Полезное для бухгалтера в декабре:
Ҳисоботда олдинги йилларнинг даромадлари қандай акс эттирилади
Олдинги йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этгандан сўнг бухгалтер унга айрим даромадларни киритмаганини пайқаб қолди. Ҳисоботда олдинги йилларнинг даромадларини қандай акс эттиришни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:
- Илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўпинча ишончли бўлмаган, тўлиқ бўлмаган маълумотлар ёки хатолар аниқланади. Мисол учун, олдинги йилнинг даромадларига бепул олинган мол-мулк қийматини, мажбуриятни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни ва ҳоказони киритмаганлигингиз келиб чиқади. Агар хато ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг камайишига (ўзгаришига) олиб келса, корхона аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиши шарт .
Бунда агар сиз ҳисоботни топшириш муддати ўтгунча аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этсангиз, шунингдек ўз вақтида солиқни тўласангиз, ҳеч қандай оқибатлар юзага келмайди.
Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи солиқни тўлаш муддати ўтгандан кейин тақдим этилган бўлса, бир пайтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда жавобгарлик бўлмайди:
- аниқлаштирилган ҳисоб-китоб корхона солиқ суммаси камайишига олиб келган ҳолатлар солиқ органи томонидан аниқланганлигини ёки солиқ аудити тайинланганлигини билган пайтга қадар тақдим этилган бўлса;
- аниқлаштирилган ҳисоб-китоб тақдим этилгунга қадар етишмаётган солиқ суммаси ва пенялар тўланган бўлса .
Ҳисобда қандай акс эттирилади?
Ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги тузатишларни улар тасдиқланганидан кейин унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган молиявий ҳисоботга киритинг .
Олдинги даврлардаги ҳисоботларда йўл қўйилган xатоларга киритилган тузатиш суммасини жорий даврдаги соф даромад ёки зарарга қўшинг. Агар муҳим (жиддий) хатога йўл қўйилган бўлса, йил бошигача тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан тузатишни амалга оширинг .