Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қандай солиқ имтиёзлари 2021 йилда амал қилишда давом этади
05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор билан мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасидаги НТМ 2025 йилга қадар барча солиқ турларини тўлашдан озод этилган эди. Имтиёзни қўллашда давом этиш мумкинми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди.
-30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддасида айтилишича, 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида фаолият кўрсатувчи нодавлат таълим муассасалари 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарорга мувофиқ солиқлар тўлашдан озод этилган. 05.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор билан имтиёзнинг амал қилиши 2025 йил 1 январга қадар узайтирилган.
Бинобарин, мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2025 йил 1 январга қадар барча солиқ турларини тўлашдан озод этилган”.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади