2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Декабрь ойида солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни топшириш учун 8 та сўнгги муддат мавжуд. Жарималар ва ортиқча қийинчиликлардан қочиш учун муддатларнинг кўчирилиши ва ишланмайдиган кунларни унутманг. Барча муҳим саналар ва фойдали тавсиялар бизнинг Бош бухгалтер режамизда жамланган – ҳеч нарса эътибордан четда қолмаслигига ишонч ҳосил қилинг!

2024 йил декабрда қандай дам оламиз – кадровик тушунтиришлари.

 

5 декабрь:

  • банклар томонидан 2024 йил ноябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни .

 

6 декабрь:

  • 2024 йил ноябрь ойида натурал кўринишда тўланган даромадлар бўйича ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни. Натурал кўринишда даромад тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси даромад тўланган ойдан кейин 5 иш куни ичида тўланади  *.

 

9 декабрь (муддат 10 декабрга кўчирилади, чунки 9 декабрь – ишланмайдиган кун**):

  • умумий овқатланиш корхоналари ва чакана савдо корхоналари томонидан 2024 йил декабрь ойи учун алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

10 декабрь:

  • 2024 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисобот тақдим этиш ва уни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

  • Марказий депозитарий томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатдан ўтказилган акциялар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнипнг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Юридик шахслар томонидан 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига қўшимча дам олиш куни учун қўшимча тўловга кетган харажатларни қоплаш мақсадида 2024 йил октябрь ойи учун Пенсия жамғармасидан маблағ (нафақа) олишга ариза тақдим этишнинг сўнгги куни  .

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бор болани тарбиялаётган ота-оналардан бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

14 декабрь:

  • 2024 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил январдан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида солиқ ҳисобида турган жой бўйича белгиланган шаклда* хабарнома тақдим этишнинг сўнгги куни .

Бунда солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ даврида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан воз кечиб, СК 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга қайтиш ҳуқуқига эга, бунинг учун бу ҳақдаги хабарномани рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органларига навбатдаги солиқ даври (календарь йили) бошланишидан 10 кун олдин тақдим этади ;

 

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг қолган қисмини (йиллик сумманинг 30%) тўлашнинг сўнгги куни .

 

15 декабрь (муддат 16 декабрга кўчирилади, чунки 15 декабрь – якшанба**):

  • 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни.

ЖШДС жисмоний шахсга даромад тўланаётган пайтда, лекин солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади;

 

  • 2024 йил декабрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайди ;

Тавсия қиламиз

 

  • 2024 йил ноябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (қатъий белгиланган суммада айланмадан солиқ тўловчилар бундан мустасно, улар ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган) (шу жумладан қатъий белгиланган суммада)  ;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  ;

 

  • қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2024 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

20 декабрь:

  • 2024 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни ;

 

  • 2024 йил ноябрь ойи учун ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни :

– чет эл шахсларидан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

– давлат мулки операциялари бўйича .

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай ҳисобот тақдим этадилар ;

 

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни :

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар – 2024 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

– солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўладиган айланмадан олинадиган солиқ тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар – 2024 йил IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил IV чораги учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида солиқ тўлайди (январь учун – 20 январдан кечиктирмай);

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил IV чораги учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлайди;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи норезидентга даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

 

  • солиқ агентлари (ҳисобот тақдим этишдан озод қилинган қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисобот тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизлар тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади  ;

 

  • юридик шахслар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисобот тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни ;

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  .

 

 23 декабрь:

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни  .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, агар жорий чорак давомида уларнинг жами даромади 10 млрд сўмдан ошса, бундай ошиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан сўнг ойлик бўнак тўловларини тўлайди .

 

 25 декабрь:

  • меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларни тўлаш бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни 2024 йил ноябрь ойи учун тўлашнинг сўнгги куни .

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади .

** Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади  .

 

 


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text156361_2024_yil_dekabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi