош пудрат шартномаси, смета

800 000 000

288 750 000

19 642,86

Солиқ даври (2025 й.) учун бажарилган қурилиш ишларининг умумий ҳажми бўйича, шу жумладан:

Буюртмачига тақдим этилган маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномалари)

500 000 000

180 714 286

19 642,86

ўз кучи билан

Буюртмачига тақдим этилган маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномалари), шунингдек ёрдамчи пудратчилардан олинганлари

400 000 000

144 571 429

19 642,86

ёрдамчи пудратчи

ёрдамчи пудратчилардан олинган маълумотнома-ҳисобварақ-фактура (бажарилган ишлар далолатномалари)

100 000 000

36 142 857

19 642,86

2. 2025 йил май ойида қурилиш ишларини бажариш учун ёрдамчи пудрат шартномаси имзоланди.

Ушбу шартнома бўйича 2025 йил май–декабрь ойлари учун ҚҚСсиз 200 млн сўмлик ҳажмдаги ишлар бажарилган. Шу жумладан, МҲТФ ижтимоий солиқни ҳисобга олмаган ҳолда 1 киши/соат 19 402,11 сўм бўлганда 100 млн сўмни ташкил этган.

ЖШДС ва ижтимоий солиқнинг ҳисоб-китоби тўлдирилишини кўриб чиқамиз.

1-қадам. Қурилиш ишлари бўйича мавжуд маълумотлар асосида 6-иловани тўлдирамиз.

2-қадам. 4-иловани тўлдирамиз.

2025 йил учун ташкилот ходимлари сони қуйидагича бўлган:

  • маъмурият ва бошқа ходимлар – 7 киши. Барчаси меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада ишлайди;
  • шартнома тузмасдан муддатли равишда ёлланганлардан ташқари қурувчилар – 15 киши, шу жумладан 5 нафари ярим ставкада ташқи ўриндошлар, қолганлари меҳнат шартномаси бўйича тўлиқ ставкада ишламоқда;
  • шартнома тузмасдан ёлланган ишчилар сони  – 9 киши, шундан 5 нафари ҳозир ташкилотда ишламайди.

Ташкилот бўйича МҲТФ 515,1 млн сўм, улардан:

 

Т/р

 

Жами

Ҳисобот даври учун

1

Маъмурият ва бошқа ходимлар МҲТФ – 7 киши

181 500 000

15 125 000

2

Ишлаб чиқариш ходимлари бўйича МҲТФ – қурувчилар (асосий иш жойи) – 10 киши

193 392 000

16 116 000

3

Ишлаб чиқариш ходимлари бўйича МҲТФ – қурувчилар (ўриндошлар) – 5 киши

90 708 000

7 559 000

4

Ёлланган ишчилар (ишлаётганлари) МҲТФ – 4 киши

30 500 000

5 350 000

5

Ёлланган ишчилар (ишдан бўшаганлар) МҲТФ – 5 киши

19 000 000

 

Жами

515 100 000,00

44 150 000,00

Эътибор беринг
4-илова ҳар бир ходим бўйича алоҳида тўлдирилади.

Ташкилот меҳнат шартномасини тузмасдан ёлланган ишчиларнинг даромадлари бўйича белгиланган 10 % чегарасидан ошмаганлигини текшириб кўрамиз.

Ҳисобот даври учун жами МҲТФ – 515,1 млн сўм.

10 % чегара – 515,1 млн сўм.

Ёлланган ишчилар бўйича МҲТФ – 49,5 млн сўм.

Демак, қоидабузарлик мавжуд эмас.

2025 йил январь ойи учун ҳисоботдан бошлаб 4-иловада ҳар бир жисмоний шахс бўйича 15–24-устунларда унинг даромадига қўлланиладиган имтиёзларнинг 6 хонали идентификаторлари (ID-рақамлари) кўрсатилади. ID-рақамларини 2-иловадаги имтиёзларнинг «очиладиган» рўйхатларидан билиб олиш мумкин.

Бизнинг мисолимизда имтиёзли даромадлар мавжуд эмас, шу боис бу устунларни тўлдирмаймиз.

4-иловани тўлдириш намунасини бу ерда қаранг.

Ташкилотда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар тўланган. Шунинг учун меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар бўйича 5-иловани тўлдириш шарт эмас.

3-қадам. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.

Ташкилотда фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланганлиги учун қуйидагиларни тўлдирамиз:

  • 011-сатрда йил учун жами даромадни кўрсатамиз – 515 100 минг сўм;
  • 0110-сатрда ҳисобот даври учун даромадни кўрсатамиз – 44 150 минг сўм.

050-сатрда ижтимоий солиқ ставкаси, ЖШДС ва ШЖБПҲни кўрсатамиз. Дастурнинг ўзи автоматик тарзда солиқ суммасини ҳисоблайди. ШЖБПҲ суммасини (515 100) қўлда киритиш лозим.

Ҳисоб-китобнинг тўлдирилган шаклини бу ерда қаранг.

ЖШДС ҳисоб-китобида ҳисобланган ва ходимлар кесимида ҳисобланган ЖШДС суммалари ўртасида тафовутларнинг олдини олиш учун қуйидаги суммалар мос келиши керак: 

  • Меҳнат ҳақи шаклидаги даромадлардан олинадиган ЖШДС (Ҳисоб-китобнинг 4-илованинг 13-устуни); ·
  • ШЖБҲ бадалларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланиши керак бўлган ЖШДС нинг умумий суммаси (Ҳисоб-китобнинг 090-сатри 7–8-устунлари).

Бунинг учун 4-сон илованинг 13-устунида ЖШДС суммаси, шу жумладан ШЖБҲга мажбурий бадаллар суммаси, ҳар бир ходим учун қўлланиладиган имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ўсиб борувчи якун билан кўрсатилиши керак.


Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал