Полезное для бухгалтера в ноябре:
МБ банк хизмат куни 16:50 да тугаши сабабини тушунтирди
“Банк электрон тўловлар соат 16:50 га қадар қабул қилинишини маълум қилди. Бу қонунийми?”. Buxgalter.uz ўқувчининг саволига Марказий банк мутахассислари жавоб беришди:
- Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг 22-бандига асосан банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш - қабул қилиш - назорат қилиш соат 9:00 дан 17-00 гача амалга оширилади.
"Куннинг якунланиши" вақтини банкнинг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгилайди . Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 23-бандида ҳам шу ҳақда гапирилади: “ҳар бир банк қуйида келтирилган талабларга риоя қилган ҳолда, амалиёт куни давомида мижозларга хизмат кўрсатиш ва ҳужжатлар айланиш тартибини мустақил белгилайди”.
24/7 режимида нимани амалга ошириш мумкин
2020 йилда Марказий банк лаҳзалик тўловлар тизимини ишга туширди. У реал вақт режимида (24/7), жумладан дам олиш ва байрам кунлари юридик шахслар ва ЯТТ (B2B) ўртасида банклараро пул ўтказмаларини, бюджет ва бюджет ташкилотларига тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Бугунги кунда ушбу тизимга барча тижорат банклари уланган. Унинг иши тўғрисида қўшимча маълумотларни хизмат кўрсатувчи банкда ёки МБ мутахассисларидан олиш мумкин (тел. 71-212-61-89 ёки 71-212-62-11).
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади