Полезное для бухгалтера в ноябре:
Товарни қайтаришда чегирма нима қилинади
Корхона-етказиб берувчи 2020 йил мобайнида сотиб олувчига товарларни етказиб берди. Харидларнинг катта ҳажми учун йил якунида сотиб олувчи чегирма олди. 2021 йилда у товарнинг бир қисмини қайтарди. Сотиб олувчи унга тақдим этилган чегирманинг бир қисмини қайтариши керакми?
Илгари олинган чегирмани қоплаш ёки қопламаслик - бу етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги шартнома муносабатлари масаласи. Шу боис улар ўртасида келишувга биноан шартномада товарларни қайтариш шартларини аниқлаштириш зарур.
Қайтариш тартиб-таомили ҳужжатлар - қайтариш тўғрисида далолатнома, юк хати билан расмийлаштирилади. Айрим ҳолларда солиштириш далолатномаси ёки ҳатто шартномага ўзгартиришлар киритиш талаб қилиниши мумкин.
Етказиб берувчи учун сотиб олувчи томонидан товарларнинг қайтарилиши - ҚҚС бўйича солиқ базасига ва фойда солиғи ҳисоб-китобида даромадларга тузатиш киритиш (камайтириш) учун асос. Чегирма тақдим этишда сотувчида ҚҚСга камайиш томонга тузатиш киритилади, шу боис чегирма суммасини қоплашда ҚҚСга кўпайиш томонга тузатиш киритиш лозим бўлади.
Агар товарларни сотиб олишда сотиб олувчи ҚҚСни ҳисобга олган бўлса, товарларни қайтаришда у етказиб берувчининг қўшимча тузатиш киритиладиган ҳисобварақ-фактураси асосида ҳисобга олиш суммасини камайтириши керак.
Чегирма билан сотиб олинган товарларни қайтаришни қандай қилиб шартнома шартларида акс эттириш, ҳужжат билан расмийлаштириш, шунингдек бу сизнинг солиқ солишингизга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида Молия вазирлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бухгалтерия ҳисоби услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА ва “Норма” эксперти Олег ЦОЙнинг тавсияларида - бу ерда батафсил ўқинг.