Полезное для бухгалтера в декабре:
ИФЖМС шартномасини туздингизми – электрон ҳисобварақ-фактура оласиз
2021 йил учун шартномаларни тузган ҳолда, бошқалар қаторида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини унутмаслик муҳим. Уни расмийлаштиришдаги янгиликлар, шунингдек – суғурта компаниялари билан бошқа шартномалар ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
- Янгиликлар электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш зарурати билан боғлиқ.
2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси вақтида топшириқ шартномаси ва (ёки) суғурта полиси ҳисобварақ-фактурани ўрнини босувчи ҳужжат мақомига эга бўлган . Шу боис суғурта компаниялари ўз мижозларига ҳеч қачон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишмаган.
Бироқ вақт ўзгарди. 2020 йилги Солиқ кодексида касса аппарати чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжат ҳисобварақ-фактурани ўрнини босувчи бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги айтилган . Ҳисобварақ-фактуралар ўрнини босувчи ҳужжат деб эътироф этиладиган ҳужжатлар Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандида келтирилган. Уларнинг орасида топшириқ шартномаси ҳам, суғурта полиси ҳам – мавжуд эмас. Бинобарин, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш чоғида ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш – мажбурий. Суғурта компанияси сизга уни электрон шаклда тақдим этиши керак.
Қоидага биноан, суғурта компаниялари мижозга топшириқ шартномаси ёки суғурта полисини берганларидан кейин ҳисобварақ-фактура тақдим этадилар. Мижоз бундай ҳисобварақ-фактурани уни олган пайтдан эътиборан 10 кун ичида кўриб чиқиши ёки рад этиши шарт”.
Мавзу бўйича бизнинг материалларимизни бу ерда ва бу ерда кўришингизни тавсия қиламиз.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади