Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш

15.04.2022
author avatar

Дильшод Султанов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти
Эътибор беринг
Тавсия 2022 йил учун янги ҳисобот шаклини ҳисобга олган ҳолда янгиланди.

 

Тавсияда:

– тузатиш киритиш қоидалари;
– товарнинг қайтарилиши;
– битим шартларининг ўзгартирилиши;
– нархларнинг ўзгартирилиши;
– кўрсатилган хизматлардан воз кечилиши.

 

Тузатиш киритиш қоидалари

Қуйидаги ҳолатларда товарни (иш, хизматлар) реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритинг :

  • товарлар, шунингдек суғурталанувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
  • битим шартлари ўзгартирилганда;
  • нархлар ўзгартирилганда, харидор томонидан чегирмадан фойдаланилганда;
  • кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда.
Эътибор беринг
Даромадга бир йил ичида тузатиш киритиш мумкин, кафолат муддатига эга бўлган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати ичида. Суғурта мукофоти бўйича – шартнома бекор қилинган пайтда тузатиш киритинг.

Даромадларга тузатиш киритишни, товар қайтарилган, битим шартлари ўзгартирилган ва шунга ўхшаш вазиятлар содир бўлган солиқ даврида амалга оширинг . Шу даврнинг ўзида даромадга киритилган тузатиш суммасини ўсиб борувчи тартибда Фойда солиғи ҳисоб-китоби 1-сон иловасининг 190-сатрида ҳисобга олинг.

Мисол
Даромадга киритилган тузатишни бухгалтерия ҳисобида ва ҳисоботларда акс эттириш
2021 йил октябрда корхона 115 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 15 000 минг сўм миқдоридаги товарни реализация қилди.

2022 йилнинг майида товарларнинг 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 000 минг сўм миқдоридаги қисми қайтарилди.

Реализация қилишдан олинган даромадни (100 000 минг сўм) 2021 йилнинг ҳисоботида, товарларнинг қайтарилиши ва даромаднинг 20 000 минг сўмга камайишини эса – 2022 йилда акс эттирамиз.

Даромадга тузатиш киритилган 20 000 минг сўмлик суммани Ҳисоб-китобга 1-сон илованинг 190-сатрида «минус», яъни манфий белги билан ҳисобга оламиз.

Даромадга тузатиш киритилганда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг . У товарларни (хизматларни) олувчи харидор томонидан тасдиқланиши лозим.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • ҳужжат рақами ва уни тузиш санаси;
  • ҳисобварақ-фактурани тўлдириш учун зарур бўлган реквизитлар;
  • тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси;
  • ҚҚСсиз қийматдаги тузатиш киритиладиган суммани;
  • ҚҚСга тузатиш киритиш суммаси;
  • ҚҚС билан бўлган қийматдаги тузатиш суммасини.
Эътибор беринг

Даромадга тузатиш киритишни хатоликни тўғирлаш билан адаштириб юборманг .

Тузатиш киритишда тузатиш киритиш суммасига қўшимча ҳисобварақ-фақтура расмийлаштирилади. Ушбу вазиятда аввал расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинмайди ва у расмийлаштирилган даврда жами даромадни шакллантиришда ҳисобга олинади.

Хатоликни тузатишда илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади ва ўрнига ўзгартирилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.

Эътибор беринг
Сиз шунингдек реализациядан олинган даромадга тузатиш киритишингиз мумкин, агар сиз дастлабки етказиб бериш пайтида айланмадан олинадиган солиқ тўлаган бўлсангиз.
Тузатиш киритиладиган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларини қўлланилиши ҳолатлари бундан мустасно .

Товар қайтарилганда даромадга тузатиш киритиш

Етказиб бериш шартномасида қуйидаги ҳолатларда товарни тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кўзда тутилган бўлиши мумкин:

  • унинг олдиндан келишилган кўрсаткичларга ёки умумтан олинган стандартларга мос келмаса;
  • нуқсон аниқланса;
  • харидор бутун бир партия бўйича қарздорликни сўндириш учун етарлича маблағга эга бўлмаса;
  • бошқа ҳолатларда.

