Полезное для бухгалтера в ноябре:
“Тузатилган” ЭҲФни тақдим этишга рухсат берилди, бироқ...
Кеча - 15 март куни солиқ тўловчилар яна “Тузатилган” туридаги ЭҲФни тақдим этиш имкониятига эга бўлишди. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда маълум қилишларича, бундай электрон ҳисобварақ-фактурани фақат жорий ҳисобот ойи учун - кейинги ойнинг 20 санасига қадар (20 сана ҳам киради) тақдим этиш мумкин. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
«Янги технологиялар» ИАМда аниқлаштиришларича, ҳозирги вақтда тузатилган ЭҲФни фақат февраль учун тақдим этиш мумкин.
Саволлар туғилади:
- Ушбу норма солиқ даври - чорак бўлганлар учун қандай қўлланилади?
- Агар солиқ тўловчи январь ёки анча эрта давр учун ҳужжатларда хатони аниқлаган бўлса, нима қилиш лозим?
Ушбу саволларга жавоблар, афсуски, йўқ.
Бундан ташқари, бундай тартиб солиқ тўловчиларга СКнинг 257-моддаси ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом билан тақдим этилган ҳуқуқларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш имконини бермайди. Тузатилган ҳисобварақ-фактура СКнинг 88-моддасига мувофиқ даъво қилиш муддатлари мобайнида расмийлаштирилади.
Умид қиламизки, мазкур мавзу бўйича ушбу ва бошқа саволларга жавоблар ДСҚ томонидан солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган ЭҲФ муаммолари бўйича “давра суҳбати”да олинади.