Асосий воситаларнинг оператив ижараси қандай ҳисобга олинади

01.01.2026
author avatar

Специалисты Минэкономфина

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ижарага бериладиган мол-мулк;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш;
       ижарага берувчида;
       ижарага олувчи (ижарачи)да;
– коммунал харажатларни ҳисобга олиш;
– солиқларни тўлаш:
       ижарага берувчи томонидан;
       ижарага олувчи (ижарачи) томонидан.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

Ижарани таснифлаш ижара муносабатлари бошланган санада амалга оширилади ва ижара шартномасига ўзгартиришлар қилинганда ижаранинг таснифланиши қайта кўриб чиқилади. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар (масалан, таянч активнинг иқтисодий хизмат муддати ёки тугатиш қиймати бўйича ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар) ёки ҳолатлардаги ўзгаришлар (масалан, ижарачининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги) ҳисобга олиш мақсадларида ижарани қайта таснифлаш заруратини келтириб чиқармайди .

Ижарага нималарни бериш мумкин

Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин .

Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин :

  • ер участкалари;
  • корхоналар;
  • бинолар;
  • иншоотлар;
  • ускуналар;
  • транспорт воситалари;
  • фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа мол-мулк (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.

Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши зарур  . Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно :

  • енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматини амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара шартномасини тузган. Бундай шартномалар нотариал тасдиқланган бўлиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) талаб этилмайди ;
  • автомототранспорт воситалари электрон савдо платформаси воситасида электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда шартномаларни нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади .

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ўртасида тузиладиган транспорт воситаларининг ижара шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинди. Бунинг ўрнига бундай шартномаларни электрон тарзда ҳисобга олиш тизими жорий этилган .

2024 йил 1 мартдан бошлаб нотариал идорага келмасдан (шу жумладан чет элдан туриб) мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) ЭРИдан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби жорий қилинган .

Бино, иншоот ва уларнинг қисмларини 1 йилдан ортиқ муддатга ижарага бериш шартномасини кадастр хизматида рўйхатдан ўтказиш зарур  .

Эътибор беринг

2022 йил 1 январдан бошлаб :

  • кўчмас мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш тўғрисидаги шартномалар солиқ органларининг «Ijara.soliq.uz» электрон тизимида ҳисобга қўйилади;
  • ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида (ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида) сақланаётган ТМЗ қолдиқлари инвентаризациядан ўтказилмайди ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади.
Кўчмас мулкни ижарага бериш (ундан текин фойдаланиш) шартномаларини ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида батафсил тавсияда ўқинг.

Асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай ҳисобга олиш лозим

Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси бўйича оператив ижарага беринг. Уларга бўлган мулк ҳуқуқи ижарага берувчидан ижарага олувчига ўтмайди, шу сабабли улар:

  • ижарага берувчининг балансидан ҳисобдан чиқарилмайди;
  • ижарага олувчининг балансдан ташқари 001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар» ҳисобварағида акс эттирилади.

Оператив ижарага берилган асосий воситалар учун амортизацияни ижарага берувчи ҳисоблайди, чунки асосий воситалар унинг балансида ҳисобга олинган.

Ижарага берувчи асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай қилиб ҳисобга олиши керак 

Корхона мол-мулкни оператив ижарага беришга ихтисослашган бўлса :

  • ижарадан олинган даромадни 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттиринг;
  • мол-мулкни ижарага бериш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан ҳисобланган амортизацияни 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ҳисобварағининг дебетида акс эттиринг.