Товарнинг қайтарилишини 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счётининг дебетида акс эттиринг, шу тарзда жорий ҳисобот даври учун реализациядан олинган даромадни камайтирасиз.

Мисол
Маҳсулотнинг маълум бир қисми қайтарилганда даромадга тузатиш киритиш
2022 йилнинг 21 январида, 2022 йил 15 январдаги 21-сон шартноманинг 21-сон ҳисобварақ-фактураси бўйича 115 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 15 000 минг сўм миқдоридаги 1 000 бирлик маҳсулот жўнатилган.

маҳсулот бирлигининг таннархи – 80 000 сўм.

24 майда 24-сон ҳисобварақ-фактура бўйича қиймати 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 000 минг сўм, бўлган 200 бирлик маҳсулот қайтарилди.

Ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни бу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисоби:

 

Сана

Хўжалик операцияси
 мазмуни 

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

21.01.2022 й.

Харидорга маҳсулот жўнатилди

1000 д.

80 000

9110

2810

Реализациядан олинган даромад

100 000

4010

9010

ҚҚС

15 000

4010

6410

24.05.2022 й.

Маҳсулот қайтарилиши

200 д.

16 000

2810

9110

Реализациядан олинган даромадга тузатиш киритиш

20 000

9040

9010

4010

9040

ҚҚСга тузатиш киритиш

3 000

6410

4010

Ҳисоб-китобнинг 1-иловасида қуйидагича акс эттирамиз:

  • I чоракда 021–026-сатрлардан бирида 100 000 минг сўм миқдорида реализациядан олинган даромад;
  • II чоракда (ўсиб борувчи тартибда) 021–026-сатрлардан бирида 100 000 минг сўм, 190-сатрда «минус» белгиси билан 20 000 минг сўмга тузатиш суммаси. Натижада 010-сатрда автоматик равишда 80 000 минг сўмлик сумма акс этади.
Мисол
Маҳсулот тўлиқ қайтарилишида даромадга тузатиш киритиш
Корхона январда 69 000 минг сўмлик товар сотди, шу жумладан ҚҚС – 9 000 минг сўм.

Майда нуқсон аниқланганлиги сабабли товар партияси тўлиқ миқдорда етказиб берувчига қайтарилди.

Ҳисоб-китобнинг 1-иловасида I чорак учун ушбу битим бўйича 60 000 минг сўмлик реализациядан олинган даромадни 021–026-сатрлардан бирида акс эттирамиз.

II чоракда:

021–026-сатрлардан бирида – 60 000 минг сўм;

190-сатрда – «минус» белгиси билан 60 000 минг сўмга даромадга тузатиш киритиш;

010-сатрда автоматик равишда 0 акс этади.

Битим шартлари ўзгартирилганда даромадга тузатиш киритиш

Битим шартлари қуйидаги ҳолатларда ўзгартирилиши мумкин:

  • бир товар бошқасига алмаштирилганда;
  • товар (иш, хизмат) қўшимча етказиб берилса;
  • бошқа ҳолатларда.

Битим шартлари ўзгаришини шартномага қўшимча келишув билан расмийлаштиринг.

Бир товар бошқасига алмаштирилганда, агар иккала операция бир куннинг ўзида амалга оширилса, қўшимча ҳисобварақ-фактурада дастлаб реализация қилинган товар қайтишини ва бошқа товар етказиб берилишини акс эттиринг. Шунингдек, товар қайтиши ва етказиб берилиши учун иккита алоҳида қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш мумкин.

Мисол
Маҳсулот алмаштирилганда даромадга тузатиш киритиш
Январда қиймати 115 000 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС 15 000 минг сўм, 1 000 дона маҳсулот жўнатилди.

Бир бирлик маҳсулотнинг таннархи – 80 000 сўм.

Майда қиймати 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 000 минг сўм бўлган 200 бирлик маҳсулот қайтарилди.

Ўрнига шу куннинг ўзида қиймати 34 500 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 4 500 минг сўм бўлган 200 бирлик бошқа маҳсулот жўнатилди.

Янги товарнинг таннархи – бир бирлик учун 100 000 сўм.

