Полезное для бухгалтера в ноябре:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли янгиланди
Солиқ тўловчилар ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини олдинги ой учун Ҳисоб-китобдан нусха кўчириш йўли билан топширишда хатога дуч келишлари мумкин “Хатолик коди 210: Ушбу ҳисобот шакли бекор қилинган. (Ҳисобот шаклини кейинги версияларини танланг)”. Бунга сабаб Ҳисоб-китоб шаклининг янгиланганлиги ҳисобланади (коди 11101_10).
Аниқ мисолда янгиланган шаклни қандай тўлдиришни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
- Бухгалтерларга 020-сатрнинг “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри) 6-устунини “Ижтимоий солиқ – бошқа ставкалар бўйича” тўлдиришнинг техник имконияти берилди. Илгари мазкур катак тўлдирилмаган.
Шаклга ўзгартириш киритилгунга қадар, имтиёзлар мавжуд бўлганда ижтимоий солиқнинг бошқа ставкаларини қўллайдиган корхоналар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммасини 6-устунда “Ижтимоий солиқ – бошқа ставкалар бўйича” кўрсата олишмаган. Даромаднинг имтиёзли суммаси асосий ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан чегириб ташланган. Бу ҳисоботнинг бузиб кўрсатилишига олиб келган.
Янги шакл қандай тўлдирилади?
Фараз қилайлик, кичик корхона 2020 йилнинг октябрь ойида Технопаркнинг резидентига айланди ва 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий солиқни тўлашдан озод этилган.
Корхона 2020 йилда қуйидаги миқдорларда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни ҳисоблади:
(млн сўмда)
Ойлар |
Январь |
Февраль |
Март |
Апрель |
Май |
Июнь |
Июль |
Август |
Сентябрь |
Октябрь |
Ноябрь |
Жами |
Сумма |
38,7 |
39,3 |
30,4 |
15,6 |
17,4 |
20,5 |
24,3 |
28,1 |
30,1 |
30,3 |
34,3 |
309,0 |
Ҳисоб-китобларни соддалаштириш учун, келинг, корхона чет эллик жисмоний шахслар меҳнатини жалб қилмаган ва меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромад тўламаган, деб ҳисоблайлик.
2020 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз:
1. Кичик корхоналар жорий йилда ижтимоий солиқнинг иккита ставкасини қўллашди, шу боис даромадни қўлланилаётган ставкаларга мувофиқ ажратиш ва уни Ҳисоб-китобнинг 011-сатри 5 ва 6 устунларида кўрсатиш зарур:
- январь–апрель учун – 124 млн сўм;
- май-ноябрь учун – 185 млн сўм.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)
(сўмда)
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ҳисобланган даромад суммаси |
Ижтимоий солиқ |
||
Жами |
Умумбелгиланган ставка бўйича |
Бошқа ставкалар бўйича |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр) |
010 |
309 000 000,00 |
х |
х |
х |
шундан: |
|
|
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) |
011 |
309 000 000,00 |
309 000 000,00 |
124 000 000,00 |
185 000 000,00 |
2. 2020 йил ноябрдан бошлаб корхона ижтимоий солиқ тўлашдан озод этилган. Шу боис Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0301-сатрида “Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари” имтиёзни қўллаш учун асосни (мазкур мисолда бу 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармон) ва ноябрь ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад суммасини кўрсатиш зарур:
Ҳисоб-китобга 1-илова
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари
Тўлов турлари |
Сатр коди |
Сумма |
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари, жами (020-сатр + 030-сатр) |
010 |
34 300 000,00 |
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари - жами (0201 - 02..-сатрлар йиғиндиси) |
020 |
0,00 |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (0301 - 03...-сатрлар йиғиндиси) |
030 |
34 300 000,00 |
шу жумладан: |
x |
x |
6489 – 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон Фармоннинг 5-банди 2-хатбошиси: Инновация маркази резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилсин. |
0301 |
34 300 000,00 |
3. Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатридан маълумотлар автоматик тарзда Ҳисоб-китобнинг 020-сатри 4 ва 5-устунларида акс эттирилади. Имтиёзни қўллагунга қадар кичик корхона ижтимоий солиқни 1% ставка бўйича тўлаганлиги боис, имтиёзли суммани 6-устунда “Ижтимоий солиқ бошқа ставкалар бўйича” кўрсатиш зарур.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
ҲИСОБ-КИТОБИ
(йил бошидан ўсиб борувчи тартиб билан тўлдирилади)
(сўмда)
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Ҳисобланган даромад суммаси |
Ижтимоий солиқ |
||
Жами |
Умумбелгиланган ставка бўйича |
Бошқа ставкалар бўйича |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси (011-сатр + 0111-сатр + 012-сатр + 013-сатр) |
010 |
309 000 000 |
х |
х |
х |
шундан: |
|
|
|
|
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар (Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддаси) (Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устуни) |
011 |
309 000 000 |
309 000 000 |
124 000 000 |
185 000 000 |
Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатри |
020 |
х |
34 300 000 |
0 |
34 300 000 |
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри) |
030 |
х |
х |
х |
х |
Солиқ базаси |
040 |
х |
274 700 000 |
124 000 000 |
150 700 000 |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар ставкаси, % |
050 |
х |
х |
12 |
1 |
Ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий солиқ ва ШЖБПҲга бадаллар суммаси (040 сатр х 050 сатр) |
060 |
х |
16 387 000 |
14 880 000 |
1 507 000 |