Қурилиш ёки реконструкция ишлари тугагандан кейин асосий воситаларни қандай ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– қурилиш натижаларини расмийлаштириш;
– қурилган объектнинг қийматини аниқлаш;
– объект қурилишида ҚҚСни ҳисобга олиш;
– қурилган объектни фойдаланишга топширишда солиқ солиш.
Тавсияга 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сон БҲМСга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.
Қурилиш ёки реконструкция натижаларини қандай расмийлаштириш керак
Қурилган ёки реконструкция қилинган бинолар (иншоотлар) фойдаланишга қабул қилиш тартибидан ўтиши керак
.
Бунинг учун:
- Давлат хизматлари марказига шахсан ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинг;
- белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиринг. Давлат хизматлари марказининг ходими ҳам буни амалга ошириши мумкин;
- давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланг:
шахсан бориб мурожаат қилишда – 0,3 БҲМ;
ЯИДХП орқали мурожаат қилишда – 0,27 БҲМ.
Қуйидагилар бўйича ҳужжатлар тақдим этилади
:
- II, III, IV тоифадаги объектлар учун – санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимларига ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларига;
- I тоифали объектлар учун – туман (шаҳар) қурилиш бўлимларига.
Санитария-эпидемиология хизматининг туман (шаҳар) бўлимлари ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимлари томонидан 3 иш куни муддатда бино ва иншоотларнинг санитария-эпидемиология талабларига ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги жойида экспертизадан ўтказилади. Талабларга риоя қилинганда махсус QR-код билан хулоса қурилиш соҳасида назорат қилиш учун ҳудудий инспекцияга юборилади. Қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция объектга ташриф буюриш билан ижобий хулоса олинган кундан эътиборан 4 иш куни ичида II, III, IV тоифадаги объектларни қуйидаги масалалар юзасидан ҳам кўздан кечиради:
- уларни қабул қилиш ва фойдаланишга топширишнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги;
- бино ва иншоотларнинг конструктив мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва ишончлилиги;
- ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш пайтида хавфсизлик чоралари;
- ногиронлар учун бинолар, иншоотлар ва жамоат жойларига кириш имконияти яратилганлиги;
- биноларда энергия тежаш ва уларнинг шовқиндан ҳимоя қилинганлиги;
- бинолар ва иншоотларда қайта тикланадиган ва энергия тежайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилганлиги.
Туман (шаҳар) қурилиш бўлими сўровнома олинган кундан бошлаб 4 иш куни ичида I тоифадаги объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигини жойига бориб ўрганади. Ўрганиш натижаларига кўра махсус QR-код билан фойдаланишга рухсатнома берилади ва Давлат кадастр палатасининг бошқармасига юборилади. Давлат кадастр палатасининг бошқармаси кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар реестридан кўчирмани давлат хизматлари марказларига ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун йиғим тўлиқ тўлангандан сўнг Реестрдан кўчирмани юклаб олиш имкониятига эга бўласиз. Мурожаатингизга кўра давлат хизматлари маркази сўровингиз бўйича сизга электрон ёки қоғоз кўринишда Реестрдан кўчирмани тақдим этади.
Корхона қурган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини қандай аниқлаш керак
Ташкилотнинг ўзида тайёрланган АВларнинг бошланғич қиймати деб уларни яратиш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича амалга оширилган харажатлар суммаси тан олинади. Бунда меъёрдан ортиқ сарфланган материал, меҳнат ҳақи харажатлари ва бошқа ресурслар активнинг бошланғич қийматига қўшилмайди
.
Ўз эҳтиёжлари учун ўз кучлари билан ёки пудратчиларни жалб қилган ҳолда бино ва иншоотларни қуришда капитал қурилишнинг ҳақиқий харажатларини 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобварағи дебетида акс эттиринг.
Фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида тўпланган 0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар» ҳисобварағининг дебетига 0810-ҳисобварақни боғлаган ҳолда акс эттиринг. Бу бинонинг (иншоотнинг) бошланғич қиймати бўлади
.
Асосий воситалар объектини қуришда ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Агар корхонангиз ҚҚС тўловчиси бўлса:
- ўз эҳтиёжлари учун ўз кучлари билан бажарилган қурилиш-монтаж ишларига ҚҚС солинмайди
. Қурилиш учун сотиб олинган материалларга, агар унинг барча шартларига риоя қилинган бўлса, ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилинг
; - кўчмас мулкни пудрат усулида қуришда пудратчи тақдим қилган барча ҚҚС суммасини ҳисобга қабул қилишга ҳақлисиз, ҳисобга қабул қилиш учун барча шартларга риоя қилинганда
.
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган фаолиятда фойдаланилмайдиган бино ёки иншоотлар қурилса, ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди (шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган ҳолатлар бўйича ҳам)
. Масалан, ўз эҳтиёжлари учун дам олиш уйи ёки мактабгача таълим муассасаси биноси. Бундай ҳолатда қурилиш учун сотиб олинган материаллар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси объектнинг бошланғич қийматига киритилади.
