Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш муаммолари. Регуляторнинг ёрдами зарур!
Шундай бўладики, хўжалик юритувчи субъектлар ҚҚС тўловчиси рўйхат рақамини уларда ушбу солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгандан кейинроқ оладилар. Натижада улар ҳам солиқ мажбуриятларини бажаришда, ҳам бухгалтерия ҳисобида талай муаммоларга дуч келишади. Баъзи муаммоларни ҳатто солиқ органлари мутахассисларининг фаол қўллаб-қувватлашида ҳам ҳал қилиб бўлмайди - шунчаки буни бажаришнинг техник имконияти мавжуд эмаслиги туфайли.
Амалиётчилар СКнинг 27-моддасига мувофиқ, ДСҚ шунга ўхшаш вазиятлардан чиқиш алгоритмини ишлаб чиқиши ва солиқ тўловчилар эътиборига етказиши керак, деб ҳисоблайдилар.
Елена ГУСЕВА, бухгалтер:
- 2020 йил 30 декабрда, қачон декабрь учун ҳисобварақ-фактураларни ёпганимизда, биз айланма 1 млрд сўмдан ошганлигини тушундик. Бинобарин, 2021 йил 1 январдан бошлаб биз ҚҚС тўлашга ўтишимиз керак бўлган. Солиқ тўловчиларни қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ лозим бўлганидек 4 январда (муддат белгиланган - солиқ тўловчи ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5 кунидан кечиктирмай) мен солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза жўнатдим. Шахсий кабинетларда бунинг учун махсус сервис мавжудлигини мен билмагандим, шу боис солиқ органларига мурожаатлар жўнатиш учун функционалдан фойдаландим.
Бунинг устига, билмаганим учун мурожаатни қабул қилувчи сифатида мен ҚҚС тўловчиси кодини бериш унинг тасарруфида бўлган шаҳар бошқармасини эмас, балки солиқ инспекциясини кўрсатдим.
Буларга қарамай, ҳеч ким менга менинг ҳаракатларим хато эканлигини маълум қилмади. Бу фақат туман инспекцияси мутахассислари билан бир неча бор телефон сўзлашувлари натижалари бўйича аниқланди.
Афтидан, менинг аризам солиқ органларида керакли қўлларга тушиши учун вақт талаб қилинган. Натижада бизга ҚҚС тўловчиси рақами фақат 1 февралда берилди.
Натижада мен:
1) январда уларда ҚҚСни ажратиб кўрсатмаган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишга мажбур бўлдим, сабаби буни фақат ҚҚС тўловчиси рақами мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириш мумкин;
2) 2021 йил январь учун солиқ бўйича Ҳисоб-китобни топширишда қийинчиликка учрадим;
3) контрагентлар ҳисобга олишлари учун мен ҳали ҳам январь учун ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритолмаяпман, менда эса ҳужжатларда ва ҳисобда номувофиқликлар бўлмаган.
Ушбу муаммолар навбатида ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш билан боғлиқ муаммо энг биринчи ҳал қилинди. Мен уни мустақил равишда топширолмадим, сабаби ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш мавжуд эмасди. Бундай ҳолларда Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича йўриқномаларни мен қонунчиликда ҳам, ДСҚнинг расмий сайтларида ҳам тополмадим.
Муаммонинг ечимини излашда мен шунга ўхшаш вазиятда қолган - ҚҚС тўловчиси рўйхат кодини ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келгандан кейинроқ олган ҳамкасблар билан мулоқот қилдим. Муаммони ҳал қилишнинг турли йўлларини эшитдим. Бироқ ушбу тавсияларнинг ҳеч биридан фойдаланишга қарор қилмадим, сабаби улардан ҳеч бирини муаммонинг тўлақонли қонуний ечими дейиш мумкин эмас. Кўпроқ бу вазиятдан “чиқиш”...
Ҳисоб-китобни топширишга Тошкент шаҳар ДСБ инспекторлари ёрдам беришди. Топширишнинг сўнгги кунида инспектор қўнғироқ қилиб, нима учун Ҳисоб-китобни топширмаётганлигим билан қизиқди. Мени эшитгач, менга ёрдамини таклиф қилди ва телефон орқали менга сабр билан электрон шаклни тўлдиришнинг ҳар бир қадамини тушунтирди. Ҳисобот топширилди. Бизнинг ҳаракатларимиз бутунлай мантиқли ва қонуний бўлди.