Агар ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланмаса:

  • ижарадан олинган даромадларни 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттиринг;
  • мол-мулкни ижарага бериш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан ҳисобланган амортизацияни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттиринг.
Мисол
Ижарага берувчи оператив ижарани қандай ҳисобга олиши керак
ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона асосий восита ҳисобланган енгил автомобилни оператив ижарага беряпти.
Ойлик ижара тўлови суммаси 2 000 минг сўмни ташкил этади.
Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида автомобилни оператив ижарага бериш қуйидагича акс эттирилади:
  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Ижарага бериш – корхонанинг асосий фаолияти

Оператив ижарага берилган автомобилга амортизация ҳисобланди

1 435

2010

0260

Ижарачидан олдиндан тўлов олинди

300

5110

6390

Ижара тўлови ҳисобланди

2 000

4010

9030

Олдиндан тўлов ҳисобга олинди

300

6390

4010

Ижара тўловининг қолган қисми қабул қилинди

1 700

5110

4010

Ижарага бериш корхонанинг асосий фаолияти ҳисобланмайди

Оператив ижарага берилган автомобилга амортизация ҳисобланди

1 435

9430

0260

Ижарачидан олдиндан тўлов олинди

300

5110

6390

Ижара тўлови ҳисобланди

2 000

4820

9350

Олдиндан тўлов ҳисобга олинди

300

6390

4820

Ижара тўловининг қолган қисми олинди

1 700

5110

4820

Ижарачи асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай қилиб ҳисобга олиши керак 

Агар корхонангиз ижарачи бўлса, асосий воситаларнинг ижараси билан боғлиқ харажатларни қуйидагиларга киритинг:

  • узоқ муддатли активлар ёки товар-моддий захираларни ҳисоб олувчи ҳисобварақларга (080010001510 ва б.) – агар ижарага олинган асосий воситалардан фойдаланиш активларни сотиб олиш ёки барпо қилиш билан боғлиқ бўлса;
  • маҳсулот (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархига – ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган асосий воситалар бўйича ;
  • реализация харажатларига – савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича ;
  • маъмурий харажатларга – маъмурий мақсадларга мўлжалланган асосий воситалар бўйича ;
  • бошқа операцион харажатларга – бошқа асосий воситалар бўйича .
Мисол
Ижарачи оператив ижарани қандай ҳисобга олиши керак
ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхона маъмурий эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган енгил автомобилни оператив ижарага олди.
Ижара тўловининг ойлик миқдори – 2 000 минг сўм.
Ижарачининг бухгалтерия ҳисобида автомобилнинг оператив ижарага олиниши қуйидагича акс эттирилади:
       

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Оператив ижарага автомобиль олинди

86 100

001

 

Ижарага берувчига олдиндан тўлов (бўнак) ўтказилди

300

4330

5110

Ижара тўлови ҳисобланди

2 000

9420

6910

Олдиндан тўлов (бўнак) ҳисобга олинди

300

6910

4330

Ижара тўловининг қолган қисми ўтказилди

1 700

6910

5110

Ижарага олинган автомобиль қайтарилди

86 100

 

001

Маълумот учун
  • Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олиши керак – тавсияда ўқинг.
  • Ижарага олувчи олдиндан тўланган ижара ҳақини қандай ҳисобга олади – тавсияда ўқинг.

Ижарага берувчи томонидан бино ижарага берилганда коммунал тўловларни қандай ҳисобга олиш керак 

Оператив ижарада одатда коммунал ташкилотлар билан шартномаларни ижарага берувчи тузади. Унинг ўзи уларнинг хизматларига ҳақ тўлайди, улардан ҳисобварақ-фактура олади.

Коммунал хизматларнинг қиймати:

1) ижара тўлови суммасига киритилиши;

2) ижарачи томонидан ижара тўловидан алоҳида қопланиши мумкин.

Муайян ижарачи учун коммунал хизматларнинг қийматини қуйидагича аниқлаш мумкин:

  • эгаллаб турган майдонига мутаносиб равишда;
  • ижарага берилган майдонда ўрнатилган мосламаларнинг қувватини ҳисобга олган ҳолда;
  • ҳисоблагичлардаги кўрсаткичлар бўйича, агар улар ижарага берилган майдонда ўрнатилган бўлса;
  • ижарачидаги ишчилар сонига қараб;
  • бошқа усулларда.
Тавсия қиламиз

Коммунал харажатларни тақсимлаш учун танланган усулни ҳисоб сиёсатида ёки корхонанинг ички ҳужжатларида акс эттиринг.