Агар ҚҚС тўловчиси бўлмасангиз, пудратчининг ҳисобварақ-фактурасидаги, шунингдек ўз кучлари билан бажарилган қурилиш ишлари учун сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚС суммаларини қурилаётган бино ва иншоотнинг бошланғич қийматига киритинг.
Материаллар учун етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС 24 000 минг сўмни (200 000 х 12 %) ташкил этди.
Пудрат ташкилоти 672 000 минг сўмлик қурилиш-монтаж ишлари учун ҳисобварақ-фактура маълумотномасини тақдим этди, шу жумладан ҚҚС – 72 000 минг сўм.
Қурилиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ҚҚСсиз 47 000 минг сўмни ташкил этди.
Қурилишни молиялаштириш, шу жумладан банк кредити ҳисобидан амалга оширилди, шунингдек қурилиш даврида 156 000 минг сўм миқдорида кредит фоизлари ҳисобланди.
Ишлаб чиқариш биносининг бухгалтерия ҳисоби учун бошланғич қиймат:
356 000 + 672 000 – 72 000 + 47 000 + 156 000 = 1 159 000 минг сўм.
96 000 минг сўмлик (24 000 + 72 000) ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинади, агар унинг барча шартларига риоя қилинган бўлса.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, минг сўм |
Ҳисобварақлар боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Ўз кучлари билан бажарилган қурилиш ишлари харажатлари акс эттирилди |
356 000 |
||
|
Қурилиш материаллари учун етказиб берувчига тўланган ҚҚС акс эттирилди |
24 000 |
||
|
Етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга қабул қилинди |
24 000 |
||
|
Пудрат ташкилоти хизматлари акс эттирилди |
600 000 |
||
|
Пудрат ташкилоти хизматининг ҚҚС суммаси акс эттирилди |
72 000 |
||
|
Пудрат ташкилоти хизматининг ҚҚС суммаси ҳисобга қабул қилинди |
72 000 |
||
|
Қурилиш бўйича бошқа харажатлар акс эттирилди |
47 000 |
||
|
Қурилиш даврида кредит бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилди |
156 000 |
||
|
Объект фойдаланишга қабул қилинди |
1 159 000 |
||
Қурилган асосий воситалар фойдаланишга қабул қилинганда қандай солиқлар тўланади
Фойда солиғи
2022 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғини ҳисоблаш мақсадида амортизация қилинадиган активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган, чегириб ташланадиган ёки харажатларга киритилган фоизлар ва бошқа харажатлар бошланғич қийматга киритилмайди
.
Ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасининг 10 фоизи миқдорида инвестициявий чегирмани қўллаш ҳуқуқига эгасиз
.
Ишлаб чиқаришни кенгайтириш амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида инвестициявий чегирмани қўлланг.
Қурилган, реконструкция қилинган бино ва иншоотлар инвестициявий чегирма қўлланилган кундан эътиборан 3 йил мобайнида сотилган, текинга берилган ва бошқа тарзда тасарруф қилинган тақдирда (фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ бўлганлар бундан мустасно) унинг таъсири бекор қилинади. Бекор қилингандан сўнг инвестициявий чегирмалар активнинг тасарруф қилинган ҳисобот (солиқ) давридаги тўпланган амортизация миқдорини
камайтиради
.
Мол-мулк солиғи
Агар илгари мол-мулк солиғинин тўламаган бўлсангиз, кўчмас мулкни фойдаланишга қабул қилганингиздан кейин сизда ушбу солиқни тўлаш бўйича мажбурият юзага келади.
Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай у жойлашган жойдаги солиқ органига мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотномани тақдим этинг
.
Агар сизда бу туманда кўчмас мулк олдиндан бўлган бўлса, солиқ бўйича бўнак тўловларини жорий йилнинг кейинги ойлари учун қайта ҳисобланг. Навбатдаги бўнакни тўлаш санасидан олдин солиқ органига бўнак тўловларини ҳисоблаш учун аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этинг
.
Қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк солиғи 3 фоиз солиқ ставкасида тўланади
.
Тугалланмаган қурилиш объектлари – лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиши меъёрий муддатларда тугалланмаган объектлар. Агар белгиланмаган бўлса, ушбу объектлар қурилиш учун ваколатли органнинг рухсатномаси олинган ойдан бошлаб 24 ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлардир
.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Асосий воситалар келиб тушганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак
- Асосий воситаларни таъмирлашни ҳисобга олиш тартиби
- Қурилиш ишлари бўйича ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади
- Объект қурилиши учун кредит фоизларини қандай ҳисобга олиш лозим
- Асосий воситаларни дастлабки қиймати тан олингандан кейин ҳисобга олиш тартиби

Наша страница
Канал в телеграм