ЖШДС бўйича имтиёзларни МҲЭКМдан келиб чиқиб қайта ҳисоблаш керакми?

preview

2019 йил 4 декабрдан бошлаб Солиқ кодексига солиқлар ва имтиёзлар бўйича ҳисоб-китобларда ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ ва БҲМ кўрсаткичларини қўллаш қисмида киритилган ўзгартиришлар кучга кирди (03.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонуннинг 41-моддаси).

Солиқ кодексининг 179 ва 180-моддалари бўйича имтиёзлар энди қуйидагича белгиланади :

Кўрсаткич

2019 йил 4 декабрга қадар

2019 йил 4 декабрдан бошлаб

Моддий ёрдам суммаси:

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ тўловлар;
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар

12 ЭКИҲ

4,22 МҲЭКМ

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида :

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам қиймати  

6 ЭКИҲ

2,11 МҲЭКМ

Меҳнат шартномаси бекор қилинганида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси

12 ЭКИҲ

4,22 МҲЭКМ

Жисмоний шахсларни ЖШДСдан қисман озод қилиш суммаси

4 ЭКИҲ

1,41 МҲЭКМ

Эътибор беринг
Илгари ЭҚИҲда назарда тутилган (2019 йил 4 декабрга қадар) имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш мақсадида 2019 йил 4 декабрдан бошлаб жорий йилнинг 1 январи ҳолатига МҲЭКМ миқдори қўлланилади .

Юқорида кўрсатилган имтиёзлар қисмида ЭКИҲ ўрнига жорий йилнинг 1 январи ҳолатига МҲЭКМни қўллашдан келиб чиқиб 2019 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилинса, нима рўй беради?

Солиқ тўловчи учун бу фойдали бўлади:

Кўрсаткичлар

ЭКИҲ (эски норма, 2019 йил 4 декабрга қадар)

МҲЭКМ (янги норма, 2019 йил 4 декабрдан)

Фарқ суммаси солиқ тўловчи фойдасига

Моддий ёрдам суммаси

12 ЭКИҲ – 2 432 760 сум. 
(12 х 202 730, ЭКИҲ 2019 йил 1 январь ҳолатига)

4, 22 МҲЭКМ – 2 435 667 сўм.
[4,22 х (202 730 х 2,847)]

2 907 сўм

Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида олинган совғалар қиймати

6 ЭКИҲ – 1 216 380 сум.
(6 х 202 730, ЭКИҲ 2019 йил 1 январь ҳолатига) 

2, 11 МҲЭКМ – 1 217 834 сўм.
[(202 730 х 2,847) х 2,11]

1 454 сўм

Меҳнат шартномаси бекор қилинганида тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси

12 ЭКИҲ – 2 432 760 сум.
 
(12 х 202 730, ЭКИҲ 2019 йил 1 январь ҳолатига)

4, 22 МҲЭКМ – 2 435 667 сўм.
[(202 730 х 2,847) х 4,22]

2 907 сўм

Жисмоний шахсларни ЖШДСдан қисман озод қилиш суммаси

 

4 ЭКИҲ – 810 920 сум.
(4 х 202 730, ЭКИҲ 2019 йил 1 январь ҳолатига)

1,41 МҲЭКМ – 813 813 сўм. [(202 730 х 2,847) х 1,41]

2 893 сўм

Мисол

Корхона 2019 йил октябрь ойида ходимга бола туғилиши муносабати билан 2 000 000 сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади. Ноябрь ойида унга, корхонанинг бошқа ходимлари каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 2 400 000 сўм моддий ёрдам берилди.

2019 йил учун ходимга жами 4 400 000 сўм миқдорида моддий ёрдам ҳисоблаб ёзилди. Ундан:

  • ЖШДС солинмайди: 4, 22 МҲЭКМ = 2 435 667 сўм [4,22 х (202 730 х 2,847)];
  • ЖШДС солинади: 1 964 333 сўм (4 400 000 – 2 435 667).

ЖШДС ва ЯИТ бўйича солиқ ҳисоботидаҲисоб-китобга 2-илованинг 010-сатрига 2019 йил учун ушбу ходим бўйича имтиёзни қўшамиз:

  • январь – октябрь учун: 2 000 000 сўм, чунки у 12 ЭКИҲдан (12 х 202 730 = 2 432 760) ошмайди;
  • январь – ноябрь учун: 2 432 760 сўм (12 х 202 730 = 2 432 760);
  • январь – декабрь учун: 2 435 667 сўм (4,22 х (202 730 х 2,847).

Илгари фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам (2 400 000 сўм) берилган ходимлар бўйича, Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатрида ҳам ноябрда, ҳам декабрда 2 400 000 сўмни акс эттирамиз, сабаби иккала ҳолатда ҳам солиқ солинмайдиган минимумдан кам (тегишинча 2 432 760 ва 2 435 667 сўм)

Эътибор беринг

Олдинги ойлар (2019 йил январь-декабрь) учун ЖШДС ва ЯИТ бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китоблар топшириш шарт эмас! Чунки ЖШДС йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳисоблаб чиқарилади, имтиёз суммаси декабрь ойида тузатилади.

Бунинг учун бухгалтерлик дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида қайғуринг. Агар созламада (кириш маълумотлари) имтиёзни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲ ва ЭКИҲ карралилиги кўрсаткичлари назарда тутилган бўлса, сиз буни мустақил равишда бажаришингиз мумкин. Агар у дастурга киритилган бўлса, дастурчиларни таклиф қилинг.

Эътибор беринг
Янги кўрсаткичлар декабрдан киритилган бўлиши, 2019 йил январь-ноябрда эса олдинги давр (январь - ноябрь) учун иш ҳақи ва солиқлар ҳисоб-китобини бузиб кўрсатмаслик учун сизда эски қийматлар қолиши кераклигини инобатга олинг.

Ўзгартиришлар киритилгандан кейин 2019 йил учун имтиёзлар қиймати декабрь ойи учун иш ҳақи ҳисоб-китобида қайта ҳисобланади.

Тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорини белгилашда декабрь ойида ҳеч нарса ўзгармайди – 16.09.2019 йилдаги 775-сон ВМҚга 1-илова билан тасдиқланган ЯТС ва МҲЭКМ – 634 880 сўм қўлланилади.

 Татьяна ЛИМАРЕВА

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text156506_jshds_buyicha_imtiezlarni_mhekmdan_kelib_chiqib_qayta_hisoblash_kerakmi