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни бу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисобида:

 

Сана

Хўжалик операцияси
 мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Январь

1-маҳсулот харидорга жўнатилди

1 000 д.

80 000

9110

2810

1-маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

100 000

4010

9010

ҚҚС

15 000

4010

6410

Май

1-сон маҳсулот қайтарилди

200 д.

16 000

2810

9110

1-сон маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадга тузатиш киритилди

20 000

9040

9010

4010

9040

ҚҚСга тузатиш киритилди

3 000

6410

4010

2-сон маҳсулот харидорга жўнатилди

200 д.

20 000

9110

2810

2-маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

30 000

4010

9010

ҚҚС ҳисобланди

4 500

4010

6410

I чорак учун ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021-026 -сатрларидан бирида реализациядан олинган 100 000 минг сўмлик даромадни акс эттирамиз.

II чоракда: 

1-вариант:

021-026-сатрлардан бирида 100 000 минг сўмни акс эттирамиз;

190-сатрда 10 000 минг сўмга (–20 000 + 30 000) даромадга киритилган тузатишни акс эттирамиз. 

2-вариант:

021-026-сатрлардан бирида акс эттирамиз: 100 000 + 30 000 = 130 000 минг сўм;

190-сатрда «минус» белгиси билан 20 000 минг сўмга даромадга тузатиш киритилганлигини акс эттирамиз.

Илованинг 010-сатрида автоматик равишда 110 000 минг сўмлик сумма акс этади.

Нарх ўзгатирилганда даромадга тузатиш киритиш 

Товар нархининг ўзгариши етказиб бериш шартномасида назарда тутилган бўлиши мумкин. Масалан, тўлов ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолатда, етказиб берувчи товар нархини ошириш ҳуқуқини ўзида қолдиришини кўрсатиш мумкин. Ёки аксинча, шартнома бўйича маълум бир муддат ичида тўловни амалга ошириш ёки маълум миқдордаги товар сотиб олинганда харидорга чегирма тақдим қилиниши ҳолатлари.

Эътибор беринг
Агарда чегирма тақдим қилиш ҳоллари шартнома шартларида ёки корхонангиз нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, фойда солиғи бўйича солиқ базасини камайтириш мумкин .

Чегирма суммасини жорий ҳисобот даврида, реализациядан олинган даромадни камайтирган ҳолда 9050-«Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётининг дебетида акс эттиринг.

Агар шартномадаги тўлов шартлари товарлар етказиб берилишигача бажарилса (бажарилмаса), нарх ўзгаришини етказиб бериш бўйича ҳисобварақ-фактурада акс эттиринг.

Агарда харидор томонидан тўлов шартлари бажарилиши (ёки бажарилмаслиги) факти товар етказиб берилганидан кейин аниқланса, нарх ўзгаришини қўшимча ҳисобварақ-фактурада акс эттиринг.

Мисол
Нарх кўтарилишида даромадни аниқлаш
Товарлар етказиб бериш бўйича шартномада қуйидагилар назарда тутилган:

донасига нархи 115 000 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 15 000 сўм, 1 000 дона товарни етказиб бериш;

нархнинг 10%га кўтарилиши, агарда харидор тўловни 100 фоиз олдиндан амалга оширмаса.

Харидор 80% миқдорида олдиндан тўловни амалга оширди, шу сабабли товарнинг ҳаммаси 10%га ошган нархда – донаси 126 500 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 16 500 сўм жўнатилади.

Етказиб берувчи товарни сотиб олиш нархи бўйича ҳисобга олган – донаси 80 000 сўмдан.

Ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни бу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисоби: 

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

 

Харидорга товар жўнатилди

1 000 д.

80 000

9120

2910

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди

110 000

4010

9020

ҚҚС ҳисобланди

16 500

4010

6410

Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026 ва 010-сатрларида реализация қилишдан олинган 110 000 минг сўм даромадни акс эттирамиз.

Мисол
Нарх пасайганда даромадни аниқлаш
Етказиб бериш бўйича шартномада қуйидагилар кўзда тутилган:

донасининг нархи 115 000 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 15 000 сўм бўлган 1 000 дона товарни етказиб бериш;

агар харидор олдиндан 100 фоиз тўласа 10% чегирма тақдим этилади.

