Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ўзбекистон корхонаси ишга жалб қилинган чет эллик мутахассисларнинг меҳмонхонада яшаши учун ҳақ тўлади. Ушбу операциянинг солиқ оқибатлари ҳақида Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ гапириб берди.
- Агар гап йўл харажатлари учун пул, яъни ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда хонани ижарага олиш ҳақида борса - корхонанинг бундай харажатлари ходимларнинг даромадлари сифатида ҳисобланмайди
.
Бошқа ҳолларда солиқ оқибатлари қуйидагича бўлади:
ЖШДС
Корхонанинг таклиф қилинган чет эллик мутахассисларга меҳмонхона хизмати кўрсатишга харажатлари - бу уларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари
.
Жисмоний шахсларга даромадлар тўловчи солиқ агентларида моддий наф тарзидаги даромадларга, қуйидаги чет эллик жисмоний шахслар даромадларига ЖШДС солинади
:
- Ўзбекистон резидентлари - 12% ставка бўйича
; - Ўзбекистон норезидентлари - солиқ имтиёзларини қўлламасдан 20% ставка бўйича
.
Бунда Ўзбекистоннинг иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалари қоидаларини ҳисобга олиш зарур. Ушлаб қолинмаган тақдирда, солиқ агенти ушлаб қолинмаган суммани ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга ўтказиши шарт
.
Фойда солиғи
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланган харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланмайди
.
Агар корхона ЖШДСни ўз маблағлари ҳисобидан тўласа, ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда бошқа шахслар учун тўланган солиқлар сифатида чегириб ташланмайди
.
ҚҚС
Корхона фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга оширганда тўлаган (тўлаши лозим бўлган) ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас
. Ҳисобга олинмайдиган солиқ суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади
.
![]()