Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЭҲАда “директор шарпаси” муаммоси қандай ҳал қилинади
Кўп бухгалтерлар корхона раҳбари алмашиши чоғида муаммога дуч келишади: электрон ҳужжатларда автоматик тарзда илгариги директорнинг номи чиқади. Баъзан бу барча ҳужжатларда содир бўлади, баъзида – уларнинг айримларида.
Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассислари ёрдамида қандай қилиб зарур ўзгартиришларни: а) самарали;
б) уйдан чиқмасдан, масофадан киритиш ҳақида босқичма-босқич йўриқномани тузди.
1. Ҳисоб маълумотларини ўзгартиринг
Бунинг учун юридик шахснинг шахсий кабинетида кетма-кет “Ҳисоб маълумотлари” ва “Ўзгартириш” тугмаларига босинг. Ўзгартиришларни сақланг (“Сақлаш” тугмаси) ва яна бир бор “Ҳисоб маълумотлари” тугмасига босиб, натижани текширинг.
2. Уддасидан чиқмаган бўлсангиз - шаклни тўлдиринг
Агар сиз тизим ҳисоб маълумотларингизга ўзгартиришлар киритмаганлигини кўрган бўлсангиз, 2014 йил 10 июлдаги 2600-сон Низомга 9-илова билан тасдиқланган шаклни тўлдиришга ва юридик шахснинг шахсий кабинетида “Солиқ органларига мурожаат қилиш” тугмаси ёрдамида ДСИга жўнатишга тўғри келади. Ўзгартиришлар солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасига киритилганлигини назорат қилинг.
3. Янги раҳбар номига юридик шахснинг ЭРИни олинг
Агар сиз ҳали буни бажармаган бўлсангиз. ЭРИни масофадан - https://e-imzo.uz портали ёрдамида олиш мумкин. Батафсил йўриқномадан бу ерда фойдаланиш мумкин.
Илгариги директор номига расмийлаштирилган эски ЭРИни нима қилишни – корхона маъмурияти ҳал қилади. Бу ЭРИ сертификатнинг амал қилиш муддати тугагач, автоматик тарзда фаол бўлишни тўхтатади. Агар уни дарҳол деактивация қилиш зарур бўлса, ваколатли шахс юридик шахс номидан яқин орадаги Давлат хизматлари марказига сертификатни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши керак. Унутманг, амалдаги сертификатга эга ЭРИдан ёвув ниятли одамлар фойдаланишлари мумкин.
4. Илк вақтда ҳужжатларни расмийлаштиришда хушёр бўлинг
Айрим ҳолларда ЭҲАда ишлаш чоғида қўшимча созламалар талаб этилиши мумкин. Бунинг учун техник кўмак юзасидан электрон ҳужжат айланиши операторингизнинг call-марказига мурожаат қилинг.
Агар қўшимча саволлар туғилса ёки батафсил маслаҳат талаб этилса, 1198 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.
Олег ГАЕВОЙ