Харидор 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширди, шу сабали товар 10% чегирма билан жўнатилади, яъни донасига 103 500 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 13 500 сўм.

Етказиб берувчи товарни сотиб олинган нархи бўйича ҳисобга олади – донаси учун 80 000 сўм.

Ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни бу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисобида:

 

Хўжалик операцияси
 мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Харидорга товар жўнатилди

1 000 д.

80 000

9120

2910

Реализация қилишдан олинган даромад

100 000

4010

9020

Чегирма 

10 000

9050

9020

4010

9050

ҚҚС

13 500

4010

6410

Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026 ва 010-сатрларида реализация қилишдан олинган 90 000 минг сўм даромадни чегирмани ҳисобга олган ҳолда акс эттирамиз

Мисол
Агар товар етказиб берилгандан кейин унинг нархи ошса, даромадга тузатиш киритиш
Етказиб бериш бўйича шартномада қуйидагилар назарда тутилган:

донасига нархи 115 000 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 15 000 сўм бўлган 1 000 дона товарни етказиб бериш;

агар харидор товар етказиб берилганидан кейин 10 кун ичида тўловни тўлиқ амалга оширмаса, товар нархининг 10%га ошиши.

Товар етказиб берилганидан кейин 10 кун ичида харидор унинг қийматининг 80% тўлади, шу сабабли етказиб берувчи нархни оширди ва қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди.

Етказиб берувчи товарни сотиб олинган нархи бўйича ҳисобга олади – донаси учун 80 000 сўм.

Товарларни етказиб бериш бўйича ҳисобварақ-фактура ҳамда қўшимча ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни шу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисобида:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси 

дебет

кредит

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича товарлар жўнатилди

Харидорга товар жўнатилди

1 000 д.

80 000

9120

2910

Реализациядан олинган даромад

100 000

4010

9020

ҚҚС

15 000

4010

6410

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операция (товар етказиб берилган кундан 10 кун ўтганидан кейин)

Нарх кўтарилиши эвазига олинган қўшимча даромад

10 000

4010

9020

ҚҚС

1 500

4010

6410

Агарда иккала ҳужжат ҳам битта ҳисобот даврда расмийлаштирилган бўлса:

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026 ва 010-сатрларида реализация қилишдан олинган 110 000 минг сўм даромадни акс эттирамиз.

ёки

  • 1-илованинг 021–026-сатрларида реализация қилишдан олинган 100 000 минг сўм даромадни акс эттирамиз;
  • 190 сатрда – 10 000 минг сўмни.

010-сатрда автоматик равишда 110 000 минг сўм акс эттирилади.

Агарда ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлатирилган бўлса:

товар жўнатилган ҳисобот даврида:

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026-сатрларида – 100 000 минг сўм;

навбатдаги ҳисобот даврида:

  • 021–026-сатрларда – 100 00 минг сўм;
  • 190-сатрда – 10 000 минг сўм.

010-сатрда автоматик равишда 110 000 минг сўм акс эттирилади.

Агарда ҳужжатлар турли солиқ давларида расмийлаштирилган бўлса:

товар жўнатилган ҳисобот даврида:

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026-сатрларида 100 000 минг сўм.;

навбатдаги ҳисобот даврида:

190-сатрларда 10 000 минг сўм. 
Мисол
Чегирма товар етказиб берилганидан кейин тақдим қилинганда даромадга тузатиш киритиш
Етказиб бериш бўйича шартномада қуйидагилар назарда тутилган:
  • донасининг нархи 115 000 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 15 000 сўм бўлган 1 000 дона товарни етказиб бериш;
  • товарнинг тўлиқ қийматидан 10% чегирма, агарда харидор товар етказиб берилган кундан кейин 10 кун ичида тўловни тўлиқ амалга оширса.

Харидор 10 кун ичида товар қийматини 100% тўлади, етказиб беруви қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирган ҳолда 10%га чегирма тақдим қилди.

