Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай қилиб йўқотилган ҳисобварақ-фактураларни излаб топиш мумкин
Баъзан ЭҲФлар ҳақиқатан йўқолади. Етказиб берувчи ҳаммасини жўнатганини таъкидлайди ва тасдиғи учун уларнинг скринларини йўллайди. Бироқ сотиб олувчи ушбу ҳужжатларни my.soliq да ҳам, у ЭҲА хизматлари учун шартнома тузган ЭҲФ операторида ҳам, унга ишончнома берилган жисмоний шахснинг шахсий кабинетида ҳам кўрмайди.
Ҳужжатни топиш ва белгиланган 10 кун муддатда уни кўриб чиқишга улгуриш учун бундай вазиятда қандай муносабат билдиришни ЭҲА роуминг-оператори- ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМнинг етакчи мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ тушунтириб берди:
- Йўқотилган ЭҲФ муаммоси электрон ҳужжат айланиши тизимининг ҳар қандай участкаси ишида носозликлар туфайли юзага келиши мумкин. Роуминг-операторидан ташқари унда ЭҲФ операторлари – ўз ускуналари билан иштирок этишади. Шунингдек, муаммолар Иитернет туфайли юзага келиши мумкин. Ҳар қандай техник восита ишида носозлик бўлиши мумкин, шу боис бундай вазиятларга тушунган ҳолда муносабатда бўлиш зарур. Ва асосийси – асабийлашмаслик лозим.
ЭҲФ оператори муаммони фақат контрагент ҳам унинг мижози бўлган тақдирда ҳал қила олади. Барча қолган ҳолларда 71 202-32-82, 1198 телефон рақамлари орқали ДСҚнинг call-марказига қўнғироқ қилинг. Юзага келган муаммони аниқ ва лўнда таърифлаб беринг ва ЭҲФ тизими роуминг-оператори мутахассислари билан боғлашларини илтимос қилинг.
ИАМ мутахассислари сизга тезкор равишда ёрдам беришлари учун уларга ташкилотингизнинг СТИРи, контрагентнинг СТИРи ва йўқотилган ҳисобварақ-фактуранинг рақамини айтиш зарур бўлади.
Муаммони ҳал қилишга бундай ёндашув кўп вақт талаб этмайди ва сиз ўзингизнинг барча мажбуриятларингизни Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда назарда тутилган муддатларда бажаришга улгурасиз.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади