Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация қандай ҳисобланади

preview

Кўпинча ходимлар хизмат мақсадлари учун шахсий автотранспортларидан фойдаланадилар. Бу ҳолда компенсация ҳисоблашга доир саволлар юзага келади: у кимларга тўланиши лозим, уни қанча миқдорда ҳисоблаш мумкин, қачон тўланиши керак, унга солиқ солинадими, уни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига киритиш зарурми? Buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА қандай қилиб ҳаммасини тўғри амалга ошириш мумкинлигини тушунтириб берди:


– Компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади .

Автомобиль шахсий мулк ҳуқуқида ходимга тегишли бўлмаса, ундан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўланмаслиги керак.

Бюджет ташкилотларида компенсация тўлаш харажатлари хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасининг 30%и доирасида амалга оширилади, нобюджет ташкилотлари учун бундай чегара белгиланмаган .

Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори

(БҲМнинг баравари*)

2020 йилда 1 ой учун компенсация суммаси

(01.01.2020 йилдан 01.06.2020 йилгача бўлган давр ҳолатига кўра)

100 от кучидан юқори

4,5

1 003 500

70 от кучидан 100 от кучигача

3,5

780 500

70 от кучигача

2

446 000

* 2020 йилда 01.01.2020 йилдан 01.06.2020 йилгача бўлган давр учун БҲМ миқдори 223 000 сўмни ташкил этган.

Компенсация миқдорлари ходимнинг фақат хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган автомобилни эксплуатация қилиш бўйича оқилона харажатлари – бензин, мой, таъмирлаш ва бошқаларни қоплайдиган миқдорда этиб белгиланган. Автомобилга ходимнинг ўзи унга ҳисобланадиган компенсация ҳисобидан ёқилғи қуйиши ва хизмат кўрсатиши керак. 

Корхона раҳбарининг буйруғи компенсация тўлаш учун асос ҳисобланади.

Ходим компенсация олиш учун белгиланган тартибда тасдиқланган автомобиль техпаспорти нусхасини бухгалтерияга тақдим этиши керак. 

Компенсация ойда бир марта – ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўлаш билан бир вақтда тўланади (яъни аванс тўлаш вақтида эмас).


Қандай ҳисобланади?

Фақат ишланган кунлар учун компенсация ҳисобланади. Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлиб, касал бўлиб, шунингдек бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган вақтда, шахсий автомобилидан хизмат мақсадлари учун фойдаланилмаганда компенсация тўланмайди.

Мисол
Автомобилдан хизмат сафарида фойдаланганда компенсация ҳисоблаш
Шахсий автомобилидан (106 от кучи) хизмат мақсадлари учун фойдаланадиган директор 19 иш куни ишлади, қолган кунларда хизмат сафарида бўлди. Бунда у хизмат сафарига (Тошкент–Жиззах) худди шу шахсий автомобилида борди. Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Июнда – 22 иш куни. Июнь ойи учун компенсация: 1 003 550 сўм (4,5 х 223 000) : 22 иш куни х 19 иш куни = 866 659,09 сўм миқдорида ҳисобланади. Хизмат сафарида бўлган кунлар учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўланмайди. Ушбу давр учун хизмат сафари харажатлари ҳисобланади, шу жумладан – нормаларга мувофиқ йўлда юрганлик учун. Шундай усул билан ходимнинг сафар харажатлари қопланади.

 

 

Диққат

Юқорида кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсация:

  • унга жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди – ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди, ўртача иш ҳақини ҳисоблаш чоғида ҳисобга олинмайди;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

 

Раҳбар эксплуатация қилиш шароитларига қараб компенсациянинг чекланган миқдорини кўпи билан 10%га оширишга ҳақли. Мисол учун, – совуқ қиш ёки жазирама ёз пайтида. Бундай шароитда бензин сарфлаш нормалари ошиши мумкин.

 

Диққат

Белгиланган нормалардан ортиқ миқдордаги компенсация:

  • унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинади ;
  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади;
  • фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажат ҳисобланади .

 

Мисол
Нормадан ортиқ тўлов тўланганда солиқларни ҳисоблаш
Корхона ходимига 2020 йил май ойи учун 1 700 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган. Январь – апрель ойлари учун ҳисобланган иш ҳақи 6 800 000 сўмни (1 700 000 х 4) ташкил этади. Корхона раҳбарининг буйруғига кўра ходим хизмат сафарлари учун шахсий автомобилдан (81 от кучи) фойдаланганлик учун ҳар ой 800 000 сўм миқдорида компенсация олади.
1. 2020 йил январь – май ойлари учун жами даромадни аниқлаймиз
Ходим тўлиқ ой ишлаган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромадига киритилмайдиган май ойи учун компенсация суммаси 780 500 сўмни (223 000 х 3,5 БҲМ) ташкил этади. Тегишинча, ходим нормадан ортиқ 19 500 сўм (800 000 – 780 500) олган.
Январь – май ойлари учун жами солиқ солинадиган даромад: (6 800 000 + 1 700 000) + (5 x 19 500) = 8 597 500 сўмни ташкил этади.
2. Январь – май ойлари учун ЖШДС суммасини аниқлаймиз:
8 597 500 х 12% = 1 031 700 сўм. Январь – апрель ойларида 825 360 сўм ЖШДС ҳисобланган эди. Тегишинча, май ойида ушлаб қолиниши лозим бўлган ЖШДС суммаси: 1 031 700 – 825 360 = 206 340 сўмни ташкил этади.
3. Январь – май ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммасини аниқлаймиз:
8 597 500 х 0,1% = 8 597,5 сўм.
Январь – апрель ойларида 6 878 сўм миқдорида ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблангани сабабли май ойи учун ШЖБПҲга бадаллар суммаси: 8 597,5 – 6 878 = 1 719,5 сўмни ташкил этади.
Май ойи учун бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси: 206 340 – 1 719,5 = 204 620,5 сўмни ташкил этади.
4. ЖШДС ушлаб қолинганидан кейин ходимга 2020 йил май ойи учун тўланади:
2 500 000 – 206 340 = 2 293 660 сўм.

Компенсация ҳисобидан таъмирлаш ҳақини тўлаш мумкинми 

Корхонанинг хатти-ҳаракатлари қўшимча солиқ оқибатларига олиб келмаслиги учун хизмат мақсадларида фойдаланиладиган автомобили бузилиб қолган ходимга пуллик компенсация тўлашни тавсия этамиз. У мазкур суммани мақсадли тарзда – таъмирлаш учун сарфлаши мумкин.

Бошқа вариант ҳам бор: ходим шахсий автомобилидан фойдаланганлик учун унга тўланиши лозим бўлган компенсация суммасини автосервисда таъмирлаш ҳақини тўлаш учун йўналтиришни сўраб ариза ёзиши мумкин. Раҳбар бу ҳақда тегишли буйруқ чиқаради. Бунда сервис корхонаси билан шартнома қандай расмийлаштирилиши ҳақида ўйлаб кўриш керак:

  • иш берувчи ушбу шартномада воситачи ёки буюртмачи бўлиб чиқади;
  • автосервис корхонаси ЭҲФни қандай расмийлаштириши.

Шартнома шартлари ва туридан келиб чиқиб корхона ва ходим учун турли солиқ оқибатлари юзага келади.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text160536_shahsiy_avtomobildan_hizmat_maqsadlarida_foydalanganlik_uchun_kompensaciya_qanday_hisoblanadi