Маълумотларни узатиш тармоқларига мол-мулк солиғи солинадими

preview

Корхона симли маълумотлар тармоғидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғига кириш ва кабель телевидениеси хизматларини кўрсатади. Тармоқлар “Ўзбектелеком” АЖдан ижарага олинадиган қудуқларда ўтказилади. Симли маълумотлар узатиш тармоқларига мол-мулк солиғи солиниши ёки солинмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:


– Маълумотларни узатиш тармоқлари корхона балансига асосий воситалар таркибида узатувчи мосламалар сифатида кирим қилинади, агар ҳисоб сиёсатида белгиланган АВни тан олиш мезонларига мувофиқ келса.

Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ солиш объекти - кўчмас мол-мулк, унга алоқа линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар киради .

Алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари шу жумладан, бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар тармоқлари ҳисобланади .

Алоқа линиялари бўйича солиқ базаси - солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қолдиқ қийматлари суммасининг 1/12 қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланадиган уларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати .

2021 йил учун кўрсатилган объектлар бўйича солиқ ставкаси - 0,4% .

Мисол
Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳисоб-китоби

 

2021 йил учун корхона балансида асосий воситалар таркибида ҳисобда турган симли маълумотлар узатиш тармоқларининг мўлжалланаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати - 360 млн сўм.

Мол-мулк солиғининг йиллик суммаси:

360 х 0,4% = 1,44 млн сўм.

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳар ойнинг 10 кунидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайди .

Ҳар ойлик бўнак тўловлари:

1,44 : 12 = 0,12 млн сўм”.

Эътибор беринг!
Мол-мулк солиғи бўйича объектни ва солиқ базасини аниқлаш ҳақида Молия вазирлигининг етакчи мутахассислари ва “Норма” экспертларининг қўшма тавсияларида батафсил ўқинг.

 

Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи Мол-мулк солиғи /ru/publish/doc/text168100_malumotlarni_uzatish_tarmoqlariga_mol-mulk_soligi_solinadimi