Эътиборни қаратмоқчиман: Ҳисоб-китобни бундай вазиятларда тўлдириш - бу ҚҚС тўловчиси бухгалтери томонидан ҳар ойда ҳал қиланадиган стандарт вазифа эмас. У муайян махсус билимларни талаб қилади. Шу боис мен бундай алгоритм Ҳисоб-китобни тўлдириш бўйича расмий йўриқномаларда ёки норматив ҳужжатларда - алоҳида ҳолат сифатида ёзилиши керак деб ҳисоблайман. Бунинг устига, бундай йўриқномани, бухгалтерлар бу вазиятлар учун алоҳида қоида мавжудлигини билишлари ва бирор нарсани ихтиро қилмасликлари, қонунни бузмасликлари, балки ДСҚнинг расмий тавсияларига риоя қилишлари учун бошқа манбаларда ҳам эълон қилиш зарур.
Бироқ айни кунга қадар мен ҚҚСсиз тақдим этишга мажбур бўлган январь учун ҳисобварақ-фактуралар билан боғлиқ муаммо ҳал қилинмай қолмоқда. Контрагентлар уларни ҚҚС тўловчиси кодини олгандан кейин мен ҚҚСни кўрсатган ҳолда тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этишим шарти билан қабул қилишга рози бўлишди. Бироқ айни кунга қадар ахборот тизими буни амалга ошириш имконини бермайди. Ҳар гал бундай ҳисобварақ-фактурани тақдим этишга уринишда, мен январда бизнинг ташкилотимиз ҚҚС тўловчиси бўлмаганлиги, аниқроғи - ҚҚС тўловчиси кодига эга бўлмаганлигим билан асослантирилган рад этишни оламан.
Салбий қиймат билан ЭҲФ тақдим этиш, олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш мумкинлиги тўғрисида яқинда эълон қилинган ДСҚ хабарини ўқиганимдан кейин кўнглим кўтарилди. Менинг муаммоим ҳам ҳал бўлади, деб ўйладим... Лекин йўқ, ҳеч нарса бўлмаяпти!
Мен Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасига, «Янги технологиялар» ИАМга қўнғироқ қилдим. Мутахассисларнинг тушунтиришларича, “менинг вазиятимда” январь учун ҚҚС билан тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш мумкин эмас, сабаби ҚҚС тўловчиси коди фақат 2021 йил 1 февралдан берилган. Контрагентлар зарар кўрмаслиги ва ҳисобда ҳуқуқбузарликлар бўлмаслиги учун қандай йўл тутиш зарур деган саволга - ҳеч ким аниқ бирор нарса айта олмади. Бу борада умуман ҳеч ким ҳеч нарса тавсия қилмаяпти... Ушбу масаланинг қонуний ечими йўқлиги келиб чиқмоқдами?
Нима учун ДСҚ у ёки бошқа сабабларга биноан олдинги даврлар учун умуман тақдим этилмаган ҳисобварақ-фактураларни топшириш имкониятини тақдим этади, менда бўлгани каби бундай ҳисобварақ-фактураларни тузатишга - имкон бермайди? Ахир биз қонунни бузмадик, айланмаларни яширмадик, ҳисоботни ўз вақтида топширдик ва солиқни ўз вақтида тўладик. Бизнинг ҳолда бюджет ҳеч қандай тарзда зарар кўрмаган. Менинг вазиятим - кўпроқ инсон омили ва СКнинг 27-моддасини етарлича аниқ ижро этмаслик оқибатида рўй берган воқеаларнинг тўғри келишидир.
Нима қилиш зарур?
Buxgalter.uz у ёки бошқа сабабларга кўра ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани солиқни тўлаш мажбуриятлари юзага келгандан кейинроқ олган солиқ тўловчилар учун:
- Қандай қилиб ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга олиш тўғрисида ариза бериш тўғрисида расмий тушунтириш бериш ёки 31.03.2020 йилдаги 3232-сон Низомга аниқлаштиришлар киритиш зарур. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети функционалини кўрсатиш, унинг ёрдамида бундай аризаларни жўнатиш зарур.
- Солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келган пайтдан эътиборан ҚҚС тўловчиси рақамини олгунга қадар бўлган давр учун ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича расмий йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш зарур.
- ҚҚС билан ҳисобварақ-фактура тақдим этиш ёки солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келган пайтдан эътиборан ҚҚС тўловчиси рақамини олгунга қадар бўлган давр учун илгари тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни тузатиш имкониятини тақдим этиш зарур. Ёки, вариант тариқасида - контрагентларда бир-бирларига нисбатан бажарилмаган талаблар, бухгалтерия ҳисобида эса - бузиб кўрсатишлар бўлмаслиги учун ушбу вазиятнинг ечимини қонунчиликда ёзиш ва расмий тушунтириш бериш зарур.
- Солиқ тўловчиларнинг ҳаракатларида қонунчиликни бузиш нияти бўлмаган ҳолларда - тузатилган ЭҲФ тақдим этиш ҳуқуқини ва ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш зарур деб ҳисоблайди.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади