Кўчар мол-мулк билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи қандай аниқланади?

preview

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашда талай низоли вазиятлар юзага келади. Хусусан – транспорт воситаси ёки бошқа кўчар мол-мулкни ижарага беришда. Бундай вазиятларда нимага эътибор беришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди:

Агар хизматлар кўчар мол-мулк билан боғлиқ бўлса

- Кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи улар ҳақиқатда кўрсатилган жой бўйича аниқланади .  Бундай хизматлар Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган бўлса, Ўзбекистон бундай хизматлар реализация қилинган жой ҳисобланишини билдиради. Ва тегишинча, аксинча – корхона чет элда хизматлар кўрсатди, демак, Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи ҳисобланмайди.

Бундай хизматлар жумласига, хусусан, кўчар мол-мулкни монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, ишлов бериш, қайта ишлаш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, сақлаш киради.

Эътибор беринг
Ушбу реализация қилиш жойини аниқлаш қоидаси транспорт воситаларини ижарага беришга нисбатан татбиқ этилмайди. Бу ҳолларда реализация қилиш жойи ижара турига боғлиқ: қисқа муддатли – уларни ижарага бериш пайтида транспорт воситаларининг жойлашган жойи бўйича, узоқ муддатли – ижарага олувчи фаолиятни амалга оширадиган жой (жойлашган жой) бўйича.
Мисол
Ускунани ижарага олиш
Ўзбекистон корхонаси Россия заводларидан биридан бир нечта дастгоҳларни ижарага олган, уларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ўз маҳсулотлари учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқаради.
Ўзбекистон корхонаси Ўзбекистондан ташқарида бўлган кўчар мол-мулкни (транспорт воситаси эмас) ижарага олганлиги боис, республика ҳудуди мазкур хизматни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон корхонаси-ижарачи олинган хизматлардан солиқ агенти сифатида ҚҚС тўламайди.

 

Агар хизматлар транспортни узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ бўлса

Транспорт воситаларини узоқ муддатли ижарага бериш билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи ижарага олувчининг фаолият кўрсатиш жойи (жойлашган жой) бўйича аниқланади . Бу Ўзбекистонда реализация қилинган бундай хизматлар, агар ижарага олувчи – Ўзбекистон корхонаси бўлса, Ўзбекистонда реализация қилинган деб эътироф этилишини билдиради. Бунда транспорт воситалари уларни ижарага бериш пайтида қаерда жойлашганлигининг аҳамияти йўқ.

 

Эслатиб ўтамиз
Ушбу реализация қилиш жойини аниқлаш қоидасини фақат транспорт воситаларини узоқ муддатли ижарага беришга нисбатан қўллаш мумкин. Қисқа муддатли ижарага бериш бўйича реализация қилиш жойи транспорт воситалари уларни ижарага бериш пайтида жойлашган жой бўйича аниқланади.

 

Транспорт воситаларини ижарага бериш шартномаси, агар 30 кундан ортиқ муддатга тузилган бўлса, узоқ муддатли ҳисобланади. Истисно - ҳаво ва денгиз кемалари, вертолётлар ва темир йўл транспортининг ҳаракатдаги таркиби. Бу ҳолларда 90 кундан ортиқ муддатга ижарага бериш узоқ муддатли ҳисобланади.

 

Мисол
Транспорт воситасини узоқ муддатга ижарага бериш
Чет эл компанияси Ўзбекистон автокорхонасидан Тошкент шаҳрида 2 ойга юк автомобилини ижарага олади.
Ижара муддати – 30 кундан ортиқни ташкил этади, шу боис у – узоқ муддатли саналади..
Ижарага олувчи – чет эл компанияси, шу боис транспорт воситаси Ўзбекистонда ижарага берилишига қарамай, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди. Бинобарин, Ўзбекистон корхонаси-ижарага олувчида ушбу хизматларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚС ҳисоблаш бўйича мажбурият юзага келмайди.

 

Агар хизматлар транспортни қисқа муддатли ижарага бериш билан боғлиқ бўлса

Транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш билан боғлиқ хизматларни реализация қилиш жойи ушбу транспорт воситаларининг уларни ижарага бериш пайтида жойлашган жойи бўйича аниқланади . Бу, агар  транспорт ижарага бериш пайтида республикада жойлашган бўлса, бундай хизматлар Ўзбекистонда реализация қилинган деб ҳисобланишини билдиради. Ва тегишинча, аксинча, агар транспорт воситаси уни бериш чоғида чет элда жойлашган бўлса, ижарага бериш бўйича хизматлар чет элда реализация қилинган деб ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз
Ушбу реализация қилиш жойини аниқлаш қоидаси фақат транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беришга нисбатан қўлланилиши мумкин. Узоқ муддатли ижарага беришга нисбатан реализация қилиш жойи ижарага олувчининг фаолият кўрсатиш жойи (жойлашган жойи) бўйича аниқланади.

 

 

Мисол
Транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага бериш
Ўзбекистон корхонаси чет эл компаниясидан Тошкент шаҳрида 20 кунга юк автомобилини ижарага олади.
Транспорт воситаси ижарага бериш пайтида Ўзбекистонда жойлашган. Ижара муддати – 30 кундан кам, шу боис у – қисқа муддатли деб саналади.
Мазкур ҳолда ижарага бериш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилади. Агар чет эл компанияси Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олинмаган бўлса, Ўзбекистон корхонаси-ижарага олувчи солиқ агенти сифатида ижара қийматидан ҚҚС тўлаши шарт.
ҚҚС ҳисоб-китоби тартиби шартнома шартларига – ижара қийматида солиқ суммаси назарда тутилганлигига боғлиқ .

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text164554_kuchar_mol-mulk_bilan_bogliq_hizmatlarni_realizaciya_qilish_joyi_qanday_aniqlanadi