Назорат-касса техникаси эгасини нима учун жазолашлари мумкин

preview

2020 йил 21 декабрь ҳолатига “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тадбиркорлик субъектлари касса техникасини қўллаш қоидаларини бузаётганликлари тўғрисида 4,5 мингдан зиёд хабарлар келиб тушган. Ҳуқуқбузарлар жами 4,8 млрд сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилган.

Ҳар ҳолда, назорат-касса техникаси эгасини нима учун жазолашлари мумкин?

Касса чекини бермаслик – истеъмолчиларнинг солиқ органларига шикоят қилишларининг энг тарқалган сабаби ҳисобланади. Бундай хабарларни текширишда, қоидага кўра, бошқа ҳамроҳ ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланади. Улар учун санкциялар учта кодекс – СК, МЖТК ва ЖКда белгиланган.

1. Солиқ кодекси қуйидаги ҳуқуқбузарлик турлари учун жарималарни назарда тутади:

Ҳуқуқбузарлик

Жарима

Асос

НКМнинг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик

5 млн сўм

СКнинг 221-м. 1-қ

Квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик

Солиқ органларида рўйхатга олинмаган НКМни қўллаган ёки квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва  хизматлар кўрсатганлик

7 млн сўм

СКнинг 221-м. 2-қ

Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш электрон дастури бузилган НКМдан фойдаланганлик

20 млн сўм

СКнинг 221-м. 4-қ

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)га олиб келган НКМ фискал хотирасига хизмат кўрсатиш дастурига ноқонуний ўзгартириш киритиш

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) суммасининг 20%и Бундан ташқари, солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) суммасига СКга мувофиқ солиқлар ҳисоблаш амалга оширилади

СКнинг 223-м. 3-қ

Эътибор беринг!

  • бир мансабдор шахс томонидан бир нечта ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда, санкциялар ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида тарзда қўлланилади ;
  • жарима миқдори 2 марта камайтирилиши ҳам, оширилиши ҳам мумкин. Ҳаммаси енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжудлигига боғлиқ .

2. НКМни қўллашнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик – бу чакана савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади , бу МЖТКнинг 164-моддаси ва ЖКнинг 189-моддасига биноан жазоланади.

Қуйидаги ҳолларда маъмурий жавобгарлик рўй беради:

Чакана савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш миқдори

(пул баҳосида)

Жарима

Асос

Фуқаролар учун

Мансабдор шахслар учун

100 БҲМгача

1 дан 5 БҲМгача

5 дан 7 БҲМгача

МЖТК 164-м. 1-қ., 7-қ.

100 дан 300 БҲМгача

5 дан 10 БҲМгача

7 дан 15 БҲМгача

МЖТК 164-м. 2-қ., 7-қ.

300 дан 500 БҲМгача

10 дан 50 БҲМгача

40 дан 80 БҲМгача

МЖТК 164-м. 3-қ., 7-қ.

Агар етказилган зарар 500 БҲМ ва ундан ортиқ баҳоланса, жиноий жавобгарликка тортишлари мумкин. Бу ҳолда 300 БҲМдан 600 БҲМгача жарима солиниши ёки 2 йил муддатгача ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши мумкин. Агар жиноят биринчи марта содир этилган бўлса ва оқибатлар аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда бартараф этилган, етказилган моддий зарарнинг ўрни эса қопланган бўлса, шахс жавобгарликдан озод этилади.

3. Назорат-каса техникасини қўллаш қоидаларини бузиш касса операцияларини юритиш қоидалари ва тўлов интизомини бузиш аломати бўлиши мумкин. Бу ҳуқуқбузарлик учун МЖТКнинг 175-моддаси 2-қисмига мувофиқ 10 БҲМдан 15 БҲМгача миқдорда жарима назарда тутилган.

  Олег ГАЕВОЙ

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text165823_nazorat-kassa_tehnikasi_egasini_nima_uchun_jazolashlari_mumkin