Агар КПК бўйича харид қилишдан олинган чек рўйхатдан ўтказилмаса

preview

Ташкилот раҳбари кейинчалик ҳисобини юритиш учун корпоратив пластик карта бўйича харид қилиш чекларини бухгалтерга топширди. Шахсий кабинетнинг “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервисида рўйхатдан ўтказишда улардан баъзилари,  шу жумладан - «Uzcard» логотипли чеклар ўтмади. Барча чеклар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун энди қандай йўл тутиш лозим?

Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассисларига ушбу саволларни  берди:


– “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервиси онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларини рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган. Улардан фойдаланиш учун касса аппаратлари реквизитлари билан бир қаторда ушбу харид учун берилган «Uzcard» ёки «HUMO» тўлов терминали чекининг RRN кодини киритиш зарур.

Агар харид қонунчиликнинг барча талабларига, хусусан - 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармон ва 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга риоя қилинган ҳолда амалга оширилган бўлса, муаммолар юзага келиши керак эмас. Тўлов терминалининг ҳар бир чекига онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки берилган бўлиши керак. Агар сотувчи уни қасддан бермаган бўлса, бу назорат-касса техникаси ва тўлов терминалларини қўллаш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолати бўйича солиқ органларига мурожаат қилиш учун асосдир. Аниқ ҳолат бўйича мурожаатни «Soliq» мобиль илова орқали бериш мумкин.

Бундан ташқари, шуни назарда тутиш лозимки, “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервиси баъзи савдо шохобчаларида онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш тугагунга қадар ҳали ҳам фойдаланилаётган фискал хотирали НКМ чекларини қабул қилмайди. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини бошқа чеклардан унда QR-коди мавжудлиги бўйича фарқлаш осон.

Маълумот учун: QR-коди чекнинг ҳақиқийлигини текшириш учун мўлжалланган.

Фискал хотирали НКМ “Чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервиси орқали ўтказилмайди, сабаби улар фискал маълумотлар оператори серверларида мавжуд эмас, улар ҳақидаги маълумотлар фақат сотувчида ўрнатилган НКМ хотирасида сақланади.

Сизнинг қўлингизда фақат тўлов терминали чеки ёки фискал хотирали НКМ чеки қолган тақдирда, Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-бандига мувофиқ сиз сотувчидан сизга ҳисобварақ-фактура тақдим этишни талаб қилишга ҳақлисиз. Бундай ҳисобварақ-фактура товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойнинг охирги санасига қадар товарлар (хизматлар) амалда реализация қилинган сана билан расмийлаштирилиши шарт.

Сизнинг харидингиз “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” ёки электрон ҳисобварақ-фактуралар тизими бўйича ўтказилгандан кейин у автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилади ва сиз ушбу суммани ҳисобга олишингиз мумкин бўлади.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб Нақд ҳисоб-китоб /ru/publish/doc/text167558_agar_kpk_buyicha_harid_qilishdan_olingan_chek_ruyhatdan_utkazilmasa