1. Коммунал харажатлар ижара тўловига киритилган  

Ижарачига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни тўловчилар учун ҳисобга олган ҳолда фақат ижара тўлови суммасини кўрсатинг. Бу сизнинг даромадингиз ҳисобланади.

Коммунал хизматларни харажатлар сифатида ҳисобга олинг. Агар ҚҚС тўловчиси ҳисоблансангиз ҳамда ҳисобга олишнинг барча шартларига риоя қилинган бўлса, ушбу хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг .

Эътибор беринг
Коммунал харажатларни ижара қийматига киритиб, ижара тўлови суммасини оширасиз. Агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисоблансангиз, солиқ суммаси ижарачи томонидан ушбу харажатларни қоплаб берадиган ҳолатга нисбатан кўпроқ бўлади.
Мисол
Коммунал хизматларнинг қийматини ҳисобга олган ҳолда ижара тўловини қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси ҳисобланадиган ижарага берувчи хонани ижарага беряпти.
Шартнома шартларига кўра коммунал хизматларнинг қиймати ижара тўлови таркибига киритилган.
Ойлик ижара тўловининг умумий миқдори – 31 360 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 3 360 минг сўм.
Коммунал ташкилотлар томонидан ижарага берувчига тақдим этилган коммунал хизматларнинг умумий қиймати – 6 160 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 660 минг сўмни ташкил этди.
Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўлови қуйидагича акс эттирилади:
    

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди
(31 360 – 3 360)

28 000

4010

9030

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

3 360

6410

Коммунал харажатлар акс эттирилди
(6 160 – 660)

5 500

2010

6010

6990

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

660

4410

Ижарага бериш ижарага берувчининг асосий фаолияти ҳисобланмайди

Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди
(31 360 – 3 360)

28 000

4820

9350

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

3 360

6410

Коммунал харажатлар акс эттирилди
(6 160 – 660)

5 500

9430

6010

6990

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

660

4410

ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўлови қуйидагича акс эттирилади:

                 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Бинони ижарага олиш бўйича харажатлар акс эттирилди
(31 360 – 3 360)

28 000

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

6910

Ижара тўловидан ҚҚС акс эттирилди

3 360

4410

ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида коммунал хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўлови қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

 Ҳисобварақлар боғланиши

дебет 

кредит 

Бинони ижарага бериш бўйича харажатлар акс эттирилди

31 360

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар 

6910

2. Коммунал харажатлар ижара тўловидан алоҳида қопланади 

Агар коммунал хизматларни ижара тўлови суммаси таркибига киритмасангиз, улар ижарачи томонидан алоҳида қопланади.

ЭҲФ тизимида ижарачига ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тақдим этинг:

  • «стандарт» – ҚҚСни ажратган ҳолда ижара тўлови суммасига, агар ҚҚС тўловчиси ҳисоблансангиз;
  • «харажатларни қоплаш» – ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал харажатларнинг ҳар бир турига.

Ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар сиз учун даромад ҳам, харажат ҳам ҳисобланмайди. Шу сабабли уларни ижарага олувчига ҚҚС билан тақдим қилганда ушбу солиқ суммасини бюджет билан ҳисоб-китобларда ҳисобга олманг. Коммунал хизматларни кўрсатувчилардан ҳисобварақ-фактура олинганда ижарага олувчи томонидан хизматлар истеъмолига тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олманг. Ушбу ҚҚСни ижарага олувчи ҳисобга олиши мумкин, агар ҳисобга олишнинг шартлари бажарилса .

