ДСҚ 2021 йилда ижтимоий солиқ бўйича нима ўзгарганлигини аниқлаштирди

preview

2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сон Қонун билан СКнинг 408-моддасига - иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун ижтимоий солиқни ихтиёрий ва мажбурий тўлаш тартибига нисбатан ўзгартиришлар киритилди. ДСҚ ушбу ўзгартиришлар дахл қилган жисмоний шахслар тоифаларига эътиборни қаратади:

Иш стажи ҳисобланиши учун қуйидагилар йилига камида 1 БҲМни тўлашлари керак:

а) ихтиёрий тартибда:

  • ўзини ўзи банд қилган фуқаролар;
  • меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган фуқаролар, савдо уйлари ва ваколатхоналар ходимлари;

б) мажбурий тартибда:

  • “Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари улар 25 ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;
  • деҳқон хўжаликлари, майдони 4 сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ер участкасида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган хонаки парранда парваришлаётган шахслар. Деҳқон хўжалиги раҳбари солиқни мажбурий тартибда тўлайди, бошқа аъзолари - ихтиёрий асосда тўлайди.

Кўрсатилган жисмоний шахслар ижтимоий солиқни ҳисобот йилининг 1 декабригача тўлашлари керак.

Солиқнинг миқдори тўлов кунига белгиланган БҲМдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқни мустақил равишда тўланиши тартибини СКнинг 408-409-моддалари тартибга солади. Қуйидагилар солиқни мажбурий тартибда тўлашлари керак (календарь ойида ишланган кунлар сонидан қатъи назар):

  • якка тартибдаги тадбиркорлар - ойига камида 1 БҲМ;
  • якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари -  ойига ½ БҲМ;
  • оилавий корхона оила аъзолари:

а) ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтганлар - ойига камида 1 БҲМ;

б) оиланинг бошқа аъзолари (бундан 18 ёшга тўлмаганлар мустасно) - ойига ½ БҲМ;

  • қишлоқ туманларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган "Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлган ҳунармандчилик фаолияти субъектлари томонидан ўз фаолиятининг дастлабки 2 йилида - ойига ½ БҲМ.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text166827_dsq_2021_yilda_ijtimoiy_soliq_buyicha_nima_uzgarganligini_aniqlashtirdi