Етказиб берувчи товарни сотиб олинган нархи бўйича – донасини 80 000 сўмдан ҳисобга олади.

Товар етказиб бериш бўйича ҳисобварақ-фактура ҳамда қўшимча ҳисобварақ-фактурани тўлдиришни шу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисобида:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича товар жўнатилди

Харидорга товар жўнатилди

1 000 д.

80 000

9120

2910

Реализациядан олинган даромад

100 000

4010

9020

ҚҚС

15 000

4010

6410

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операция (товар етказиб берилган кундан 10 кун ўтганидан кейин)

Товар учун 10% чегирма

10 000

9050

9020

4010

9050

ҚҚСга тузатиш киритиш

1 500

6410

4010

Агарда иккита ҳужжат ҳам битта ҳисобот даврида расмийлаштирилган бўлса:

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026-сатрларида реализация қилишдан олинган 90 000 минг сўм даромадни акс эттирамиз.

ёки

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026-сатрларида реализация қилишдан олинган 100 000 минг сўм даромадни акс эттирамиз;
  • 190 сатрда – 10 000 минг сўм «минус» белгиси билан.

010-сатрда автоматик равишда 90 000 минг сўм акс этади.

Агарда ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлаштирилган бўлса:

товар жўнатилган ҳисобот даврида:

  • 021–026-сатрларида – 100 000 минг сўм акс эттирамиз;

навбатдаги ҳисобот даврида қуйидагича акс эттирамиз:

  • 021–026-сатрларда – 100 000 минг сўм;
  • 190-сатрда – 10 000 минг сўм «минус» белгиси бирга.

010-сатрда автоматик равиша 90 000 минг сўм акс этади.

Агарда ҳужжатлар турли солиқ давларида расмийлаштирилган бўлса:

товар жўнатилган ҳисобот даврида:

  • 021–026-сатрларда 100 000 минг сўм акс эттирамиз;

навбатдаги ҳисобот даврида:

  • 190-сатрда 10 000 минг сўмлик сумма «минус» белгиси билан акс эттирамиз. Ушбу сумма илованинг 010-сатрдаги жами даромадни камайтиради.

Кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда даромадга тузатиш киритиш

Агар кўрсатилган хизматлар буюртмачи томонидан қабул қилинганидан кейин улар сифатсиз бажарилганлиги, яширин нуқсонлар ва бошқа камчиликлар борлиги аниқланса, кўрсатилган хизматлардан тўлиқ ёки қисман воз кечилиши мумкин.

Агарда сиз буюртмачининг шикоятларига қўшилсангиз, қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  •  шартномага қўшимча келишув;
  • сифатсиз хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи нуқсон далолатномаси;
  • қўшимча ҳисобварақ-фактура, буюртмачи воз кечган кўрсатилган хизматлар суммаси минус билан.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Агарда сизнинг айбингизга кўра буюртмачи кўрсатилган хизматлардан воз кечса, албатта нуқсон далолатномасини расмийлаштиринг. У сизга қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришга ва реализациядан олинган даромадни камайтиришга асос бўлади.

Бундай вазият ҳам содир бўлиши мумкин: томонлар босқичма-босқич хизмат кўрсатиш бўйича узоқ муддатли шартнома туздилар. Биринчи босқич қабул қилинганидан кейин буюртмачи тушундики, бу у хоҳлаган нарса эмас ва у кўрсатилган хизматлардан воз кечди (ёки унинг қисмидан).

Buxgalter.uz тавсия қилади
Буюртмачи томонидан, сизнинг айбингиз билан содир бўлмаган ҳолда кўрсатилган хизматлардан воз кечиш эҳтимолини камайтириш мақсадади шартномада сизга неустойка тўланишини кўрсатиб ўтинг. Олинган неустойка сизнинг ҚҚС солинмайдиган даромадингиз ҳисобланади.