Мисол
Ижарага олувчи томонидан алоҳида қопланадиган ижара тўлови ва коммунал хизматларни қандай ҳисобга олиш керак
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ижарага берувчи бинони ижарага бермоқда.
Ижара шартномасига асосан коммунал хизматлар қиймати ижарага олувчи томонидан алоҳида қопланади.
Бир ой учун тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга асосан:
  • ижара тўлови – 1 120 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 120 минг сўм;
  • коммунал харажатларни қоплашнинг умумий суммаси – 448 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 48 минг сўм. 
Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида ижара тўлови ва ижарага олувчи томонидан алоҳида қопланадиган коммунал хизматлар суммаси қуйидагича акс эттирилади:
   

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди
(1 120 – 120)

1 000

4010

9030

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

120

6410

Ижарага берувчи томонидан коммунал хизматларнинг қопланиши акс эттирилди 448 4890 6010
6990

Ижарага бериш ижарага берувчининг асосий фаолияти ҳисобланмайди

Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди
(1 120 – 120)

1 000

4820

9350

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

120

6410

Ижарага берувчи томонидан коммунал хизматларнинг қопланиши акс эттирилди

448

4890

6010
6990

ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ижарачининг бухгалтерия ҳисобида ижара тўлови ва ижарага берувчига қоплаб бериладиган коммунал хизматлар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Бинони ижарага беришдан харажатлар акс эттирилди
(1 120 – 120)

1 000

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

6910

Ижара тўловидан ҚҚС акс эттирилди

120

4410

Коммунал харажатлар акс эттирилди
(448 – 48)

400

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

6990

Коммунал харажатлардан ҚҚС акс эттирилди

48

4410

ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаган ижарага олувчининг бухгалтерия ҳисобида ижара тўлови ва ижарага берувчига қопланадиган коммунал хизматлар қуйидагича акс эттирилади: 

       

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар боғланиши

дебет

кредит

Бинонинг ижараси бўйича харажатлар акс эттирилди

1 120

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

6910

Коммунал харажатлар акс эттирилди

448

Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар

6990

Ижарага берувчи ижарадан олинган даромаддан қандай солиқларни тўлайди 

Фойда солиғи 

Шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб фойда солиғини ҳисоблаётганда ижарага берилган мол-мулкдан олинган даромадларни жами даромад таркибига киритинг . 2024 йилдан эътиборан кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича – ижара тўловининг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари кўчмас мулк ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Тошкентда бундай коэффициентларни ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида шаҳар халқ депутатлари Кенгаши белгилайди .

Тошкент шаҳрида нотурар жойлар бўйича хоналар тоифалари (фаолият турлари) бўйича табақалаштирилган ижара ставкалари амал қилади (2026 йил учун – бу ерда қаранг,  2025 йил учун – бу ерда).

Эслатиб ўтамиз

Тошкентда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун ер солиғи 5 та солиқ зонаси бўйича табақалаштирилган .

Солиқ зоналари чегаралари шаҳар ҳокимининг 03.03.2023 йилдаги 159-14-0-Q/23-сонли қарори билан тасдиқланган

Ер участкасининг ҳудудини аниқлаш учун қуйидаги усуллардан бирини қўлланг:

1) my3.soliq.uz сайтида «Солиқ калькуляторлари» – «Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи калькулятори» хизмати. Очиладиган рўйхатлардан йил, шаҳар (вилоят), туман ва ўз маҳаллангизни танланг. У калькуляторда солиқ зонасига боғланган ҳолда кўрсатилади;

2) кадастр органларининг ҳудудий бўлинмасига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш. Объектнинг кадастр рақамини айтиш орқали сиз зона ҳақида маълумот оласиз.

Агар кадастр рақами қандайдир сабабларга кўра номаълум бўлса, уни ЯИДХП орқали «Кўчмас мулк объектларининг ўзгартирилган кадастр рақамларини аниқлаш ва олиш» хизмати ёрдамида билиб олиш мумкин. 

Эътибор беринг

Агар солиқ тўловчи асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни амалга оширса, бундай ҳаракатлар ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади . Солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини бундай суиистеъмол қилишнинг таъсирини истисно этадиган тарзда ўзгартиришга ҳақли . Бундан ташқари, СКнинг 248-моддаси 4-қисмига кўра хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда солиқ базасига тузатиш киритиш натижасида олинган даромад жами даромадга киритилади .

Тавсия қиламиз
Ижара тўловини белгилай туриб мос хизмат турларининг бозор баҳосини ўрганиб чиқинг, шунингдек нарх шаклланишининг қоидалари ва тамойилларини корхонанинг нарх сиёсатида акс эттиринг.

