Полезное для бухгалтера в декабре:
МЧЖнинг фойдасини (дивидендлар) тақсимламаса бўладими?
Йил якуни бўйича МЧЖда фойда ҳосил бўлди, уни жамиятнинг ягона таъсисчиси корхонани ривожлантириш учун қолдирмоқчи. Агар дивидендларни ҳисобламаса, қандай солиқ оқибатлари бўлади? Қандай бухгалтерия ўтказмаларини амалга ошириш лозим?
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:
- Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. Жамиятнинг жамият иштирокчилари ўртасида тақсимланадиган фойдаси қисмини аниқлаш тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади .
Агар таъсисчи - бир нафар бўлса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорларни у якка тартибда қабул қилади ва ёзма равишда расмийлаштиради .
Хусусий капитал устав фондидан (устав капиталидан), қўшилган, захира капитали ва тақсимланмаган фойдадан иборат. Тақсимланмаган фойда фойда жамғарилганлигини акс эттиради ва мулкдорларнинг қарорига биноан УФга (УКга) ўтказилиши мумкин . Шунингдек, кейинчалик тақсимлаш, шунингдек - дивидендлар учун уни тақсимланмаган фойда счётида қолдириш мумкин.
Шу тариқа, жамиятнинг ягона иштирокчиси жамиятнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли, мажбур эмас. Агар бундай қарор қабул қилинмаган бўлса, фойда тақсимланмаган ҳисобланади (ҳисобда жамғарилган фойда сифатида акс эттирилади). Солиқ оқибатлари мавжуд эмас.
Фақатгина дивидендларни тўлаш ёки тақсимланмаган фойдани устав фондига ўтказиш тўғрисида қарор (УФни жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисида қарор) қабул қилинган ва ижро этилган тақдирда ягона иштирокчида солиқ оқибатлари юзага келади. Бу ҳолларда жамият, тўлов манбаи сифатида, дивидендлардан олинадиган солиқни ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .
- Турли вазиятларда дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни қандай тўлдириш ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.
- Соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қандай қабул қилиниши - бу ерда.
- Қандай шартларда фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш мумкинлиги - бу ерда.