Онлайн-касса носоз ҳолатга келганда муаммоларни қандай четлаб ўтиш керак

preview

Онлайн-НКМга ўтдик, бироқ қурилма бузилиб қолди. Бундай вазиятда савдо тўхтаб қолмаслиги ва ҳисобда хатоликка йўл қўймаслик учун қандай тўғри йўл тутиш керак?

Вuxgalter.uz нинг илтимосига кўра ушбу саволга «Mарон» ТХМ мутахассиси Рустам ЯКУБОВ жавоб берди:

Тадбиркор бунга тайёр туриши керак

– Қоидага кўра, тадбиркорларда ушбу тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган жойдаги ДСИда рўйхатга олинган квитанция дафтарчаси бўлиши лозим . ТХМ сизга захирадаги касса ўрнатилгунга қадар харидорга чек ўрнига квитанция бериш орқали савдони давом эттириш мумкин.

Солиқчиларнинг айтишича, бундай дафтарчани канцелярия товарлари сотиладиган дўконлардан олиш мумкин, бироқ ҳақиқатни айтадиган бўлсак,  кимдир уни сотиб олганини ҳали эшитмаганман ва кўрмаганман. Шу боис солиқ органларининг бундай дафтарчалар савдоси қаерда йўлга қўйилганлигиги билиш учун расмий жавоб олишни хоҳлардик.

Амалиётда дафтарчанинг йўқлиги муаммо эмас. Тадбиркор онлайн-НКМ ёки виртуал кассада носозликлар аниқланганда, хизмат кўрсатишга шартнома тузилган техник хизмат кўрсатиш марказига бу ҳақда хабар берилади . Бундай мурожаат қилингандан кейин ТХМ ходими носозлик ҳақида солиқ органларини хабардор қилади ҳамда вақтинча алмаштириш ва кассани таъмирлаш чораларини кўришни бошлайди.

Тадбиркор ТХМга қанчалик тез мурожаат қилса, носозликлар тезроқ бартараф этилади. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассага доир муаммолар 3-4 соат ичида ҳал этилади.

Савдо шохобчасида бир нечта касса рўйхатдан ўтказилган бўлса, ишлаётган кассалар билан кифояланиш мумкин бўлганлиги сабабли квитанция дафтарчаси ҳамда савдони тўхтатиб туриш талаб этилмайди.


Захира қурилма ҳар доим бўлиши керакми

23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚда белгиланган талабларга мувофиқ техник хизмат кўрсатиш марказларида захирада онлайн-НКМ ва виртуал касса бўлиши лозим. Марказ томонидан қурилма таъмирланаётган вақтда носозлик аниқланган модель билан бир хил бўлган захира касса ўрнатиб берилиши лозим. Захира қурилма ҳақиқатда мавжуд, бироқ амалиётда ҳар доим ҳам бундай қилинмайди. Ҳаммаси онлайн-НКМнинг носозлик даражаси ва моделига боғлиқ.

Фискал модул ишдан чиққанда уни алмаштиришга ва янгисини рўйхатдан ўтказишга бир неча соат кетади.

Онлайн-НКМнинг тугмаларини таъмирлашга ҳам кўп вақт кетмайди. Улар шундай тузилганки, ишдан чиққан блокни янгисига осонгина алмаштириш мумкин. Бутловчи буюмлар бўлганда, бундай таъмирлаш бир неча соатда амалга оширилади.

Виртуал кассага боғлиқ вазиятларда дастурни қайта ўрнатиш талаб этилади. Асосийси, у ўрнатиладиган компьютер соз ҳолатда бўлиши керак.

Планшет онлайн-НКМ билан боғлиқ вазият бироз мураккаб. Улар шундай тузилмага эгаки, ишлаб чиқарувчининг иштирокисиз таъмирлашнинг имкони бўлмайди. Ушбу таомилга бир ҳафта ва ундан кўпроқ вақт кетади, шу боис мазкур ҳолатда захира онлайн-НКМ ўрнатилиши лозим.


Ҳисобда янглишмаслик учун

Виртуал касса ва онлайн-НКМнинг фискал модуллари тадбиркорлик субъектининг СТИРига уланади, келиб тушган чеклар тўғрисидаги маълумотларни my.soliq.uz даги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида – «Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш» бўлимида кўриш мумкин. Савдо шохобчасига келиб тушган барча чекларга доир маълумотларни носозлик туридан қатъи назар, солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан олинади.

Квитанция бериб товарни реализация қилган бўлсангиз, таъмирланган ёки захира касса ишга туширилганидан кейин ҳар бир квитанция асосида онлайн-касса чекини чиқариш лозим.

Шуни унутмаслик керакки, товарлар ва хизматлар нақд пулга ва терминал орқали реализация қилинганда касса чекини (касса носозлиги аниқланган ҳолатда унинг ўрнини босувчи квитанцияни) бериш мажбурий ҳисобланади».

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text163394_onlayn-kassa_nosoz_holatga_kelganda_muammolarni_qanday_chetlab_utish_kerak