ҚҚС

Мол-мулкни оператив ижарага бериш – хизматларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади .

ҚҚС суммаси шартномада белгиланган ижара тўловидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Эътибор беринг
Битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли Шу сабабли ижара тўлови суммасини белгилашда ижара ҳақининг белгиланган энг кам ставкалари бўйича оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ижара қийматини инобатга олишни тавсия этамиз.

Мол-мулк солиғи

Кўчмас мулкни оператив ижарага беришда мол-мулк солиғини ижарага берувчи тўлайди, сабаби кўчмас мулк унинг балансида ҳисобда туради .

Ер солиғи

Кўчмас мулк оператив ижарага берилганда ер солиғи тўловчиси ижарага берувчи ҳисобланади .

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Сув етказиб берувчилар билан шартномани ижарага берувчи тузган бўлса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳам ижарага берувчи тўлайди .

Айланмадан олинадиган солиқ

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаётганда шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ижарага беришдан олинган даромадларни жами даромадга киритинг  2024 йилдан эътиборан кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича – ижара тўловининг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари кўчмас мулк ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этишга ҳақли. Тошкентда бундай коэффициентларни ер солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида шаҳар халқ депутатлари Кенгаши белгилайди .

Тошкентда бинолар тоифалари (фаолият турлари) бўйича табақалаштирилган нотурар жой бинолари бўйича ижара ставкалари амал қилади (2026 йил учун – бу ерда қаранг, 2025 йил учун – бу ерда).

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини тузишда белгиланган энг кам ставкалар бўйича оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланган ижара қийматини ҳисобга олиш тўғрисидаги тавсия ҳам долзарбдир.

Мисол
Бинони ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ қандай солинади
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона бошқа корхонага Тошкент шаҳрида майдони 100 кв.м бўлган нотурар жой савдо биносини ижарага беради (ер солиғи бўйича 4-зона).
Шартнома бўйича ижара тўлови ҚҚС билан – 7 000 000 сўм.
Тасдиқланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб, оширувчи коэффициентни қўллаган ҳолда ҚҚС билан ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови – 9 676 800 сўм (100 х 48 000 х 1,12).

Ижарага олувчига ҳисобварақ-фактура 7 000 000 сўм суммага тақдим этилади.

Бироқ фойда солиғини ҳисоблашда ижарага берувчи жами даромадга 8 640 000 сўмни (100 х 48 000 х 1,8) киритади.  Яъни, оширувчи коэффициент ва бино тоифасини ҳисобга олган ҳолда энг кам ставкалар бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ҳисобланган даромадни киритади.
Солиқ солиш мақсадларида даромадни аниқлашнинг худди шундай тартиби айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга ҳам татбиқ этилади. Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .
Шу боис ҚҚСни ҳисоб-китоб қилишда ижарага берувчига коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижаранинг энг кам ставкаларини ҳам ҳисобга олиш тавсия этилади.

Ижарага олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади 

Фойда солиғи

Фойда солиғини ҳисоблаётганда ижара тўлови суммасини, агар ушбу харажатлар асосланган (иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган) ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, жами даромаддан чегириб ташланг. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қилинган харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб тушунилади .

ҚҚС

Агар ижарага олинган мол-мулкдан ҚҚС солинадиган (шу жумладан ноль ставка бўйича) товарлар ва хизматлар реализацияси бўйича айланмада фойдалансангиз, ижарага берувчининг ҳисобварақ-фактураларида кўрсатилган солиқ суммаларини ҳисобга олишга ҳақлисиз . Ушбу қоидага риоя қилинганда ижара тўловидан ҳам, қопланадиган коммунал хизматлардан ҳам ҚҚС суммалари ҳисобга олинади.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

Кўчмас мулк ижарага олинганда сув етказиб берувчилар билан шартномани ижарачи тузган бўлса, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ижарачи тўлайди .

(2024 ва 2025 йиллардаги ставкаларга қаранг).

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал