Полезное для бухгалтера в ноябре:
Норезидентга роялти тўловига қандай фойда солиғи солинади?
Ўзбекистон корхонаси Россия компаниясига дастурий маҳсулотдан фойдаланиш ҳуқуқи учун роялти тўлайди. Норезидентнинг роялти тарзидаги даромадидан фойда солиғи тўланиши керакми?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди:
- Роялти – бу ҳар қандай номоддий активдан, шу жумладан дастурий таъминот ва маълумотлар базасидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловлар .
СКнинг 44-моддаси 2-қисмида тўловлар роялти сифатида қаралмайдиган ҳоллар келтириб ўтилган.
Жумладан, компьютер дастурларидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловлар роялтига кирмайди, агар:
- фойдаланиш шартлари бундай дастурнинг мўлжалланган функционал мақсади билан чекланган бўлса;
- уни такрорлаш бундай фойдаланиш учун зарур бўлган кўчирма нусхалар сони билан чегараланган бўлса.
Ушбу қоида дастурни жойлаштирилган ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда созлаш йўли билан мослаштирилган дастурлар версияларига ҳам тааллуқлидир.
Мисол учун, ДТга муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланмаган ҳолда бухгалтерлик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловларга роялти сифатида қаралиши мумкин эмас.
Мисол учун, ДТга муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланмаган ҳолда бухгалтерлик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи учун тўловларга роялти сифатида қаралиши мумкин эмас.
Ўзбекистонда доимий муассасага эга бўлмаган норезидентга роялти тўлаш чоғида, Ўзбекистон корхонаси фойда солиғи бўйича солиқ агентига айланади. Ҳар бир даромадни тўлаш чоғида 20% ставка бўйича солиқ ушлаб қолинг .
Ўзбекистонда ҳосил бўладиган ва Россия Федерациясининг pезидентига тўланадиган pоялтилаp Россияда солиққа тоpтилади . Халқаро шартноманинг ушбу қоидасини қўллаш ва солиқни ушлаб қолмаслик учун даромад тўлашдан олдин Россия компаниясидан қуйидагиларни олинг:
- солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат (СКнинг 358-моддаси талабларини инобатга олган ҳолда);
- норезидент даромадни олишга бўлган ҳуқуққа ҳақиқатда эга эканлиги тасдиқномаси .
Агар бу ҳужжатлар олинмаган бўлса:
- норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолинг;
- уни даромадни тўлаш санасидаги МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада даромад тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланг;
- солиқ ҳисоботини даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай тақдим этинг .