Агарда сиз буюртмачи келтирган далилларни қабул қилсангиз, қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  • шартномага қўшимча келишув;
  • буюртмачидан унинг далилларини асослантирувчи хат олинг;
  • қўшимча ҳисобварақ-фактура, буюртмачи воз кечган кўрсатилган хизматлар суммаси минус билан.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Агар буюртмачи сизнинг айбингиз билан содир бўлмаган ҳолда, кўрсатилган хизматлардан воз кечса, ундан албатта воз кечишни асослантирувчи хатни талаб қилинг. У сизга қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштиришга ва реализациядан олинган даромадни камайтиришга асос бўлади.
Мисол
Кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда даромадга тузатиш киритиш
Корхона 23 000 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 3 000 минг сўм бўлган хизмат кўрсатди. Хизмат таннархи – 16 000 минг сўм.

Буюртмачи кўрсатилган хизматларни қабул қилди, аммо кейинчалик, бажарувчи айби билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, воз кечишни асослантириб 5 750 минг сўмлик, шу жумладан ҚҚС 750 минг сўм қисмидан воз кечди. Шартнома шартлари бўйича у бажарувчига 5 000 минг сўм миқдорида неустойка тўлади.

Буюртмачи воз кечган хизматларнинг таннархи – 4 000 минг сўм.

Кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактура ва қўшимча ҳисобварақ-фактура тўлдиришни шу ерда кўринг.

Бухгалтерия ҳисобида:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Биринчи ҳисобварақ-фактура бўйича операция

Кўрсатилган хизматларнинг таннархи

16 000

9130

2010

Хизматлар кўрсатишдан олинган даромад

20 000

4010

9030

ҚҚС

3 000

4010

6410

Қўшимча ҳисобварақ-фактура бўйича операция

Буюртмачи воз кечган хизматларнинг таннархи

3 000

9430 

9130

Хизматлар кўрсатишдан олинган даромадга тузатиш киритиш

5 000

9041

9030

4010

9041

ҚҚСга тузатиш киритиш

750

6410

4010

Неустойка ҳисоблаб ёзиш

5 000

4860

9330


21-сон БҲМСда фақат 9040-«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти кўзда тутилган, шу сабабли кўрсатилган хизматлардан воз кечиш бўйича даромадга тузатиш киритиш учун 9041-«Кўрсатилган хизматлардан воз кечиш» счётини жорий қилишни тавсия этамиз.

Буюртмачи воз кечган хизматларнинг таннархини 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб борамиз, чунки бу хизматлар реализациясидан олинган даромадлар билан боғлиқ бўлмаган харажатлар.

Агарда иккита хужжат битта ҳисобот даврида расмийлаштирилган бўлса:

  • Ҳисоб-китобнинг 1-иловасидаги 021–026-сатрларида реализация қилишдан олинган – 15 000 минг сўмни акс эттирамиз.

ёки

  • 021–026-сатрларда 20 000 минг сўм акс эттирамиз;
  • 190-сатрда 5 000 минг сўмни «минус» белгиси билан акс эттирамиз.

010-сатрда автоматик равишда 15 000 минг сўм акс этади.

Агарда ҳужжатлар битта солиқ даврининг турли ҳисобот даврларида расмийлаштирилган бўлса:

кўрсатилган хизматлар тасдиқланган ҳисобот даврида қуйидагиларни акс эттирамиз:

  • 021–026-сатрларда – 20 000 минг сўм;

буюртмачи кўрсатилган хизматларнинг бир қисмидан воз кечган ҳисобот даврида қуйидагиларни акс эттирамиз:

  • 021–026сатрларда – 20 000 минг сўм;
  • 190-сатрда – 5 000 минг сўм «минус» белгиси билан.

010-сатрда автоматик равишда 15 000 минг сўм акс этади.

Агарда ҳужжатлар турли солиқ давларида расмийлаштирилган бўлса:

кўрсатилган хизматлар тасдиқланган ҳисобот даврида қуйидагиларни акс эттирамиз:

  • 021–026-сатрларда – 20 000 минг сўм;

буюртмачи кўрсатилган хизматларнинг бир қисмидан воз кечган ҳисобот даврида қуйидагиларни акс эттирамиз:

  • 190-сатрда – 5 000 минг сўм «минус» белгиси билан. 010-сатрдаги жами даромад автоматик равишда шу суммага камаяди.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал